✅Кумуш медаль муборак!
❇️Яқинда Қозоғистон Республикасининг Олма-ота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича XVII Халқаро Жаутиков олимпиадаси ўтказилди.
Масофавий тарзда ўтган халқаро олимпиадада 14 нафар ўқувчи Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Якунда ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 11 та бронза медални қўлга киритди.
Бу йилги Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг йигирма бир мамлакатидан 146 та жамоа, жами 1006 нафар ўқувчи ўз билимини синаб кўрди. Жумладан, унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан ўнта жамоа иштирок этди.
Эътиборлиси, ушбу нуфузли халқаро олимпиадада физика фани бўйича пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 71-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Раиль Хашаев ҳам муносиб иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Фурсатдан фойдаланиб, Раиль Хашаев ҳамда у таълим олаётган мактаб жамоасини, устозларини табриклаймиз. Келгуси ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати