Бухорода автобус ва Nexia иштирокида юз берган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
2019 йил 29 ноябрь куни тахминан соат 07:00 ларда “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси Бухоро вилоят Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Қорақалпоғистон А-380 йўлининг 305 км.да ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ҳодиса ҳайдовчининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ушбу йўналишда келаётган “Higer” русумли автобуснинг олд қисми билан тўқнашиб кетиши оқибатида содир бўлган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Оқибатда “Nexia-2” автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчилари ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ва вафот этганларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, ҳолатнинг тафсилотлари юзасидан қўшимча маълумот берилади
манба: Darakchi.uz
👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw