Сертификатга эга ходим икки иш жойидан ҳам устама олишга ҳақлими?
@Yurist_Xizmati 4999-савол:
Assalomu alaykum men pedagogman 2 ta joyda ishlayman maktab va bogchada. Yaqinda 50% ustama tolanadigan sertifikat oldim. 50% ustamani maktabdan ham bogchadan ham olsam boladimi. Asosiy ish joyim maktab. Bazilardan sorasam 2 ta joyda ishlarkan ikkalasidan ham ustama olarkan. Menga qonuniy, faktlar bilan javob bersangiz iltimos.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирган.
Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.
Унинг 4-бобида Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати мавжуд.
Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан, соатбай, ўриндош, стажор ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари) ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга педагог ходимларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Демак, сиз ҳам ўриндошлик асосидаги иш жойингиздан устама олишингиз мумкин.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g