Tezkor 24

@Tezkor24 Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

"ХАБАР" каналига уланиш
👇👇👇👇👇👇
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Добавлен в индекс
18.05.2019 04:39
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
1 685
подписчиков
~0
охват 1 публикации
~26
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
7.82
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
818 упоминаний канала
481 упоминаний публикаций
4 репостов
Янгийўлликлар
📢 Tezkor_Xabarlar 🇺🇿
TEZKOR 🔛TELEGRAM
📢 Tezkor_Xabarlar 🇺🇿
Dasturchi APIuz
Dasturchi APIuz
ҲАР СОҲАДАН
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
Каналы, которые цитирует @Tezkor24
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
Huquqiy axborot
ССВ матбуот котиби
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
XABAR 🌐
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Tezkor 24 5 Jan, 13:07
​​Диққат! Тошкентда автомобиль ўғриси қидириляпти

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси автомобилни олиб қочган шахсни қидирувга берди.

ИИББ маълумотига кўра, жорий йилнинг 3 январь куни соат 19:40 дан 20:30 гача бўлган вақт ичида ҳайдовчи ишончнома асосида бошқарган Nexia-2 автомобилини Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қолдирган. Аммо машина номаълум шахс томонидан олиб қочилган. 

Автомобиль йўқолганини кўрган ҳайдовчи, ҳодиса ҳақида 102 га маълум қилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида машина топилди.

Автомобиль олиб қочганликда гумонланувчининг шахси аниқланди. У жиззахлик 22 ёшли Раҳмонқулов Элбек Абдусаттор ўғли эканлиги маълум бўлди.

“Гумонланувчи қаердалиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлганларни 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 рақами орқали хабар қилишларини сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.

манба: Qalampir.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 5 Jan, 11:47
​​Мадина Мухторова оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторованинг кенжа ўғлига ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Юнусобод тумани ҳокимлиги васийлик ва ҳомийлик органи вакили Мухлиса Қосимова маълум қилди. Масъул шахс бунинг учун қандай омиллар асос бўлиши ҳақида гапирди. Шунингдек, мутахассис нега болани онадан олиб қўйилмаганини ҳам очиқлади.

“Биз ҳолатни ўрганиб чиқдик. Акаси томонидан урилган боланинг видеоролигини кўрдим. Ўрганиб чиқдик. Ҳозирги кунда бола онаси билан бирга яшамоқда. “Бола нега реабилитация марказига жойлаштирилмади ёки олиб қўймадинглар?” дея савол беришмоқда. Биз қачон боланинг онасидан олиб қўйишимиз мумкин? 

•  агар хонадонда болага шароит яратилмаган бўлса;
•  болага ота-она томонидан тан жароҳати етказиладиган бўлса;
•  ота-она боланинг соғлиғига, ҳолатига, ривожланишига эътибор бермаётган бўлса;
•  она ахлоқсиз ҳаёт тарзини кечирадиган бўлса;
•  яшаш шароити мавжуд бўлмаган ҳолатларда биз болани олиб қўйишимиз мумкин” .

Мутасадди ташкилот вакили ота-онанинг қонундаги мажбуриятларига тўхталиб ўтди. Унинг айтишига кўра, Мадина Мухторавани оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асослар тергов жараёнида аниқ бўлади.

“Оила кодексининг 73, 75-моддаларига биноан ҳақиқатан ҳам ота-она боланинг соғлиғига, таълим-тарбиясига аҳамият бериши керак. Агарда актриса Мадина Мухторова вояга етмаган фарзандини ёлғиз, катта фарзанди билан ташлаб қўйган бўлса, тергов жараёнларида маълум бўлади. Агар боланинг тарбияси билан шуғулланмаган бўлса, Оила кодексининг 75-моддасига биноан қонун олдида жавоб беради. 

Ҳамма хатти-ҳаракатлар исботланганидан сўнг, туман прокуратураси билан ҳамкорликда фуқаролик ишлари бўйича судга Мадина Мухторовани оналик ҳуқуқидан махрум қилишга даъво аризаси киритамиз. Кейинчалик болани муқобил жойлаштириш вариантини кўрамиз”, дейди Мухлиса Қосимова.

манба: Qalampir.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 3 Jan, 19:13
​​Бўстонлиқда оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 1 январь куни соат 19:00ларда оқибати ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Ҳайдовчи Н.А. «Спарк» русумли автомашинасини «Бектемир –Чорбоғ» 4Р-12 йўлининг 67-километрида ҳайдаб кетаётиб, пиёдалар – уй бекаси Х.Р. ва турмуш ўртоғи К.Р. ҳамда ўғли Р.Т.ни уриб юборган.

Натижада Х.Р. воқеа жойида вафот этган. К.Р. ва Р.Т. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

манба: Darakchi.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 3 Jan, 15:11
Мингбулоқ ҳокими ходимларни ҳақоратлагани аудиоси тарқалди. У туман халқидан узр сўрашига тўғри келди

2 январь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевга мансублиги таъкидланган аудиоёзув тарқалди.
Аудиоёзувда туман ҳокими қўл остидагиларни турли сўзлар билан ҳақоратлаганини эшитиш мумкин.

3 январь куни Наманган вилояти ҳокимлигининг Telegram’даги каналида ушбу ҳолат юзасидан баёнот берилди.
Унга кўра, Мингбулоқ тумани ҳокими қаттиқ огоҳлантирилган, прокуратура қонуний чора кўради.

«Ижтимоий тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган, ҳақоратли сўзлар ишлатилган ҳолда олиб борилган мулоқотнинг аудиоёзуви юзасидан Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Мингбулоқ туманида ўрганиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокими ўринбосари Тоҳиржон Рапиқов, вилоят прокурори ўринбосари Шуҳрат Қосимов иштирокида Жомашуйда Мингбулоқ тумани ММТП раислари, фермерлар, туман фаоллари ҳамда оқсоқоллар билан муҳокама йиғилиши ташкил этилди.

Учрашув чоғида Мингбулоқ тумани ҳокимига мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзув ҳақиқатан туман ҳокими Нуршод Худойбердиевга мансублиги аниқланди. Аудиоёзувда қайд этилган мулоқот 2019 йил 10 декабрь куни тумандаги «Гигант» машина саройида «Гигант», «Гулбоғ-1», «Гулистон» ММТП ҳудудларига кирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув чоғида юз бергани, туман ҳокимининг этикага мос келмайдиган сўзлари техникаларини келгуси йил тайёргарлиги доирасида таъмирлаш учун дислокация бўйича белгиланган саройга олиб келмаган фермерларга қаратилгани маълум бўлди. Туман ҳокимининг бу борадаги топшириғи 2019 йил 5 ноябрда эълон қилингани ҳамда техникаларни тўлиқ таъмирдан чиқаришнинг сўнгги санаси 2019 йил 10 декабрь этиб белгиланганига қарамай, баъзи фермер хўжалиги раҳбарларининг бу топшириққа эътиборсиз бўлгани юзасидан муҳокама ўтказган туман ҳокими, мулоқот чоғида ҳақоратли иборалардан фойдалангани ўша йиғилиш иштирокчилари томонидан тасдиқланди», дейилади хабарда.

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туман ҳокимининг бундай тарзда ишлашини кескин танқид қилган.
«Зўравонлик сиёсати, сўкинғочлик сиёсати эски даврда қолди. Ҳеч ким бировни ҳақоратлашга, шахсиятига тегишга ҳаққи йўқ. Раҳбар одам ҳар ишни қонун доирасида бажариши керак. Агар ҳокимнинг қонуний талабни бажармайдиганлар бўлса, уларга айнан қонун доирасида чора кўрилиши лозим, сўкиниш билан иш тутиб эмас. Бугунги кун ҳокими ўз иши билан, сўзи билан, хулқ-атвори билан барчага ўрнак бўлиши шарт. Давлатимиз сиёсати ҳокимлардан одамларни рози қилиб, уларга меҳр бериб ишлашни талаб этади», дея таъкидлаган вилоят ҳокими.

Муҳокама чоғида иштирок этган туман оқсоқоллари, ММТП раислари, туман прокурори ва ИИБ бошлиғи туман ҳокими фаолиятида бундай ҳолат аввалдан кузатилмагани, бироқ умумий олганда сабаби қандай бўлишидан қатъи назар ахлоққа зид бўлган мулоқот усулини кескин қоралашларини қайд этишган.

Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев ўзининг вазиятдан ўта пушаймонлигини айтган, йиғилганлардан ҳамда туман халқидан кечирим сўраган.
«Туман ҳокими сифатида бундай хатога йўл қўйганим – бу менинг айбим. Ҳаётда мен учун катта дарс бўлди. Ҳақиқатда пушаймонман. Барчадан минг бор узр сўрайман. Бундай ҳолат умуман такрорланмайди деб ваъда бераман. Бундан буён фаолиятимда қонун устуворлигини тўла таъминлайман», дея у ўз айбини тўлиқ тан олган.

Нуршод Худойбердиев вилоят ҳокимлиги томонидан қаттиқ огоҳлантирилган. 
Вилоят прокуратураси ушбу аудиоёзув юзасидан ўрганиш ўтказиб, маъмурий жавобгарлик жиҳатини аниқлаши ҳамда қонуний чора кўриши белгиланган. Вилоят прокуратурасининг қарори юзасидан қўшимча баёнот эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, 1983 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган Нуршод Худойбердиев 2019 йил мартида Мингбулоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.2004 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги агромуҳандис. У мазкур тайинловга қадар Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

манба: Kun.uz
Читать полностью
Tezkor 24 3 Jan, 12:15
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган М.М.Алимжоновнинг тан жароҳати олганлиги ва Telegram интернет ижтимоий тармоғига тарқалган хабар бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган М.М.Алимжонов Юнусобод тумани 19-мавзе 35-уй 115-хонадонда онаси билан яшаб келиши аниқланди.

