Репост из: 🎓 Davlat test markazi
ДЎСТИМ
Ёрқинжон Ҳайитбоев шеъри
Хавотирни йиғиштир, дўстим,
Аввал обдон суриштир, дўстим,
Ният қилиб турибди кўнглим,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Дуо айла, Парвардигордан,
Хотиржам бўл, эрта наҳордан,
Лаззат олгин гўзал баҳордан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Яхшилик қил, яхши ниятда,
Эзгуликнинг ўрни ҳам катта,
Йўқолади ишон, албатта,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Полвонсан-ку, ош-нонинг билан,
Илтижо қил имонинг билан,
Шундай азиз бўстонинг билан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Асранганни асрар улуғ зот,
Ваҳималар ёмондир ҳайҳот,
Бахтинг бутун бўлгай умрбод,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Сумалакдан куч олган элсан,
Марра сари учолган элсан,
Битта Ватан ва битта дилсан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Ният қилгин эл омон бўлсин,
Башарият яшнасин, кулсин,
Бу вируснинг уруғи қурсин,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Кўк сомсадан тўйиб егансан,
Қўй ёғидан палов дегансан,
Демасинлар: «Қўрқоқ экансан»,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
От чопганда, ўзган ўзингсан,
Буюк миллат тузган ўзингсан,
Бахт қўшиғин ёзган ўзингсан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Курашларда ютган тенгсизим,
Юрагимда ёнган юлдузим,
Осойишта кеча-кундузинг,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Кўнгилни тўқ қилавер, дўстим,
Ташвишни йўқ қилавер, дўстим,
Аллоҳдан нур тилайвер, дўстим,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuyZ0EBJZzDFfyFtw
Ёрқинжон Ҳайитбоев шеъри
Хавотирни йиғиштир, дўстим,
Аввал обдон суриштир, дўстим,
Ният қилиб турибди кўнглим,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Дуо айла, Парвардигордан,
Хотиржам бўл, эрта наҳордан,
Лаззат олгин гўзал баҳордан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Яхшилик қил, яхши ниятда,
Эзгуликнинг ўрни ҳам катта,
Йўқолади ишон, албатта,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Полвонсан-ку, ош-нонинг билан,
Илтижо қил имонинг билан,
Шундай азиз бўстонинг билан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Асранганни асрар улуғ зот,
Ваҳималар ёмондир ҳайҳот,
Бахтинг бутун бўлгай умрбод,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Сумалакдан куч олган элсан,
Марра сари учолган элсан,
Битта Ватан ва битта дилсан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Ният қилгин эл омон бўлсин,
Башарият яшнасин, кулсин,
Бу вируснинг уруғи қурсин,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Кўк сомсадан тўйиб егансан,
Қўй ёғидан палов дегансан,
Демасинлар: «Қўрқоқ экансан»,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
От чопганда, ўзган ўзингсан,
Буюк миллат тузган ўзингсан,
Бахт қўшиғин ёзган ўзингсан,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Курашларда ютган тенгсизим,
Юрагимда ёнган юлдузим,
Осойишта кеча-кундузинг,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Кўнгилни тўқ қилавер, дўстим,
Ташвишни йўқ қилавер, дўстим,
Аллоҳдан нур тилайвер, дўстим,
Сенга вирус юқмайди, дўстим.
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEuyZ0EBJZzDFfyFtw