Termiziylar | Namoz vaqtlari Termiz Термизийлар | Намоз вақтлари Термиз


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
"Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим)
Бу каналдан бир манфаат олсангиз, Аллоҳ Таолодан, агар хато ва камчиликлар бўлса бизлардан деб билгайсиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

t.me/Termiziylar | Саловат айтинг!


ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.


Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоти шариф келтирган ва умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажариб, уни янада ривожлантирган бандаларга ишорат қилиб Ҳақ таоло бундай дейди: «Қаранг, кўринг, бандаларим Расулимнинг ойи бўлмиш шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, Мен ҳам уларни афв этдим».

● Бу ойда кечган энг муҳим тарихий воқеалардан бири Қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага ўзгартирилиши, иккинчи ҳижрий сананинг айнан шаъбон ойида мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз қилиниши;

● Шаъбон ойида нафл рўзалар билан машғул бўлган мусулмонга Рамазоннинг енгил келиши;

● Ушбу ойда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мағфират ва раҳмат эшиклари очиладиган Бароат кечаси борлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!


| Mehrob.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


БИР ҲАФТАЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ⏳

ЖУМА МУБОРАК🌙

Бомдод 06:45
Пешин 13:00
Аср 16:15
Шом 18:05
Хуфтон 19:35
1-шаьбон | 1446-Ҳижрий йил
31-январь | 2025-йил


"...Намозни тўкис адо этинглар. Албатта Намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" [Нисо:103]
T.me/TERMIZIYLAR


Қиёмат куни баъзи аёлларнинг тили 70 зиро (тахминан 40 м) бўлиб осилиб юрар экан. Шунда одамлар "Бу қандай аёллар" деб сўрашганда фаришталар жавоб қилар эканки, "Тили билан эрини ранжитган аёллар".

Муҳтарама аёллар, эрларингизни рози қилмасдан ҳеч қандай Жаннатни хаёлингизга келтириб ўтирманг!

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бу уммат қабрларида имтиҳон қилинади. Агар дафн қилмай қўймаганингизда, ўзим эшитаётган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраб, Аллоҳга дуо қилган бўлар эдим».

Имом Муслим ривояти.

🔖Изоҳ: Қабр азобининг ғайб ишларидан қилинишининг ҳикматлари бор:

- Қабр азоби кўрсатиб қўйилганида эди, дунёнинг имтиҳон кўриниши йўқолиб, оқибатда иймоннинг фазилати қолмаган бўлар эди.
- Агар қабрдаги азоб кўрсатилганида эди, одамлар бир-бирларини дафн қилишлари қийинлашар эди.
- Қабр азоби яширилмаганида эди, бу маййит учун шармандалик бўлар эди. Азобни яширилиши маййит учун шу жиҳатдан раҳматдир.
- Аллоҳ атоло раҳмлиларнинг раҳмлисидир. Агар бизга қабрдаги азоблар кўрсатиб қўйилганида эди, ҳаётимиз қийинлашиб қолар эди. Чунки, инсон ўзининг яқинларини  қабрда азобланаётганини кўрса ва азобни ундан даф қилолмаса, ҳаёти изтиробга қолади. Қабр азобини яширилиши шу жиҳатдан ҳам Аллоҳнинг
неъматидир.

| Arabic.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Саломлашишнинг етмишта савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Кунингиз,
Умрингиз,
Йўлингиз очиқ,
Мушкулингиз осон,
Ҳожатингиз равон бўлсин.

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


#Бахтиёр_оила
Болага ақийқа қилиш


┅══════════┅
| Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
┅══════════┅

Яқинларингизга улашинг!
Албатта фойдаси тегади.
https://t.me/Termiziylar


Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам: «Ким … , ... чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, хатто тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», деганлар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг? "Мўминнинг меърожи" китобидан Манба:Ҳилол тест
Опрос
  •   Намоз ўқиса-ю, уни чиройли ўқиса
  •   Таҳорат олса-ю, таҳоратни чиройли қилса
  •   Яхшилик қилса-ю, яхшиликни чиройли қилса
  •   Садақа қилса-ю, садақани чиройли қилса
140 голосов


Болам, биз солиҳларни намози ва рўзаси кўплигидан танимаганмиз*. Балки уларни халққа аралашмаслик, улардан тилларини тийиш, одамларга кўнгиллари саломатлиги** ва бошқалардан кўра ўзларини айбли кўришларидан таниганмиз.

Аҳмад Дувайдор
---
* Намоз ва рўзалари кўплиги ўзларига аён бўлган холос. Чунки бу ўзлари билан Раббилари ўрталаридаги муомаладир.