Боланинг онаси Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси Мадина Мухторова вояга етмаган М.М.Алимжоновнинг (кўрсатмаларига кўра) тарбияси бузилиб, кўп вақтини кўчада ўтказаётганлиги ва унинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар сабабли 2020 йил 2 январь куни соат тахминан 12:30 ларда ўртанча ўғли Санжар Мухторовдан укаси билан гаплашиб қўйишни сўраган.

Шу сабабли С.С.Мухторов Юнусобод тумани 19-мавзе 35-уй 115-хонадонга келиб, укаси вояга етмаган М.М.Алимжонов билан онаси М.С.Мухторова иштирокида суҳбатлашган вақтида укасининг қўпол муомалада бўлганлиги ва гапларига қулоқ солмаганлиги сабабли уни қўли билан юз ва тана қисмидан туртиб силталаганлиги натижасида вояга етмаган М.М.Алимжоновнинг танаси кўкариб, унинг тан жароҳати олганлиги, шундан сўнг М.С.Мухторова вояга етмаган фарзандининг танасида кўкаришлар борлиги сабабли уни соғлиғини текширтириш мақсадида шифохонага олиб борган.

Сўнг тиббий текширувлардан ўтказиб фарзандини иш жойи яни Ўзбекистон миллий академик драма театри биносидаги хонасига олиб борганлиги, сўнг М.С.Мухторова ўртанча фарзанди С.С.Мухторовни унга кам эътибор бераётганлиги ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида вояга етмаган М.М.Алимжонов билан келишиб унинг танасини кўкарган жойларини танал бўёқлар билан бўяб танадаги кўкаришларни бўрттириб кўрсатганликлари, сўнг гўёки унинг акаси муттасил равишда уни қийнаб уриб келаётганлиги тўғрисида онасига айтиб берганлиги, ушбу ҳолатни М.С.Мухторованинг телефон аппарати орқали видеотасвирга олганликлари, аммо аслида бундай ҳолат бўлмаганлигини маълум қилган.

Ушбу видеотасвир ижтимоий тармоқларга М.С.Мухторова шу куни телефон аппаратини қувватлаш учун хонасида қолдириб кетган вақтида унинг касбдошлари томонидан берухсат олиниб (ҳозирда ким томонидан тарқатилганлиги аниқланмоқда) тарқатиб юборилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари вояга етмаган М.М.Алимжонов билан онаси иштирокида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ХПБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори ва психологи иштирокида ўтказилган суҳбат вақтида вояга етмаган М.М.Алимжонов тан жароҳати эҳтиётсизлиги оқибатида ва ўзининг айби билан олганлиги ҳолати бўйича акаси С.С.Мухторовга нисбатан даъво эътирози йўқлигини, ариза ёзишдан бош тортишини, акаси томонидан унга жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан томонларнинг кўрсатмаларини текшириш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Facebook фойдаланувчилари боланинг аҳволи яхши эканлиги ҳақидаги видеомурожаатига, ИИБнинг расмий баёнотига қарамай боланинг ростдан ҳам беаёв калтакланганини айтиб, унинг акасига нисбатан қонуний чора кўришни талаб қилмоқда.

манба: Daryo.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 3 Jan, 12:15
Кейинроқ Facebook’да Юнусобод туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ҳолат юзасидан баёноти эълон қилинди. Баёнотда шундай дейилади:

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу видео тасвирлардаги бола вояга етмаган 2006 йилнинг 6 июнида туғилган Мирфайз Алимжонов Мирфаёзович эканлиги аниқланган.

2020 йил 2 январь куни соат 15:23 ларда Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига РШТЁИМ қабул бўлимига вояга етмаган 2006 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, Юнусобод туманидаги 258-сонли ўрта таълим мактабининг 7г-синф ўқувчиси, Юнусобод тумани 19-мавзе 35-уй 115-хонадонда яшовчи Мирфайз Алимжонов РШТЁИМ томонидан 2020 йил 2 январь куни берилган №62 сонли маълумотномага кўра «юз ва тана соҳасининг кўплаб қонталашлари ва лет ейишлари» ташхиси билан мурожаат қилиб унга амбулатор даво тавсия этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган М.М.Алимжоновнинг тан жароҳати олганлиги ва Telegram интернет ижтимоий тармоғига тарқалган хабар бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган М.М.Алимжонов Юнусобод тумани 19-мавзе 35-уй 115-хонадонда онаси билан яшаб келиши аниқланди.

Боланинг онаси Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси Мадина Мухторова вояга етмаган М.М.Алимжоновнинг (кўрсатмаларига кўра) тарбияси бузилиб, кўп вақтини кўчада ўтказаётганлиги ва унинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар сабабли 2020 йил 2 январь куни соат тахминан 12:30 ларда ўртанча ўғли Санжар Мухторовдан укаси билан гаплашиб қўйишни сўраган.

Шу сабабли С.С.Мухторов Юнусобод тумани 19-мавзе 35-уй 115-хонадонга келиб, укаси вояга етмаган М.М.Алимжонов билан онаси М.С.Мухторова иштирокида суҳбатлашган вақтида укасининг қўпол муомалада бўлганлиги ва гапларига қулоқ солмаганлиги сабабли уни қўли билан юз ва тана қисмидан туртиб силталаганлиги натижасида вояга етмаган М.М.Алимжоновнинг танаси кўкариб, унинг тан жароҳати олганлиги, шундан сўнг М.С.Мухторова вояга етмаган фарзандининг танасида кўкаришлар борлиги сабабли уни соғлиғини текширтириш мақсадида шифохонага олиб борган.

Сўнг тиббий текширувлардан ўтказиб фарзандини иш жойи яни Ўзбекистон миллий академик драма театри биносидаги хонасига олиб борганлиги, сўнг М.С.Мухторова ўртанча фарзанди С.С.Мухторовни унга кам эътибор бераётганлиги ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида вояга етмаган М.М.Алимжонов билан келишиб унинг танасини кўкарган жойларини танал бўёқлар билан бўяб танадаги кўкаришларни бўрттириб кўрсатганликлари, сўнг гўёки унинг акаси муттасил равишда уни қийнаб уриб келаётганлиги тўғрисида онасига айтиб берганлиги, ушбу ҳолатни М.С.Мухторованинг телефон аппарати орқали видеотасвирга олганликлари, аммо аслида бундай ҳолат бўлмаганлигини маълум қилган.

Ушбу видеотасвир ижтимоий тармоқларга М.С.Мухторова шу куни телефон аппаратини қувватлаш учун хонасида қолдириб кетган вақтида унинг касбдошлари томонидан берухсат олиниб (ҳозирда ким томонидан тарқатилганлиги аниқланмоқда) тарқатиб юборилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари вояга етмаган М.М.Алимжонов билан онаси иштирокида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ХПБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори ва психологи иштирокида ўтказилган суҳбат вақтида вояга етмаган М.М.Алимжонов тан жароҳати эҳтиётсизлиги оқибатида ва ўзининг айби билан олганлиги ҳолати бўйича акаси С.С.Мухторовга нисбатан даъво эътирози йўқлигини, ариза ёзишдан бош тортишини, акаси томонидан унга жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилмаганлигини маълум қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан томонларнинг кўрсатмаларини текшириш бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Facebook фойдаланувчилари боланинг аҳволи яхши эканлиги ҳақидаги видеомурожаатига, ИИБнинг расмий баёнотига қарамай боланинг ростдан ҳам беаёв калтакланганини айтиб, унинг акасига нисбатан қонуний чора кўришни талаб қилмоқда.

манба: Daryo.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 3 Jan, 12:15
Мадина Мухторованинг ўғли атрофидаги шов-шув.
Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда 10 ёшли боланинг ўз акаси ва келинойиси томонидан мунтазам калтаклаб келингани акс этган видео тарқалди.

Ушбу видеода юз-қўллари, оёқлари калтак зарбидан моматалоқ бўлиб кетган бола йиғламсираб ҳаммаёғи оғриётгани, акаси ўн кундан бери уни мунтазам калтаклаётгани, ҳатто «подвал»да яшашга мажбурлаётгани, 2,5 соатга оёғидан осиб қўйишганини айтади.

Видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Улар ўз укасини шафқатсизларча калтаклаган акани қораламоқда.

Айрим бефарқ бўлмаган интернет фойдаланувчилари эса боланинг уйига бориб ундан хабар олди. Ана шундай жонкуяр инсонлардан бири видеони томоша қилиб, ухлай олмагани, болага ёрдам кўрсатиш учун уни 16-шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига излаб борганини маълум қилди.

https://www.facebook.com/m.мисми.шейҳиддинова/видеос/535981990339124/

Аёлнинг айтишича, у видеони барча тегишли ташкилотларга юборган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. У ҳолатга тез реакция билдирган Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туман ИИБга минатдорчилик билдирган.

Аёлнинг видеомурожаатида қайд этилишича, калтакланган болакай 16-шифохонанинг нейрожарроҳлик бўлими шифокорлари томонидан текширувдан ўтказилган. Аниқланишича, боланинг танасида бир нечта гематома, шишлар, қизариш ва кўкаришлар бўлган, бу эса унинг узоқ вақтдан бери мунтазам равишда калтаклаб келинаётганини англатади, дейди ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

«Болани видеога олган унинг онаси. Онаси машҳур актриса экан. Шифохонада боланинг ёнида унинг онаси ва онасининг дугонаси бор эди.

