“Прокурор ва ешлар учрашуви”
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Тошкент шаҳар прокурори Б.Валиев Учтепа тумани ёшлари билан “Прокурор ва ёшлар” учрашувини ўтказди.
Учрашувда тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари, ёш тадбиркорлар ва бошқа етакчилардан иборат 200 дан зиёд ёшлар, Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси мудири Т.Муллажонов, Учтепа тумани сектор раҳбарлари Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ва туман хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан шаҳар прокуратураси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида Меморандум доирасида амалга оширилган ишлар, Ёшлар марказида ташкил қилинган “прокурор хонаси” фаолияти, пойтахтда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Эркин, ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди. Жумладан, Д.Мусурмонова таътил даврида прокуратурада амалиёт ўташ истагини билдирган бўлса, 297-мактаб ўқувчиси М.Акбарова “прокурор кубоги” номли ўқув мусобақалари ташкил этиш, ИИВ қошидаги академик лицей ўқувчиси А.Ўктамов Учтепа тумани сектор раҳбарлари томонидан ташкил қилинган “Мангуберди ёшлари” гуруҳларини шаҳар миқёсида кенгайтириш таклифларини беришди.
Ёшлар томонидан билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси шаҳар прокурори томонидан назоратга олинди.
Учрашув якунида, кўзга кўринган ютуқларга эришган, фан олимпиадалари ва турли халқаро спорт мусобақалари совриндорлари бўлган ҳамда ёшлар ташкилотларида фаол иштирок этган Учтепа туманининг бир гуруҳ ёшларига шаҳар прокурорининг эсдалик совғалари топширилди.
Учрашувдан сўнг, ёшларда ҳарбий ватапарварлик руҳини ошириш мақсадида Қуролли Кучлар музейига саёҳат ташкил қилинди. Ёшларга прокуратура ходимлари ҳамроҳлик қилиб, музей фаолияти билан пенсиядаги фахрий ҳарбий офицерлар иштирокида экскурсия ўтказилди.
Ёшлар билан учрашувлар мунтазам ўтказиб борилади. Бизни кузатиб боринг.
Тошкент шаҳар прокуратураси
Facebook |Instagram |Telegram