Қуръони карим бизни тўрт душмандан огоҳлантиради
1. Шайтон душмандир. Уни душман тутинглар ва унга итоат этманглар. Чунки у ёниб турган жаҳаннам соҳиблари бўлишингизни истаб сизларни залолатга эргашишга чорлайди.
Аллоҳ таоло айтади: "Шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинг", Фотир сураси, 6-оят.
2. Нафс кўпинча ўз соҳибига лаззатланиш, роҳатланиш талабида маъсият ишларга буюради, ундайди. Аллоҳ сақлаганигина ундай эмас.
Аллоҳ таоло айтади: "Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир", Юсуф сураси, 53-оят.
3. Дунёда маъсият устида дўст бўладиганлар қиёмат кунида бир-биридан тониб қочадилар.
Аллоҳ таоло айтади: "Ўша Кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир", Зухруф сураси, 67-оят.
4. Кофирлардан бўлган Аллоҳнинг душманлари ва сизларнинг душманларингиз. Уларни дўст тутманглар. Чунки улар Расулингиз келтирган динга кофир бўлгандирлар.
Аллоҳ таоло айтади: "Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар", Мумтаҳана сураси, 1-оят.
Manba:
@Bayyinauz 👉
@Tasadduq_yo_rosululloh