Toshkent Ovozi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


TOSHKENT OVOZI - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!
📩 Xabar yuborish: @artikov_bot
Reklama uchun👉 @artikov_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Хитойликлар Тошкентда байроқ кўтариб оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар

15 феврал куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Байроқ ва шиорларда «Биз кучлимиз» деган ёзув ёзилгани айтилмоқда. Ҳудудни қўриқлаётган Миллий гвардия ҳам, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ ҳам ҳолатдан бехабарлиги маълум бўлди.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлат рақамини яшириб, қоидани бузиб юриш мумкинми?➖Тошкент

Бу Тошкент шаҳрининг Република шошилинч тез тиббий ёрдам маркази қаршисида давлат рақамини яшириб олган Каптиванинг ўзини тутишини қаранг.

Ҳолат 15 январь куни слат 9.50 атрофида содир бўлган.

Давлат рақамини яшириб, катта кўчада қоидани бузиб юриш мумкинми?

С. Соипова

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Телеграмда "Алишер Усмонов акцияси" номи остида фирибгарлик қилган гуруҳ фош этилди

Телеграмда 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, одамларни фирибгарлик йўли билан алдаган 7 нафар шахс қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, 25 ёшли Ш.Б. ўз уйида 18-25 ёшдаги 6 нафар шерикларини жалб қилган. Улар “20 млн сўмлик соврин ютиб олдингиз” қабилидаги ёлғон хабарлар тарқатиб, пул ўтказмаларини ўзлаштирган.

@Toshkent_ovozi


Тошкентда 23 кгдан зиёд «қорадори» сақлаган яширин нарколабаратория фош қилинди

Яширин нарколабараториядан жами оғирлиги 19 кг 225 гр «прегабалин», 2 кг 960 гр «тропикамид», 1,2 кг «трилон» кучли таъсир қилувчи моддалари, 20 литр хлорид кислотаси, 19 номдаги 1746 дона лаборатория ускуна ва жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Олдинлари одамлар уйида пайпоқсиз ўтирарди, ҳозир бундай эмас” – иссиқлик таъминоти нега сусайган?

Тошкент иссиқлик маркази директори Бекзод Буронбоевга кўра, “энергосамарадорлик” сабаб иссиқлик марказларининг газдан фойдаланиши камайган, бунинг фонида тақсимланаётган иссиқлик энергияси ҳарорати ҳам пасайган.

Mутахассислар хонадонларга берилаётган иссиқлик таъминоти ҳароратини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтмоқда.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

❗️Энди ёлғон гапирманг, акс холда жавобгарликка тортиласиз.

Бу видеони базида ёлғон гапириб қўядиган танишларга юбориб қўйинг

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Группа, обед... 😋

Иш ўз вақтида, овқат ҳам ўз вақтида бўлгани яхши.

Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа! 

@Toshkent_ovozi


Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган 26 ёшли йигит қамалди

У вояга етмаган қизни ўз машинасига чақириб, унга уятли ҳаракатлар қилган.

Суд ҳукмига кўра, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Тармоқларда "Тошкент шаҳар ҳокимининг қабулига кириш "проблема" сарлавҳали видео тарқалмоқда.

Видеода бир гуруҳ фуқароларнинг Тошкент шаҳар ҳокимиятида ҳоким қабулини сўраб шикоят қилаётгани акс этган.

@Toshkent_ovozi


Тошкентда вояга етмаган қизни меҳмонхонага олиб бориб, шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Суд ҳужжатларига кўра, ҳуқуқбузар А.Ғ. 17 ёшли вояга етмаган қиз Ш.И.ни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мехмонхоналардан бирига олиб бориб, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этган. Бунинг натижасида, Ш.И.га енгил тан жароҳати етказгани аниқланди.

Судда ҳуқуқбузар А.Ғ. юқоридаги ҳолатларни тасдиқлашини, меҳмонхонага таниши Ш.И.ни олиб боргани, унинг вояга етмаганини билмагани, қизни анчадан бери танишини, қиз меҳмонхонага ўз хоҳиши билан борганини, ёмон нияти бўлмаганлигини, қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб енгиллик беришни сўраган.