Мен бу ҳолатни шундай ташлаб қўймайман. Ёш болани бундай шафқатсизларча калтаклашга сизга ҳеч ким ҳуқуқ бермаган. Мен эртагаёқ Юнусобод туман ИИБга бориб, ушбу ишни олиб бораётган терговчи билан учрашаман, ўз ташкилотим номидан ушбу боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб, албатта ариза ёзаман. Бундан ташқари болалар ҳуқуқлари бўйича Омбудсман билан боғланаман. Чунки бу ҳолатни шундай ташлаб қўйиб бўлмайди, болаларни бундай таҳқирлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Асосийси, боланинг саломатлигидан хавотирланган эдим. Уни текширган шифокор билан гаплашдим, ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Болага ҳозир уйга жавоб берилган.

Онаси билан гаплашганимда ўзбекчилик нуқтаи назаридан ‘уйда ўзимиз ҳал қиламиз’ деди», — дейди Facebook фойдаланувчиси.

Ижтимоий тармоқларда қайд этилишича, видеодаги калтакланган бола таниқли актриса Мадина Мухторованинг фарзанди. Ушбу видео актриса томонидан тасвирга олинган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари оёққа туриб, болага ёрдам беришга ошиқаётган бир пайтда «жабрдийда боланинг иккинчи видеомурожаати эълон қилинди.

Унда бола ўзининг актёрлик тўгарагига қатнашиши, ушбу видеода ҳам актёрлик маҳоратини кўрсатгани, танасидаги кўкаришларни эса онасининг бўёқларидан фойдаланиб, грим қилгани, аслида аҳволи яхшилиги, акаси уни ҳеч қачон урмаганини айтади ҳамда ундан хавотир олаётган, уйигача излаб келаётган одамларга миннатдорчилик билдиради.

Видеодан таъсирланиб, уни излаб борган яна бир фойдаланувчи боланинг акаси ва ўзи билан учрашди. Акаси укасининг аҳволи яхши эканлигини, унинг калтакланмаганини айтди, ука ҳам ўз навбатида акаси билан муносабатлари яхшилигини тасдиқлаб, ҳеч қаери оғримаётганини «кўрсатиб берди».

https://www.facebook.com/m.мисми.шейҳиддинова/видеос/пcб.1305862719616724/535963940340929/?тйпе=3https://www.facebook.com/m.мисми.шейҳиддинова/видеос/пcб.1305862719616724/535966533674003/?тйпе=3

👇🏼давоми👇🏼
Читать полностью
Tezkor 24 19 Dec 2019, 16:47
​​Эртага ҳаво ҳарорати -7 гача тушади

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ -3° илиқ бўлади.

манба: Qalampir.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 19 Dec 2019, 14:34
​​Юнусободдаги фавқулотда вазият юзасидан ФВВ маълумоти

Жорий йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда вазият вужудга келган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида олти нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахси аниқланди. Қидирув-қутқарув ишлари якунланиб, Комиссия ишининг биринчи фазаси ниҳоясига етди.

Айни пайтда Комиссия томонидан ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда бартараф қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда, мазкур ҳолатнинг вужудга келишига сабабчи бўлган ва йўл қўйган масъул ташкилот ва шахслар аниқланмоқда. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида шу ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар такрорланишини олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар яшаш манзилига етказилди. Пудратчи-қурувчи ташкилотлар томонидан уларнинг оила-аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари тўлаб берилади.

Айни пайтда вилоятлар ҳокимликлари ва жамоатчилик вакиллари марҳумларнинг оиласидан хабар олиб, зарур ёрдам кўрсатмоқда.

манба: FVV.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 19 Dec 2019, 14:34
​​Бош прокуратура Юнусобод фожиасига нима сабаб бўлганини очиқлади

Кеча, 18 декабрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 6 кишининг вафотига сабаб бўлган фоижа юз берди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди. 

“2019 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ахмад Дониш кўчасидаги “Меgа Рlаnеt” савдо маркази қарама-қарши томонида “Тошкент метрополитени қурилиш дирекцияси” буюртмаси асосида барпо этилаётган “Юнусобод” бекати 2-вестибюль курилиш объектининг ўнг томон хандақ (катловани) қиялик девори (откос)га ўрнатилган темир-бетон мустаҳкамлаш конструкцияси ёмғир сувлари сизиши ва автомобиллар қатновидан ҳосил бўлган тебраниш натижасида ер ўпирилиб, тупроқ ва темир-бетон конструкцияси қулаб тушган.

Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ва 258-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирда тозалаш, қидирув ва қутқарув тадбирлари давом этмоқда.
Бош прокуратура мазкур ходиса оқибатида жабр кўрганларнинг оила-аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдиради”.  

манба: Qalampir.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 18 Dec 2019, 18:37
​​Юнусободдаги авария жойидан 3 кишининг жасади чиқди

Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилиши вақтида рўй берган ер ўпирилиши ҳодисаси оқибатида камида уч киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz’ ички ишлар вазирлиги тизимидаги манбага таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, аввалроқ тупроқ остидан икки кишининг жасади чиқариб олинганди, қидирув-қутқарув ишлари давомида яна бир кишининг жасади топилган.

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Юнусободдаги авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган. Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигидаги комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 декабрь куни соат 10:00 атрофида Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишининг очиқ участкасида тупроқ ўпирилиши рўй берди.  Жабрланганлар бўйича ССВ расмий хабар берганди. Ҳозирча, тупроқ остида жами неча киши қолиб кетгани ҳақида маълумот йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яқин вақтлар ичида ҳодиса оқибатлари ҳақида расмий маълумот бериши кутилмоқда.

манба: Darakchi.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 18 Dec 2019, 17:12
​​МИБ: Энди қарздорларнинг пластик карточкаларига тақиқ қўйилмайди!

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамларига қўйилаётган тақиқ(чеклов) масалалари” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Тадбирда, Бюро директори ўринбосари Ш.Хайдаров, Бюро марказий аппарати масъул ходимлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

«Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси Марказий банк ва бошқа мутасадди идоралар билан – жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидаги тақиқларни қўйиш ва ечиш масалаларини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда.
Бунда асосий эътибор — фуқароларнинг  қарздорлиги учун пластик карточкаларига қўйилаётган тақиқларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри қўйилишига қаратилади.

Бу борада янгича автоматлаштирилган платформа йўлга қўйилиши назарда тутиляпти, яъни қарздорлик бартараф этилгач, тақиқ электрон тарзда ечилиб, фуқаролар турли инстанция ва идора, ташкилотларга мурожаат этиб, оворагарчиликларга дуч келмайди.
Бундан ташқари, Бюронинг расмий сайти орқали ҳам фуқароларимиз ўз қарздорликлари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлиши мумкин» дейди Бюро директори ўринбосари Ш.Хайдаров.

Яна бир йўлга қўйилиши лозим бўлган янгилик — халқаро аэропорт ва темирйўл вокзалларида  фуқаролар ўзларининг  қарздорликлари  ҳақида маълумотга эга бўлишганида, уни зудликда тўлаб, бартараф этиш имкони яратилиши назарда тутилмоқда.
Бу  эса қарздорларнинг  четга чиқиш ва сафарларга боришига тўсқинлик қилиш ҳолатининг олдини олишга имконият яратади.
Яна бир муҳим жиҳат, коммунал хизматлар учун фуқароларнинг пластик карточкаларига тақиқ қўйиш фақатгина, суд қарори асосида амалга оширилади.

Шуни таъкидлаш керакки, агарда фуқароларимизда банкдаги ҳисобрақамларига тақиқ қўйилишида муаммолар юзага келган тақдирда ва бунга боғлиқ масалалар бўйича  Бюрода ташкил этилган “1107” қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари лозим бўлади.

«Бу жараёндаги янгилигимиз – Мажбурий ижро бюроси томонидан энергия ресурслари ва қаттиқ маиший чиқинди учун тўловларни ундириш, шунингдек суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашнинг шаффоф тизимини яратиш, қарздорларга хабар бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда ихтиёрий тўлов маданиятини ошириш мақсадида 2020 йилнинг 1 июль кунига қадар, жисмоний шахслардан қарздорликни банк ҳисобрақамларидан низосиз тартибда ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш амалиёти тўхтатилди.

Эндиликда, Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари томонидан Бюро, банк муассасалари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги  электрон ахборот алмашиш тизими интеграциялашуви, шунингдек, банклар томонидан жисмоний шахсларнинг Ягона идентификация тизими йўлга қўйилганга қадар – суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича қарздор жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиладиган банк ҳисобрақамларига тақиқ қўйилиши – тақиқланади, дейди Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпулатов.

манба: Hordiq.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 18 Dec 2019, 17:12
​​45 ойдан бери алимент тўламаган ота қамоққа йўл олди

Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги судда оталик бурчини унутган фуқароларга маъмурий чора кўрилди.
Аниқланишича, туманнинг “Олмос” шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи қарздор Р.Хожатов фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суднинг  2016 йил йил 16 мартдаги қарорига кўра ундирувчи К.Шодмонова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатиб ўтилган.
Лекин у мажбуриятга панжа орасидан қараб, тўловни вақтида амалга оширмай келади. Боз устига Мажбурий ижро бюроси туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилади.

Бироқ бундан тегишли хулоса олмаган Р.Хожатовнинг алиментдан қарздорлиги нақд 16 101 398 сўмга бориб етади. Оталик маъсулиятини унутган Р.Хожатов қарздорликни бартараф этмагани қимматга тушди. Унга нисбатан 17 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, ўн беш суткалик маъмурий қамоқ жазо тайинланди.

