Tashkent City’даги Конгресс-холл томи қулагани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда 2 декабрь куни Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги Халқаро конгресс-холлнинг томи қулагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматидан “Дарё”га маълум қилишларича, конгресс-холл томи қулагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Чироқ усталари иш олиб бораётган вақтда шифт люкларидан бири жойидан чиқиб кетган. Уни шу куннинг ўзидаёқ қайта жойига ўрнатиб қўйишди. Ҳеч қандай том қуламаган”, — деди ҳокимлик вакили.
Эслатиб ўтамиз, Tashkent City’даги Халқаро конгресс-холл 2019 йил октябрь ойи бошида қуриб битказилган эди. 21 октябрь куни бинода Ўзбек тили байрамига бағишланган асосий тадбирлар ўтказилган.
манба: Xs.uz
Tashkent Cityʼдаги бинонинг томи қуламагани маълум қилинди. Ёлғон маълумот тарқатган “манба”лар қидирилмоқда
2019 йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Tashkent Cityʼдаги Конгресс-марказининг том қисми қулагани ҳақида хабар тарқалган эди.
Tashkent City маъмуриятининг маълум қилишича, текширувлар натижасида мазкур ахборот нотўғри эканлиги, бинонинг том қисми бутун ҳолатдалиги аниқланган. Ҳозирда ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Tashkent City Конгресс-маркази ҳудуднинг сейсмик жиҳатлари инобатга олинган ҳолда, 9 балгача бўлган зилзилага бардош бера оладиган қилиб қурилган.
манба: Protoday.uz
👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw