Репост из: Аслановдан иқтибослар +
2013 йил эди, адашмасам, Мираброр Усмонов ЎФФ дан кетишни ният қилганди. Тўғри, кейин вазият ўзгариб, Усмонов яна тўрт йил қолди, майли гап бунда эмас.
Ўшанда у ЎФФ даги ишларини сарҳисоб қилган, турли ютуқларни, ёшлар ва ўсмирларимизнинг мундиалда қатнашганликлари, яратилган база, футзалдаги муваффақиятлардан қониққан. Аммо ўша «тўрт журналистга таҳдид» воқеаси кўнглида нуқта бўлиб қолган. Матбуот котиби Санжар Ризаевга «Чақир ўша болларни, шу ишниям ҳал қилиб кетай» деган.
Аслида ҳал қиладиган муаммо йўқ. Ҳеч ким ҳеч қаердан босим қилмаяпти, ОАВ воқеани чайнамаяпти, анча вақт ўтиб ҳам бўлган. Лекин демакки, воқеа Усмоновнинг ичида ҳал бўлмаган. Таскин топмаган. Амалдорлар фақат қилган яхши ишлари эмас, хатолари билан ҳам юзлашиб туришса, бунинг зиёни йўқ.
Ҳеч кимни фариштага чиқариш ниятим йўқ. Шунчаки, баъзида инсон ички босимни ҳам ҳис қилиб, амал қилиб туриш керак экан. Ўша босим бўлса, албатта...