Мадина Мухторованинг ўғли атрофидаги шов-шув.
Расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда 10 ёшли боланинг ўз акаси ва келинойиси томонидан мунтазам калтаклаб келингани акс этган видео тарқалди.
Ушбу видеода юз-қўллари, оёқлари калтак зарбидан моматалоқ бўлиб кетган бола йиғламсираб ҳаммаёғи оғриётгани, акаси ўн кундан бери уни мунтазам калтаклаётгани, ҳатто «подвал»да яшашга мажбурлаётгани, 2,5 соатга оёғидан осиб қўйишганини айтади.
Видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Улар ўз укасини шафқатсизларча калтаклаган акани қораламоқда.
Айрим бефарқ бўлмаган интернет фойдаланувчилари эса боланинг уйига бориб ундан хабар олди. Ана шундай жонкуяр инсонлардан бири видеони томоша қилиб, ухлай олмагани, болага ёрдам кўрсатиш учун уни 16-шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига излаб борганини маълум қилди.
https://www.facebook.com/m.мисми.шейҳиддинова/видеос/535981990339124/
Аёлнинг айтишича, у видеони барча тегишли ташкилотларга юборган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. У ҳолатга тез реакция билдирган Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туман ИИБга минатдорчилик билдирган.
Аёлнинг видеомурожаатида қайд этилишича, калтакланган болакай 16-шифохонанинг нейрожарроҳлик бўлими шифокорлари томонидан текширувдан ўтказилган. Аниқланишича, боланинг танасида бир нечта гематома, шишлар, қизариш ва кўкаришлар бўлган, бу эса унинг узоқ вақтдан бери мунтазам равишда калтаклаб келинаётганини англатади, дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.
«Болани видеога олган унинг онаси. Онаси машҳур актриса экан. Шифохонада боланинг ёнида унинг онаси ва онасининг дугонаси бор эди.
Мен бу ҳолатни шундай ташлаб қўймайман. Ёш болани бундай шафқатсизларча калтаклашга сизга ҳеч ким ҳуқуқ бермаган. Мен эртагаёқ Юнусобод туман ИИБга бориб, ушбу ишни олиб бораётган терговчи билан учрашаман, ўз ташкилотим номидан ушбу боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, албатта ариза ёзаман. Бундан ташқари болалар ҳуқуқлари бўйича Омбудсман билан боғланаман. Чунки бу ҳолатни шундай ташлаб қўйиб бўлмайди, болаларни бундай таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Асосийси, боланинг саломатлигидан хавотирланган эдим. Уни текширган шифокор билан гаплашдим, ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Болага ҳозир уйга жавоб берилган.
Онаси билан гаплашганимда ўзбекчилик нуқтаи назаридан ‘уйда ўзимиз ҳал қиламиз’ деди», — дейди Facebook фойдаланувчиси.
Ижтимоий тармоқларда қайд этилишича, видеодаги калтакланган бола таниқли актриса Мадина Мухторованинг фарзанди. Ушбу видео актриса томонидан тасвирга олинган.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари оёққа туриб, болага ёрдам беришга ошиқаётган бир пайтда «жабрдийда боланинг иккинчи видеомурожаати эълон қилинди.
Унда бола ўзининг актёрлик тўгарагига қатнашиши, ушбу видеода ҳам актёрлик маҳоратини кўрсатгани, танасидаги кўкаришларни эса онасининг бўёқларидан фойдаланиб, грим қилгани, аслида аҳволи яхшилиги, акаси уни ҳеч қачон урмаганини айтади ҳамда ундан хавотир олаётган, уйигача излаб келаётган одамларга миннатдорчилик билдиради.
Видеодан таъсирланиб, уни излаб борган яна бир фойдаланувчи боланинг акаси ва ўзи билан учрашди. Акаси укасининг аҳволи яхши эканлигини, унинг калтакланмаганини айтди, ука ҳам ўз навбатида акаси билан муносабатлари яхшилигини тасдиқлаб, ҳеч қаери оғримаётганини «кўрсатиб берди».
https://www.facebook.com/m.мисми.шейҳиддинова/видеос/пcб.1305862719616724/535963940340929/?тйпе=3https://www.facebook.com/m.мисми.шейҳиддинова/видеос/пcб.1305862719616724/535966533674003/?тйпе=3
👇🏼давоми👇🏼