Суд қарори билан А.Ғ.га МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 52-моддаси 2-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

@Toshkent_ovozi


Тошкент шаҳрида 452 та эскирган лифт йил якунига қадар янгиланади

Таъкидланишича, янги лифтлар илғор хавфсизлик стандартларига эга ва энергия тежамкор бўлади.

Хавфсизлик даражаси паст бўлган лифтлар устувор тартибда алмаштирилади.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани энди онлайн олиш мумкин.

Ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди, my.gov.uz орқали онлайн тарзда ариза тўлдириб, уни ЙҲХХга юбориш керак. Хизмат учун тўлов — 112 500 сўм.

👉 @Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир тонгни қарши олдик , 
       Алҳамдулиллаҳ.
Кўрсатган кунига шукр!

❄️Азизлар, ҳаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун миннатдор бўлинг, чунки у доимий эмас.
.... Агар ёмонлик ва дард келса ҳам қайғурманг, сабр қилинг, чунки тундан кейин тонг, оғриқдан кейин ҳаловат бордир.

❄️Ҳар қандай холатда ҳам ҳаёт синовларига қарши туришда ўзингизда куч топа олинг ва  яқинларингизда яхши кунларга умид уйғота билинг.


     


#Диққат

☀️❄️ Қаттиқ континентал иқлим нима эканини шундан билса бўлади: шанба иссиқ, якшанба қор ва совуқ, душанба яна илиқ бўлади!

☀️ 15-феврал куни Ўзбекистоннинг кўп қисмида об-ҳаво илиқ бўлиб, кундузи ҳарорат +10° гача кўтарилади.
🥶 16-февралда эса қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, тунда ҳарорат -2° гача тушиб, кундузи +3°…+5° атрофида бўлади.
🔥 17-февралда эса яна илиқ об-ҳаво қайтиб, ҳарорат +13° гача кўтарилади.

Об-ҳавога қараб кийининг 🧣🩳🧤


@Toshkent_ovozi


❗️Келгуси ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар ўртасида муҳандислик олимпиадалари ва танловларини ўтказиш йўлга қўйилади. Ғолиб бўлган битирувчи ёшлар техника олийгоҳларига грант асосида ўқишга киради.

@Toshkent_ovozi


#скутер

🏍 Скутерларга давлат рақам белгилари берилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Рўйхатдан ўтказиш бўлим ҳамда бўлинмаларида Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йилдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган вақтинчалик Низом талаблари асосида фойдаланишда бўлган мопед ва скутерлар давлат рўйхатидан ўтказилиб уларга давлат рақам белгилари берилмоқда.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❌🔞Келесда 19 ёши йигит пичоқлаб ўлдирилди 😨

Уни 17 ёшли ўсмир қасддан пичоблаб ўлдиргани айтилмоқда.

Ота-оналарга юбориб қўямиз, фарзандларингизни бир зум ҳам бўш ва назоратсиз қолдирманг.

@Toshkent_ovozi


#Расман #тарқатинг

⚡️Ходимни ҳомиладорлиги учун ишдан бўшатиш тақиқланди

Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда 13 февраль куни қабул қилинган “Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида сўз боради.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент мактабгача ва мактаб таълими ходимини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоеванинг ўқувчиларнинг спорт билан қамровини ошириш бўйича тажрибасини юқори баҳолаб, уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

@Toshkent_ovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уйингизга ёки ишхонангизга ўзларини "Пожар" ёки Фавқулодда вазиятлар  бошқармаси ходимига ўхшатиб пул сўраб келишса пул берманг!

"Пожар", яъни ФВВ ходимлари ҳеч қачон одамлардан пул йиғиш билан шуғулланмайди.

Қонунчиликда фуқаролар мажбурий тўлайдиган тўловлар билан танишиб олинг:

👉 Сув ишлатгани учун.
👉 Электр ишлатгани учун.
👉 Газ уланиб, ишлатган бўлса.
👉 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса)
.

Ёнғин ва унинг олдини олиш ёки "пожар" билан боғлиқ бирон-бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.

Агар уйингизга шунақа кимсалар пул сўраб келса дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилинг.

Бу маълумотни барча яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг!

@Toshkent_ovozi

Показано 20 последних публикаций.