Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Toshkent viloyati hokimligi
#Tibbiy_koʻrik

Viloyat hokimligi apparat xodimlari uchun tibbiy koʻrik tashkil etildi

Xodimlarga munosib mehnat sharoitlarini yaratish bilan bir qatorda ularni sogʻ va salomat boʻlishlariga eʼtibor qaratish muhim ahamiyatga egadir. Mehnat jamoasida sogʻlom muhitni shakllantirish ishni samaradorligini oshirishga zamin yaratadi.

Shu maqsadda, viloyat hokimligida barcha rahbar, ishchi-xodimlar, shuningdek, boshqarma va tashkilot rahbarlari uchun malakali shifokorlarni jalb etgan holda, tibbiy koʻrik doirasida xodimlar kardiolog, terapevt, nevropotolog, endokrinolog, pulmonolog, stomotolog, ginekolog, otoloringolog kabi mutaxassis shifokorlar koʻrigidan oʻtdilar. Shuningdek, qon tahlili, ultrotovush diagnostikasi kabi tekshiruvlar ham oʻtkazildi.

Kasalliklari boʻyicha davo choralari buyurildi

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter


#Тиббий_кўрик

Нурафшон шаҳрида Давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилди

Давлат хизматчилари соғлиги – халқ манфаатларига хизмат қилувчи самарали ва натижадор иш фаолиятининг муҳим асосидир. Шунинг учун ҳам уларнинг соғлиғини назорат қилиш, профилактика тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Нурафшон шаҳри ҳокимлигида давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича кенг қамровли тадбир ташкил этилди.

Telegram | Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Махсус_репортаж

Олис тоғли ҳудудлардаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳақида сўз юритамиз


Бу борада "Ўзбекистон 24" телеканали томонидан махсус кўрсатув тайёрланди.

Telegram | Facebook


🔴 ✏️✏️✏️✏️

🩸 Шундай хасталиклар борки, беморларни ундан халос этиш учун донор қонига эҳтиёж туғилади.


🔬 Айниқса, онкологик, гематологик касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда у муҳим восита.

🌡 Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқаришнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорликдир.

🛏 Шу боис қон топширинг, одамлар ҳаётини сақлаб қолинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ижтимоий_соҳа

Ангрен шаҳрида яна бир тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди

Тиббиёт бирлашмаси туманлараро қўшма жароҳат ва ўткир қон-томир касалликлари маркази биносининг 50 ўринли жарроҳлик бўлими “ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида тўлиқ таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланиб, аҳолига ихтиёрига фойдаланишга топширилди.

Telegram | Facebook


#саломатлик

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда тиббий кўриклар ташкил этилмоқда

Жумладан, Ангрен шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари 1-Оилавий поликлиникада малакали мутахассислар томонидан саломатликлари назорат қилинди. Касалликлари бўйича даво чоралари қўлланилди.

Айтиш мумкин ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш билан бир қаторда уларни соғ ва саломат бўлишларига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эгадир. Меҳнат жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш ишни самарадорлигини оширишга замин яратади.

Telegram | Facebook




Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴🟦🟦🟦

❗️ЖССТ: Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашда муҳим қадамлар ташламоқда

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳаси илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида трансформация қилинмоқда.


📌 Ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқишга бағишланган “Ўзбекистон онкологик хизмат кўрсатишнинг янги босқичи сари: миллий режанинг бошланиши” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

📃 Унда юртимиз вакиллари ҳамда ЖССТ экспертлари иштирок этиб, Саратонга қарши курашиш миллий режасини ишлаб чиқиш масалалари, бу борадаги халқаро тажриба, ривожланган давлатларнинг ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди.

📊 Айтиш лозимки, мамлакатимизда саратон касаллигини эрта аниқлаш ва самарали даволаш чораларини кўриш — соҳа вакилларининг эътибор марказида.

🔎 2030 йилга қадар 30 – 69 ёшдаги аҳоли орасида онкологик касалликларни профилактик кўриклар орқали эрта босқичда аниқлаб, 5 йиллик умр давомийлиги кўрсаткичларини 2 баробар ошириш, 1 йилгача ўлим даражасини 2 баробар камайтириш, онкологик хасталикка чалинган беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш мақсад қилинган.

🖥 Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан 2025 – 2030 йилларда Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини назорат қилиш давлат дастури амалга оширилиши кўзда тутилган.

🖇 Тадбирда таъкидланишича, Ўзбекистон саратон касаллигига қарши курашишда муҳим қадамларни ташламоқда. Бунга доир миллий режа эса эришилган натижаларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлади.

📑 Асосий мақсад — касаллик профилактикаси, уни эрта аниқлаш, даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда онкологик патологиялар регистрини юритиш орқали аҳоли саломатлигини асраш, хасталаниш ва ўлим даражасини тушириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришиш.

🧑‍💻 Халқаро экспертлар юртимизда бу соҳадаги ютуқлар ва эҳтиёжларни баҳолаб, мазкур йўналишдаги ишларни барқарор амалга ошириш бўйича тавсияларини берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

Показано 8 последних публикаций.