Қадрли дўстлар!Мана шу ҳаяжонли, файзли дамларда жонажон Ўзбекистонимизга
2025 йил кириб келмоқда.
Сиз, азизларни барча тиббиёт соҳа эгаларини Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Барчангизга улуғ бойлик бўлган оилавий бахт ва саломатлик тилайман.
Азиз соҳамиз эгалари!2024 йилда тиббиёт соҳасида Сизларнинг фидокорона меҳнатларинг эвазига катта ўзгаришларни амалга оширдик.
✔️ касалликлар профилактикаси;
✔️ хасталикларни эрта аниқлаш (скрининг);
✔️ аниқланган беморларни назоратга олиш;
✔️ уларни уй шароитида ёки поликлиникада амбулатор шароитда муолажа қилиш;
✔️ хавфлилик даражасига кўра, стационар ҳолатда даволаш ва реабилитация қилиш;
✔️ врачлар қабулида тирбандликни камайтириш ва бундан ташқари ахолига тиббий хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш учун “Электроника поликлиника” тизими яратилди;
✔️ Касалликлар профилактикаси йўналишида бирламчи тиббиёт муассасаларидан ташқари шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғини идораларида “Саломатлик мактаблари”
✔️ Тиббиётимизда Давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилди.
Шу боис эски йилимизни шукроналик ва розилик билан кузатмоқдамиз.Ҳурматли дўстлар!Муҳтарам фахрийлар, опа-сингилларимиз ва ёшларимизга ғамхўрлик кўрсатиш доимо диққатимиз марказида бўлади.
Ушбу файзли оқшомда барча шифокору хамшираларга, кичик тиббиёт ходимларига ва барча оила аъзоларинга, эзгу тилакларимни йўллайман.
Азизларим, қадрдонларим!Барчаларингни орзу-ниятларинг ушалсин!
Фарзанд ва набиралар бахту камолини кўрайлик!
Янги йил ҳар бир оилага яхшилик ва фаровонлик, бахт ва қувонч келтирсин! Уйларимизда, муборак заминимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, осмонимиз мусаффо бўлсин!
2025 йилнинг қадами қутлуғ келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!Хурмат билан,
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи
Ботирбек Исабеков