Билмай туриб бахо берманг.
Кекса отахонни кўпчилик телба деб ўйларди. Отахоннинг чўнтаклари доим қумга тўла юрарди.
Ҳохлаган одам салом берар, лекин отахон ҳар инсонга салом бериб ўтарди. Отахоннинг уйи қишлоқнинг чеккароқ жойида эди. Отахоннинг қазоси етиб оламдан ўтди. Жанозага жуда кўп одамлар йиғилди. Қишлоқ аҳли ҳайрон қолди. Наҳотки бу инсон шунча обрўга эга бўлса.
Отахон оламдан ўтгач кўчаларда файз қолмади. Гоҳида одамлар кўнгилни айнитувчи нарсаларга кўзи тушиб қолар, кўчаларда одамлар бурниларини, кўзларини беркитиб ўтадиган бўлишди. Кўчанинг қайсидир бурчагида итларнинг ахлати ёки одамларнинг тупруги, бошқа кўнгилни ағдарувчи нарсалар кўрина бошлади.
Кейинроқ билишди, ўша телба деб атагувчи отахон бекорга чўнтагида қум солиб юрмас экан. Ўша кўнгилни ағдарадиган нарсалар устини қум билан беркитиб юраркан.
Ҳа азизлар, гоҳида биз ҳам билиб билмай бировни устидан ноҳақ хукм чиқариб қўямиз. Ҳақиқатни билгач эса ҳижолат тортамиз.
Аллоҳ ҳақ йўлдан адаштирмасин ҳаммамизни!
#tasirli ©@vaqtqadri
O'ZGACHA KANAL⚜
@TASLIM_BO'LMA