манба: Hordiq.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 18 Dec 2019, 16:40
Репост из: Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Ҳукумат фармойиши (1058-Ф, 18.12.2019 й.) билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Читать полностью
Tezkor 24 18 Dec 2019, 12:29
ЕР ЎПИРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЖАРОҲАТЛАНГАНЛАР ЙЎҚ

Хабар қилинганидек, Тошкент метрополитенининг янги қурилаётган Юнусобод йўналиши қурилишида ер ўпирилиши оқибатида авария содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Юнусобод туманида, “Мегапланет” олдида туннел қазилаётган бўлган. Хабарларда айтилишича, сув туннелга тушмаслиги учун бетон лоток қилинган. Ана шу лотокнинг қайсидир қисмидан сув кетган ва сув тўпланган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб туннелни босиб қолган.

Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимларидан иборат тезкор бригадалар жалб қилинган. Ҳозирча ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушган. Айни пайтда унга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида сифатли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

| Telegram | Twitter | Facebook |
Читать полностью
Tezkor 24 18 Dec 2019, 12:28
​​Юнусобод метро линиясининг қурилиши пайтида фавқулодда ҳолат юз берди

Бугун, 2019 йил 18 декабрь, кучли ёмғир натижасида, Юнусобод метросини кенгайтириш учун қурилиш майдончасининг очиқ қисмида фавқулодда ҳолат (қисман ер кўчиши — қулаш) юз берди.

Ҳозирги вақтда ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири Ачилбой Раматовнинг шахсий назорати остида, ички текширув олиб борилмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Хасилов Ҳ.Н. воқеа жойида. Воқеа тафсилотлари ва қурбонларнинг борлиги тўғрисидаги маълумотлар ўрганилмоқда, бошқа масалалар тезда ҳал қилинмоқда.
Тергов натижалари тез орада эълон қилинади, деб ёзади “Ўзбекистон темир йўллари” Ахборот-таҳлилий медиа маркази.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги берган маълумотларга кўра, Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида ёмғирнинг сурункали ёғиши оқибатида таҳминан 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушган.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда.

манба: Darakchi.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 18 Dec 2019, 12:27
​​Давлатимиз раҳбари – Нагоя университетининг фахрий доктори

Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда илм-фан ва академик алмашинувларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун, шунингдек, Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган иқтисодиётни либераллаштириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ислоҳотлар эътирофи сифатида Нагоя университетининг илмий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга университет фахрий доктори унвонини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Университетда унинг раҳбарияти, профессор ва ўқитувчилари, талабалари ҳамда Нобель мукофоти совриндорлари иштирокида давлатимиз раҳбарига ушбу юксак илмий унвонни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Нагоя университети президенти Сейичи Мацуо сўзга чиқиб, Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ўртасида илм-фан соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани, ушбу қарор таълим соҳасидаги узоқ муддатли ва истиқболли ҳамкорликни янада кенгайтиришга томонларнинг интилиши ифодаси эканини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ўзбек ва япон халқларини ўхшаш миллий ва ахлоқий қадриятлар билан бирга илм-фан ва тафаккурга, камолотга доимо интилиб яшаш каби эзгу фазилатлар бирлаштириб туришини таъкидлади. Замонавий дунёда инсон капитали, интеллектуал салоҳият, инновацион ғоялар, юқори технологиялар жадал ва барқарор тараққиётнинг фундаментал асосини ташкил қилаётганини қайд этди.

– Бу унвонни, мен аввало Ўзбекистон халқига кўрсатилган эҳтиром ифодаси, деб қабул қиламан ва бунинг учун Нагоя Университети раҳбариятига, унинг илмий жамоасига чуқур миннатдорчилик билдираман, – деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз Ўзбекистон таълим ва фан соҳаларидаги кенг миқёсли ислоҳотлар ҳақида сўзлади. 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – Япония ҳамкорлигида улкан ишлар амалга оширилганини қайд этиб, айни вақтда бу борада ишга солинмаган имкониятлар ҳам борлигини таъкидлади ҳамда қатор таклифларни илгари сурди. Бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида илмий-академик алмашувлар ва технологиялар трансфери бўйича Ўзбекистон-Япония қўшма фондини ташкил қилишни таклиф этди.

Ушбу фонд илмий тадқиқотларни, икки мамлакат ёш олимларининг биргаликдаги илмий изланишларини молиялаштириш, талаба ва профессор-ўқитувчилар алмашуви бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Президентимиз Ўзбекистон – Япония азалий дўстлигининг рамзи сифатида мамлакатимизда ўзбек ва япон тилларида чоп этилган бир қанча китоб ва альбомларни Нагоя университети кутубхонасига тақдим этди.

