25 Apr, 14:04
Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.
25 Apr, 14:02
23 Apr, 15:57
23 Apr, 08:04
21 Apr, 17:31
21 Apr, 09:59
17 Apr, 10:23