Фильтр публикаций


Тошкентлик ёш истеъдод соҳибаси Ширин Абдуллаева вафот этди

19 ёшли Ширин Абдуллаева бу оламни тарк этди. У Россиянинг "Ты Супер!" мусиқий танловида ўзининг ижодий маҳорати ва иқтидори билан танилиб, кўплаб мухлисларнинг қалбини забт этган эди.

Марҳумани сўнгги манзилга кузатиш маросими 2025 йил 16 феврал, якшанба куни соат 12:00 да бўлиб ўтади.

📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Баҳор маҳалласи, Узумзор 2, тор кўча, 36-уй.

🕌 Жаноза намози "Минор" масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.

Аллоҳ марҳумани раҳматига олсин ва яқинларига сабр берсин.

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Манави Чарвигулга ким қўйибди ўқитувчини олдигача бостириб келиб ёқасидан олишни.

Шунча болани олдида ўқитувчи ҳурматини бир тийин қилиб. Болаларни шуни кўриб улғаяди, улар ҳам ўқитувчини ёқасидан оладиган бўлади. Таълим тизими унақа, таълим тизими бунақа деб дод-вой қилишдан нарига ўтмай қолдик кўпчилигимиз. Биз ёшларга тарбияни тўғри беришимиз керак, таълимни йўл-йўлакай ҳам олиб кетаверади.

Манави молни эса қочган оғилхонасига обориб боғлаш керак яна

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
5 карра чемпион Хикару Накамура ўзбекистонлик 19 ёшли шахматчи Жавоҳир Синдаровга ютқазди

Реакциясини томоша қилиш мароқли

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Китоб ўқи ва жазо муддатингни 3 кунга қисқартир!

Биринчи ўқишда қабул қилинди.

@toshkundalik


Қоялар ва соялар (номни қара 😁)

Журналистлар иккига бўлинволишди.

Анора Содиқ қанақадир тақдимотини залда ўтказа олмагани учун аламзада. Пулини берганда очиб берарди шу зални. Таклифномадаям манзил йўқ эди. Олдин ҳаммасини ҳал қилиб кейин таклифнома тарқатмайдими? Хўп концерт зални ёпишибди. Срази шартнома шартларини бажармагани учун судга бериш керак эди. Беришмади. Нега? Демак, шартнома йўқ. Бўлмаса аюҳаннос соларди. Зални бандлаш ҳам "томсувоқ".

Муфаса чиқиб, опамизни Рост24 да ишлаган вақтида қилган шартномаларини эълон қиворди. Тўғриси, Муфасага раддия сифатида Анорадан конкрет рад қилувчи фактлар ёки вазиятнинг тафсилотларини кутгандим. У эса 3 кундан бери уёққа тортади, бяққа тортади. Лекин ҳеч шартномалар ҳақида гапирмайди. Судга берибди. Муфасада далил бор, сиздачи? Олди-қочдига қараб ўтирадими суд? Муфаса бу туришда еб юборадику.

Хуллас, Анора ҳалиям типирчилаяпти. Муфаса хотиржам. Ҳозирча ҳисоб: 1:0 . Муфаса фойдасига.
Воқеаларни кузатамиз.

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Намангандаги манави шоввоз ушланибди.

Катта тезлик, қизил чироқ, одам урган, у ўлган, бу қочган.

Тушуняпсизми, бу муттаҳам жамият учун қанчалик хавфли...
Камида 20 йил берворишсаям бирорта туким қилт этмайди

@toshkundalik


Футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди.

Ҳал қилувчи учрашувда жамоа Индонезия ампутантлар жамоасини 6:0 ҳисобида енгиб Қитъа чемпионлиги шохсупасига кўтарилди.

@toshkundalik


Ҳокимлик сайёр қабул ўтказаётганакан

Одам одаааааам бўлиб ётганмиш

Бундай катта қамровда аҳолини қабул қилиш ҳам осонмас. Яхши иш қилишибди

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Apple "жонли" лампа яратди

HomePod ўзини ҳақиқий уй ҳайвони каби тутади: эгасини кузатади, имо-ишораларга жавоб беради ва ҳатто рақсга тушади.

@toshkundalik


10-феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.


Супурги ичидаги гашишлар топилди

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган. Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2 986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиетилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Шундай қилиб, мазкур ҳолатда 2 984 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги ўткир ҳидли тўқ жигарранг гиёҳвандлик воситалари экспресс анализ натижаларига кўра, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди ва ушбу заҳри қотил оғирлиги ўрамлари билан бирга 612 кг.ни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга кадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмокда.


«Ёпинг!» — Трамп USAID’ни йўқ қилмоқчи

АҚШ президенти Truth Social’да эълон қилган постида ушбу ташкилот маблағларининг катта қисми фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини айтмоқда:

«Коррупция мисли кўрилмаган даражада. Ёпиб ташланг!»

