Акбарали Очилов
“Юлдузингни бер осмон” фильми учун саундрек куйлаган Акбарали Очиловни ҳозирги ёшлар танимаса ҳам керак.
Аммо бир пайтлар унинг қўшиғи ҳит бўлган ва уларни қайта куйлаган хонандалар ҳам машҳурликка эришган.
Афсуски, руҳий тушкунлик сабаб унинг бутун ҳаёти изидан чиқиб кетган.
Ижтимоий тармоқларда у қаровсиз қолгани ҳақидаги видеолар ҳам тарқалганди.
— Онамнинг хоҳиши билан уйланиб фарзандли бўлганман. Бир қарашда ҳаммаси жойидадек туюларди.
Аммо барибир кўнгилда қандайдир кемтик бор эди.
Ўзим ёқтирган қиз билан оила қурмаганим армон бўлиб қолди.
Агар яна бир марта ёш бўлиб қолиш имкони бўлса, шу хатони такрорламаган бўлардим.
Фарзандларимга уй-жойни ташлаб, онам билан яшай бошладим.
Онамнинг вафотидан сўнг ёлғизланиб қолдим.
Ёлғизлик ҳам инсонга ўзгача илҳом бераркан.
Кўп қўшиқларим ана шундай тушкунлик пайтларимда ёзилган.
Аммо ҳозир ўзимни ёлғиз ҳис қилмайман. Зериксам, телефоним ва ручка билан қоғозим бор, — дейди Акбарали Очилов.
https://t.me/Tarix3377