🇺🇸
Доналд Трамп кеча тўрт кунлик республикачилар қурултойи сўнгида партиядан президентликка номзодликни расман қабул қилиб олди.Бир ярим соатлик нутқ давомида у айтган баъзи гаплар:
- «Суиқасддан омон қолган лаҳзада Худо мен тарафимда, мен билан эканини ҳис қилдим».
- «Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси Худодан иноят».
- «Ноқонуний иммиграция бўйича жадвалга ўгирилмаганимда ҳозир орангизда бўлмас эдим, мана ўша куни мени қутқарган жадвал».
- «АҚШ лидерликни бой берди, мен уни қайтараман».
- «Мен урушни қўшин билан эмас, телефон қўнғироғи билан тўхтатаман».
- «Солиқларни қисқартираман, солиқни оширадиган маъмуриятга овоз берманг».
- «Электромобиллар даврини бошлаш мажбурий бўлмайди, хоҳлаган гибрид, хоҳлаган бензинда ҳаракатланадиган машина ҳайдасин».
- «АҚШ энергетик қарамликдан чиқади, нафақат энергетик мустақил бўлади, балки дунёга ҳам сотади. Биз нефть қазиб олишни қисқартирмаймиз, тўхтатмаймиз».
- «Нархлар, ипотека фоизлари пасайтирилади».
- «АҚШ-Мексика чегарасидаги деворни охиригача қуриб битирамиз».
- «Мамлакат тарихидаги энг йирик депортацияни амалга ошираман».
- «АҚШга ҳамма келсин, бироқ қонуний йўл билан».
👉@Tarixda_bor
📍Siyosiy va tarixiy malumotlarni biz bilan kuzatib boring...