Солиҳликлари эса кейинги зикри келган сифатларидан билиниб қолган. Чунки бу халқ билан муомалада барибир кўринади.

Шундан уларнинг солиҳликларини таниганмиз.
** Яъни, уларда одамларга нисбатан адоват, кўролмаслик, ҳасад каби сифатлар йўқлиги.


| Устоз Мубашшир Аҳмад

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
— Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.

Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон яратган Эгам!!!

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Аксар одамларимизнинг ҳаётдаги энг асосий приоритетлари:
• уй қуриш;
• машина олиш;
• тўй қилиш;
• умрага бориш.

Аксар одамларимизнинг диний ақийдаси:
• жумага бориш;
• рамазонда рўза тутиш;
• Ҳайит намозига бориш;
• Қуръонни азиз деб билиб, баланд ва ҳеч ким тегмайдиган жойга ўраб қўйиш.

Аксар одамларимизнинг одатлари:
• бировнинг хаққини беришга мутлақо шошилмаслик;
• ёлғонни кўп ва хотиржам ҳолда гапириш;
• жанжаллашсаям, ҳазиллашсаям, телефонда ҳам, фарзандининг олдида ҳам сўкиниб гаплашиш;
• ўз уйидан бошқа исталган жойга ахлат ташлаш;
• бировлар учун ўта муҳим, лекин ўзи учун фойдасиз ишларга қиё боқмаслик;
• фарзанди билан жиддий мавзуларда гаплашмаслик;
• китоб ўқимаслик;
• телефонида асосан тралливали олди-қочди нарсалар кўриб ўтириш;
• сохтамулозамат, бошқалар учун ўзини бекамукўст ва ақлли қилиб кўрсатишга максимал даражада ҳаракат қилиш...
• ҳаётда қиладиган қарийб 70% юмушини - атрофидаги одамлар, дўсту-душман нима деб ўйлашини назарда тутган ҳолда амалга ошириш...

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Ярмук маъракасида саҳобалардан бири ярадорларга сув бериш учун келди. Икрима ибн Абу Жаҳлни кўрди ва унга сув бермоқчи бўлди. Шунда бошқа бир киши: “Сув, сув” деб нидо қилди. Икрима: “Бор, олдин унга сув бер”, деди. Унинг олдига борганди, у Суҳайл ибн Амр экан. Унинг олдига етиб борганда, у ёқдан учинчи ярадор: “Сув”, деб чақирди. Суҳайл унга: “Бор, олдин унга сув бер”, деди. Унинг олдига борганди, у Ҳорис ибн Ҳишом экан. Унга сув тутган эди, жон таслим қилди. Суҳайлни олдига сув бергани қайтиб келса, у ҳам вафот этибди. Шошиб Икримани олдига борса, у ҳам жон таслим қилибди...

   Шу тарзда уччаласи ҳам вафот қилди. Уларнинг ҳар бири дунёдаги энг охирги ҳўплам сувини бошқа биродарига илинган, афзал кўрган ҳолда оламдан ўтишди.

Розияллоҳу анҳум - Аллоҳ улардан рози бўлсин!

| Arabic.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Каналимиз аъзолари диққатига! Намоз вақтлари каналимизга ҳар ҳафта жума куни ташланади. Бир ҳафталик намоз вақтлари доим юқорида қадалган ҳолатда туради. Юқоридаги (расмда кўрсатилган) ёзувни устига босиб намоз вақтларини билиб туришингиз мумкин.


Инкор қилиб бўлмас қатъий далиллар билан бажарилиши тақиқланган амал нима деб аталади? "Мўминнинг меърожи" китобидан Манба:Ҳилол тест
Опрос
  •   Мубоҳ
  •   Вожиб
  •   Макруҳ
  •   Ҳаром
26 голосов


Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

• Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган.
• Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.
• У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
• Ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
• Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
• Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежиз: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Синовни (синов эканини англашга ва уни кенгроқ) узоқдан кўришга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз...”, Қамар сураси, 27-оят.

Муфассирлардан бирлари ушбу оят ҳақида айтади: “Агар маъсиятларни (амалга ошириш) сабабларини Аллоҳ таоло сенга осонлаштириб қўйса, огоҳ бўл, бу Аллоҳдан истидрождир. Гуноҳ қилма...
  Балки, У Зот сен сабр қиласанми ёки йўқлигини кўриш учун у гуноҳни амалга оширишни фитна(кучли синов) тарзида осонлаштириб қўйгандир!?”

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

| Arabic.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


БУГУН МЕЪРОЖ КЕЧАСИ
бу кеча фазилатларидан бебаҳра қолманг!

Бугун ҳижрий сана бўйича Ражаб ойининг 26 дан 27 санасига ўтар кечаси (милодий сана бўйича 26 январьдан 27 январьга ўтар кечаси), яъни Меърож кечасидир.
Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан олдин содир бўлган. Бу муборак кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссалом ҳамроҳлигида Маккаи мукаррамадан Масжидул Ақсога бориб, у ердан Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилганлар.
Бу кеча биз Ислом умматига беш маҳал намоз фарз қилинди. Шу боис ҳар намоз ўқиганимизда худди ўзимизни Аллоҳнинг ҳузурида тургандек хушу ва хузу билан ибодат қилишимиз керак.
Бу кечани ғанимат билиб, кўпроқ тоат-ибодатлар қилиб, оила даврасида фарзандларимизга Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак сийратларини, шамойилларини ўргатишимиз зарур.

Шунингдек, эртага душанба рўзасини тутишни ҳам унутманг!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба ва пайшанба куни рўзасини тутишга ҳаракат қилар эдилар” (Термизий ривояти.)

Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 27.01.2025
(Термиз вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:06
Ифторлик бошланиши: 17:55

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни.

| Mehrob.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Исро ва Меърож кечаси

┅══════════┅
| Абдуллоҳ домла
┅══════════┅

Яқинларингизга улашинг!
Албатта фойдаси тегади.
https://t.me/Termiziylar


Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади

Гуноҳ уч турда бўлади:
1. Намоз, рўза, закот сингари фарзларни тарк этиш. Бунинг азобидан қутулиш учун ўлим сизни йўқламасидан қазосини адо этинг.
2. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақига доир гуноҳлар: ичкилик ичиш, қимор ўйнаш. Ундан халос бўлиш учун вақтни ўтказмасдан тавба қилиш даркор.
3. Бандасининг ҳақига хиёнат қилиш энг оғир гуноҳ. Ундан қутулиш учун мўмин киши тезроқ тавба қилиб, ўша кимсани рози қилмоғи даркор. Акс ҳолда Аллоҳнинг қаҳрига йўлиқади. Гуноҳлар юки устида эзилиб, умидсизликка тушиш оғир фалокатдир. Шаръий истилоҳда қатъий, ҳеч шубҳасиз, очиқ-ойдин далиллар билан бажарилиши тақиқланган, уни бажармаслик қаттиқ талаб қилинган, уни юмшатадиган бирор далил келмаган амал ҳаромдир. Бунга Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, сеҳргарлик қилиш, фолбинга ишониш, маст қилувчи ичимликлар ичиш, туҳмат, ғийбат, бировнинг ҳақини ейиш, ожизалар авратини очиб юриши мисол бўлади. Мусулмон банда ҳаромдан, гуноҳдан йироқ бўлиши, ундан ҳазар қилиши фарздир. Ҳар қандай соф табиатли инсон ҳаром нарсалардан жирканиши табиий ҳолат. Фақат моддият кўзи билан кўрувчи қалб кўзи сўқир бўлганларгина ҳаром нарсалар билан лаззатланишни инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиши, дея даъво қиладилар. Ҳаром ишни қилган кимса гуноҳкор бўлади. Икки дунё азобига учрайди. Уни тарк этган киши эса Аллоҳнинг амрига итоат этгани сабабли савобга эришади. Ҳаром маъносида "маъсият" ва "гуноҳ" сўзлари ҳам ишлатилади. Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади. Асли ҳалол бўлган нарсаларга ҳаром йўл билан эришиш ҳам гуноҳ. Масалан, покиза, ширин таомдан меъёрида истеъмол қилиш ҳалол. Аммо ўша покиза таомни ўғирлаб ейиш ҳаром. Бунинг акси ўлароқ асли ҳаром бўлган нарсани ҳалол йўл билан топгани билан у ҳалол бўлиб қолмайди. Мўмин киши ҳаромнинг бир луқмасидан ҳам ҳазар қилиши лозим. Ҳадиси шарифларда ҳаром луқма еган кимсанинг қирқ кун ибодати қабул бўлмаслиги, ҳаром еб ўсган эт жаннатга кирмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар келган.

"Обидлар йўли" китобидан.

| Mehrob.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar


Эр-хотинлик қоидаси

Абу Дардо Умму Дардо розияллоҳу анҳога: “Агар ғазаблансам, мени рози қилгин (кўнглимни ол). Агар сен ғазаб қилсанг, мен сени рози қиламан (муроса қиламан). Бундай бўлмас экан, тезда ажрашиб кетишимиз аниқ”, деди.

“Ровзатул ъуқало” асаридан.

| Arabic.uz

ЭСЛАТИНГ, Зеро, эслатма мўминларга манфаат берур” [51:55]
https://t.me/Termiziylar

Показано 20 последних публикаций.