Бухорода 58 ёшли эркак поезд уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
Куни кеча, 2019 йил 05 декабрь куни соат 04:55 ларда электровоз машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поездини Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғидаги 4012 км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборганлиги натижасида Г.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
манба: Human.uz
👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw