Рэпер Шоҳрух депутатликка ўз номзодини илгари сурмоқда
Шоу бизнесдан рэпер Шоҳрух номи билан танилган ҳамюртимиз Шоҳрух Шодмонов “ЎзЛиДеП” партиясидан Чилонзор тумани “Лабиҳовуз” 9-округида халқ депутатлари Маҳаллий кенгашига ўз номзодини илгари суряпти.
У бу ҳақда Instagram каналида маълум қилган:
“Азиз юртдошлар! Сизларга маълумки, мен мусиқа билан хобби сифатида шуғулланаман, лекин ҳаёт фақат қўшиқлардан иборат эмас. Мен ҳам юртимизнинг ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Бу борада сизларнинг фикрларингиз?”
Маълумот учун, Шоҳрух Шодмонов биринчи студия альбомини 2005 йилда Balandda номи билан чиқарган эди. Ушбу альбом ёшлар орасида ўша пайтда жуда машҳур бўлиб кетган, тижорий жиҳатдан ҳам катта муваффақият келтирган эди. Ўшанда мазкур тўпламдан жой олган дастлабки учта қўшиқ чатларда етакчи ўринлардан жой олиб, Ўзбекистон мусиқа индустриясида янги йўналиш сифатида баҳоланган эди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 22 декабрь куни Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади.
манба: Xs.uz
👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw