❗️
Энди сотувчи товарни муддатида етказмаса истеъмолчига пеня тўлаши мумкинҚонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, сотувчи истеъмолчига шартномада
кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига
пеня тўлаши назарда тутилмоқда.
Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг
100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланмоқда.
Шу билан бирга, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа,
пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.