26 ИЮНЬ - ХАЛҚАРО ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ муносабати билан Шайхонтоҳур туман халқ таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шайхонтоҳур туман маҳаллий Кенгаши билан ҳамкорликда 260 нафар ўқувчи-ёшлар учун Аброр Хидоятов номидаги драма театрида "Гумроҳ" номли спектакль бепул намойиш этилди. Ушбу спектакль асримизнинг энг оғриқли муаммоларидан бири бўлган, глобал иллат - гиёҳвандлик ва унинг аянчли оқибатлари, мазкур жиноятнинг қурбонлари ҳақида. Драма томошабинларни, бутун халқимизни огоҳликка, ҳушёрликка чорлайди.
✅ @pedagoglarga
✅ @pedagoglarga