TAZKIYA_UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Hikmat bulog'idan roxat oling.Vaqtingizni mazmunli o'tkazasiz!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: ???
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг».Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан.Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан.Уламоларга саловот айтиш уларнинг ҳақига дуо қилишдан иборатдир.manba:savollar.islom.uz


Йўқотган нарсангга хафа бўлма. Эҳтимол, у қўлингда бўлса, хафалигинг зиёда бўлар?
👉Tme:@TAZKIYA_UZ


Темирнинг занги бўлганидек, қалбнинг ҳам занги бор. Уни истиғфор ялтиратиб, жило беради!

 
👉Tme:@TAZKIYA_UZ


👉Tme:@TAZKIYA_UZ
📿📿📿


👉Tme:@TAZKIYA_UZ
📿📿📿


👉Tme:@TAZKIYA_UZ
📿📿📿


👉Tme:@TAZKIYA_UZ
📿📿📿


👉Tme:@TAZKIYA_UZ
📿📿📿


👉Tme:@TAZKIYA_UZ
📿📿📿


Istig'fordan tilingizga maqulini tanlang!


Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Истиғфорнинг саййиди – “Аллоҳумма! Анта Роббий. Лаа илааҳа иллаа анта холақтании ва ана ъабдука. Ва ана ъалаа аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту. Абууъу лака биниъматика ъалайя. Ва абууъу би занбий. Фағфирлий, фаиннаҳуу лаа яғфируз зунууба иллаа анта” демоғингдир.
Ким уни ишонч билан наҳордан айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишдан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур”, дедилар”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас”.
Хос тарзда кечкипайт уйқудан олдин бир неча марта чин дилдан кун бўйи қилган амалларининг камчилигини тасаввур қилиб, уларнинг барчасига истиғфор айтиши лозим. Валлоҳу аълам!
Manba:savollar.islom.uz
👉Tme:@TAZKIYA_UZ


Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
Астағфируллоҳ
📿


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир.
Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради.
Manba:muslim.uz
👉Tme:@TAZKIYA_UZ


ИСТИҒФОР

Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичк гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак. Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим. Барча мусулмонларга маълумки, икки олам сарвари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тамомила гуноҳлардан маъсум ва пок бўлганлар. Шунга қарамай Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтардилар.
Manba:savollar.islom.uz
Tme:@tazkiya_uz


Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташқарида шаррос ёмғир ёғаётган экан, шунга қарамай уйидан чиқибди. Бир оз йўл юриб, оёғи тойилиб йиқилиб тушибди. Ҳаммаёғи лой, масжидга боролмайдиган даражада бўлибди. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак, деб шошиб-пишиб юра туриб, яна йиқилибди. «Алҳамдулиллаҳ», деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса, эшикнинг олдида бир киши шамчироқ ушлаб турганмиш.

Ҳалиги киши:

– Қани биродар эҳтиёт бўлинг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, манави ерда тош бор экан, қоқилиб кетманг, – деб масжидгача кузатиб борибди.

Мўмин ҳайрон бўлиб:

– Биродар масжидга кирмайсизми? – деб сўрабди.

– Йўқ кирмайман, – дебди шамчироқ ушлаган киши.

– Нега?

– Чунки мен Шайтонман.

– Унда менга нега ёрдам бердинг?

Шайтон:

– Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди. Ёмғирнинг шаррос ёғишига қарамай, уйингдан чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни мағфират қилди. Мен сени йиқитдим, лекин сен ўрнингдан туриб уйингга кириб чиққанингда Аллоҳ бу амалинг учун аҳли оилангнинг гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор уйдан чиққанингда мен сени шоширдим ва сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалингга бутун шаҳардаги мўминларнинг гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда мен сени йиқитсам-у, сен яна уйга кириб кийим-бошингни алмаштириб чиқсанг, Аллоҳ бутун Ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим, – деб жавоб берибди.

👉Tme:@TAZKIYA_UZ


Жаннатда асло йиғламаймиз!

Жаннатда асло маҳзун бўлмаймиз!

Жаннатда асло ажралмаймиз!

Жаннатда асло кек сақламаймиз!

Жаннатда асло рашк қилмаймиз!

У ерда оғриқ ҳам йўқ, кутиш ҳам йўқ!

Жаннат бирдан-бир орзу қилинадиган нарсаки, унинг салоҳияти тугамайди!

Аллоҳим! Сендан розилигингни ва жаннатни сўраймиз!

Ғазабинг ва дўзахингдан паноҳ тилаймиз!

👉Tme:@TAZKIYA_UZ


Сукутнинг етти фойдаси:

Биринчиси: Қийинчиликсиз ибодат.

Иккинчиси: Безаксиз зийнат.

Учинчиси: Ҳукмронликсиз ҳайбат.

Тўртинчиси: Тўсиқсиз қўрғон.

Бешинчиси: Узр айтишдан беҳожатлик.

Олтинчиси: Кироман котибийн (елкадаги икки котиб фаришта) учун роҳат.

Еттинчиси: Жоҳилият айбларидан тўси

👉Tme:@TAZKIYA_UZ


Тилингни «Аллоҳуммағфирлий» («Аллоҳим, мени мағфират қил») дейишга одатлантир. Аллоҳнинг шундай соатлари борки, унда дуо рад қилинмайди
👉Tme:@TAZKIYA_UZ


Ростгўйлик худди тасбеҳнинг ипига ўхшайди. У узилса, кишининг барча фазилатлари сочилиб кетади
👉Tme:@TAZKIYA_UZ

Показано 20 последних публикаций.

6

подписчиков
Статистика канала