Репост из: Amu-Qashqadaryo ITHB
РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи Фозилжон Сиддиқов Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтининг “Гидромелиорация” факултети 3-4 курс талабалари билан учрашди.
Учрашувда Қарши магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислари ҳам иштирок этди.
Талабаларга сув хўжалиги тизимида олиб борилаётган янгилик ва ислоҳотлар, ёш мутахассисларга қаратилаётган эътибор хусусида маълумотлар берилди.
Шунингдек, Сув хўжалиги вазири стипендияси ҳамда сув хўжалиги соҳасида таълим олаётган кадрларни стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш мақсадида танлов эълон қилинганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Аҳамиятлиси Ф.Сиддиқов “Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи стипендияси" жорий этилишини эълон қилди. Бунда ушбу институтнинг 2 нафар талабаларига 2025 йил бошидан стипендия ажратилади.
Битирувчи курс талабаларини вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотларига ишга олиш бўйича таклифлар берилди.
https://t.me/AmuQashqadaryoITHB