***

Трамп тоға бу кетишда АҚШ ташкилотларини орқасидан тирикчилик қиладиган журножалапларни ҳам «қотили»га айланади, шекилли. АҚШдаги сайлов арафасида айтгандим: Трамп ютса, бизни журножалаплар оч қолади, деб. Ўзларини дипломат деб номлаб олган сайтнинг бир тўдаси шу кунларда уюштирмоқчи бўлган тадбирига текинга жой қидириб юрибди экан. Жой эгалари пулини тўлаш керак деса, шантаж қилиб. Аслида тадбирлари ўтмаса хурсанд бўлишади, бутун дунёга жар солишади: ана Ўзбекистонда бизга кун йўқ деб.

Мирсаид Хайдаров

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойда автомобилларнинг умумий сони 450 миллиондан ошган

Сўнгги ўн йил ичида Хитойда ҳар йили 35 миллиондан ортиқ автомобил рўйхатга олинган.

Сен турган пробкалар, пробка эмас.


Прокурор катта ёрдамчиси кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан қўлга тушди

ДХХ томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бу нимаси энди?

@toshkundalik


"Ўзинг тилни ҳимоя қиламан дейсан-у, нега кириллда ёзасан? Лотинда ёз!"

Эее, шу гапни эшитсам, ғалати кайфият босади-да. Гўё кирилл ёзуви "рускила бойлиги", лотин эса фақат бизга "мерос" бўлиб қолган. Аслида-чи?

Тарихга қарайлик: ўнлаб ёзувлардан фойдаланиб келганмиз. Оромий, сўғд, уйғур, рун ёзуви – рўйхат узун. Араблар етиб келиб: "Мана, энди бу сизники бўлади!" деб араб ёзувини жойлаштирди. Кейин бизнинг зиёлилар: "Бўлди, лотин ёзувига ўтамиз!" дейишди. Орада советлар кириб: "Қанақа лотин? Ўзингни бос! Мана сенга кирилл!" деб сиёсат қилиб, ўзларини кўрсатиб қўйишди. Мустақилликдан кейин яна лотинга қайтдик.

Энди савол: лотин ёзуви бизникими? Йўқ. Кирилл бизникими? Йўқ. Бу ёзувлар бошқа халқлардан келган. Хуллас, дунёнинг 70 фоизи лотиндан фойдаланади.

Одамлар ёзувни миллийликка улаб олишибди. Сен кириллда ёздингми – "мана, русларнинг қолипида қолдинг!" Лотинда ёздингми – "Америкага интиласан!".
Брат, ёзув – белгилар тўплами, холос. Қайси белгидан фойдаланишингдан қатъи назар, ўзбекча сўз ёзаётганинг аниқ. Лотин, кирилл, ҳаттоки, иероглифда ёзсанг ҳам фарқи йўқ – мазмун барибир бир хил бўлиб қолади.

Шунинг учун: талашиб ўтиришнинг нима кераги бор? Кимга нима қулай бўлса, ўшанда ёзаверсин. Давлат бирданига конкрет равишда битта алифбога ўтишни бошласа, бу бошқа гап...
Ҳозирча эса:
"Сен лотинда ёз, мен кириллда. Сен роҳатда, мен роҳатда!"

Ёзув бу восита, мазмун эса тил. Шу белгилар билан уришиб яшашдан кўра, балки қандай гап ёзаётганингга эътибор берсанг яхшидир?

@toshkundalik


Эслатма: Бу МИЛЛИЙ банк

@toshkundalik


Россияда туғилишни кўпайтириш учун тўрт кунликни жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Депутатлар Япония тажрибасига таяниб, иш ҳафтасининг қисқартирилиши оилавий қадриятларни мустаҳкамлайди, деб ҳисоблайди.

Биз эса шундоғам кўпмиз. Кўпроқ ишлаш фойдали


Бугун пойтахт ҳокимининг туғилган куни

Бугун пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков 46 ёшга тўлди. Жамоамиз номидан чин дилдан табриклаймиз.

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aлбинос кийиклар табиатда жуда кам учрайди, чунки уларнинг оқ ранги йиртқичлардан ҳимояланишни қийинлаштиради.

Шу боис бундай ҳолатни кузатиш жуда ноёб ҳодиса

@toshkundalik


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоғистонлик энг таниқли блогерларидан бири бўлмиш Медетдан ўзбек миллий либослар тарғиботини қўллаб қувватловчи Андижон пўлка куйи охангида олинган видео.
Раҳмат бавурим👏😍🇺🇿🇰🇿

@toshkundalik

Показано 20 последних публикаций.