манба: President.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 12 Dec 2019, 13:59
​​ИИВ порнографик мазмундаги сайтларга кирганлардан пул талаб қилаётган хакерлар ҳақида огоҳлантирди

Интернет фойдаланувчилари томонидан порнографик фото ва видео маҳсулотларни тарғиб қилувчи интернет ресурсларидан фойдаланиш жараёнида улардан пул талаб қилаётган хакерлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролар томонидан порнографик фото ва видео маҳсулотларни тарғиб қилувчи интернет ресурсларидан фойдаланиш жараёнида бошқа шу каби ресурсларга автоматик тарзда ўтиб кетиш оқибатида «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома» сарлавҳаси остида сизиб чиқувчи ойна пайдо бўлмоқда.

ИИВнинг хабар беришича, пайдо бўладиган ойнада фойдаланувчининг тақиқланган сайтларга киргани сабабли гўёки ИИВ томонидан у 200 минг сўм, айрим ҳолларда эса 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар чиқади. Хабарда фойдаланувчи Webmoney электрон тўлов тизими орқали давлат ҳисобига тўловни амалга ошириши кераклиги айтилади.

Шунингдек, юқорида қайд этилган жарима тўланмаган тақдирда қурилмада сақланган контактларга фойдаланувчининг порнографик фото ва видео маҳсулотлар жойлаштирилган интернет ресурсларидан фойдалангани ҳақида ҳодиса баёни ҳамда фойдаланувчига жаримани тўлаши талаби билан SMS хабар юборилиши айтилмоқда. Шу билан бирга, фойдаланувчиларнинг интернет браузери блокировка ҳолатига тушиб қолмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таркибида Кибержиноятларга қарши кураш бўлими номи билан фаолият юритувчи бўлим ёки бўлинма мавжуд эмас. Шунингдек, Webmoney тўлов тизимида Ўзбекистон ИИВ таркибий ва ҳудудий тузилмалари электрон ҳамёнларга эга эмас.

ИИВ фуқароларни интернет тармоғидан фойдаланаётганда бу каби салбий ҳолатларга дуч келмаслик учун фирибгарларнинг алдовига ишониб қолмасликка чақирган ҳамда бугунги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган.

манба: Daryo.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 12 Dec 2019, 10:24
​​Эндиликда фуқаролардан 28 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Президенти “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Мазкур ҳужжатга кўра давлат органлари ва ташкилотлари жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилишига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиш тақиқланади:

1. Яшаш жойидан маълумотнома;
2. Ариза берувчи яшаш жойи бўйича яшаётганлиги (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома;
3. Доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома;
4. Доимий яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома;
5. Яшовчи шахслар сонини тасдиқлайдиган маълумотнома;
6. Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
7. Ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисида маълумотнома;
8. Фуқаронинг ёлғиз яшаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
9. Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
11. 80 ёшга тўлган, ўзганинг парваришига муҳтож бўлган кекса ёшдаги одамни парвариш қилган вақтни тасдиқловчи маълумотнома;
12. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
13. Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
14. Вафот этган ходим билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи маълумотнома;
15. Шахсий ёрдамчи хўжаликларида ишловчи фуқароларнинг бандлигини тасдиқловчи маълумотнома;
16. Шахс ҳақиқатан ногиронни парвариш қилаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
17. Ишсизлик тўғрисидаги маълумотнома;
18. Вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, ака-укаси ёки опа синглисидан бири вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
19. Вафот этган шахснинг ота-оналари, турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзоси вафот этган шахснинг уч ёшга тўлмаган болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
20. Ходимнинг қарамоғида бўлган оила аъзоси вафот этган тақдирда нафақа тайинлаш тўғрисидаги маълумотнома;
21. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномаларни олиш учун вояга етмаган шахснинг ёки паспорт олмаган шахснинг фотосурати ёпиштирилган маълумотнома;
22. Васийликка олинганларни таъминлаш ва уларни зарур даражада парваришлаш бўйича қариндошларининг бунга қодирлигини тасдиқловчи маълумотнома;
23. Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ишламайдиган шахслар учун маълумотнома;
Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
24. Ўзи тайёрлаган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланиши учун шароитлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома;
25. Касалликка чалинган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) аёлларнинг алоҳида хонада яшаши кераклиги тўғрисида маълумотнома;
26. Кам таъминланган оилада ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган аёллар тўғрисида маълумотнома;
27. Жазони ўташ жойларидан озод қилинган, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахсларнинг тавсифи билан маълумотнома;
28. Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда амалга оширилади.

манба: Hordiq.uz

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью
Tezkor 24 12 Dec 2019, 10:24
​​Сўнгги 1 ойда Президент томонидан имзоланган қонунлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Касаба уюшмалари тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Волонтёрлик фаолияти тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида (янги таҳрири)
Тўлиқ матнни ўқиш

Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида (янги таҳрири)
Тўлиқ матнни ўқиш

Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

👇🏼кун хабарлари👇🏼
http://telegram.me/joinchat/AAAAAFMy0iy2r1zCqpTaCw
Читать полностью