Репост из: SAFAR
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулоти олиб кетаётганлар қўлга олинди
Олмазор туманидаги Форобий кўчасида тўхтатилган "Gentra" автомашинасидан дастлаб икки қути шубҳали тамаки маҳсулотлари топилди. Божхона ходимлари дарҳол тергов ҳаракатларини бошлаб, гумонланувчининг уйида тинтув ўтказишди. Натижада яна саккиз қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланди. Божхона бошқармасида ўтказилган батафсил текширувлар давомида бу тамаки маҳсулотларининг ҳаммаси акциз маркаларисиз эканлиги, уларнинг 32 хил турдаги хорижий тамаки маҳсулотларидан иборат эканлиги аниқланди. Умумий ҳисобда 4600 қути ноқонуний тамаки мусодара қилинди.
Мутахассисларнинг баҳолашича, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 133 миллион сўмни ташкил этади. Бу каби ҳолатлар мамлакатимизда тамаки контрабандаси муаммоси нақадар жиддий тус олаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда тамаки контрабандаси давлатимиз учун жиддий иқтисодий ва ижтимоий таҳдидга айланиб бормоқда. 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси умумий айланманинг 9,8 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса давлат бюджетига 424 миллиард сўмлик зарар етказилганини англатади. Айниқса, Фарғона водийсида вазият янада жиддийроқ - бу ердаги ноқонуний тамаки айланмаси 18,1 фоизга етган.
Бу рақамлар ортида нафақат солиқлар тўланмаслиги, балки аҳоли саломатлигига таҳдид ҳам яширинган. Чунки контрабанда йўли билан келтирилган тамаки маҳсулотлари ҳеч қандай сифат назоратидан ўтмайди, улар қандай шароитда ва нимадан тайёрлангани номаълум. Бундан ташқари, контрабандачилар солиқ тўламаслиги ва бошқа мажбурий тўловлардан қочиши туфайли қонуний тадбиркорлар тенгсиз рақобатга дуч келмоқда. Шу боис, контрабандага қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ҳар биримиз ноқонуний маҳсулотларни сотиб олмаслик ва бундай ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш орқали аҳоли саломатлигини ва давлат бюджетини ҳимоя қилишимиз мумкин.
@safarblog