Моида сураси, 59-оят. «Эй аҳли китоблар! Бизни фақат Аллоҳга ҳамда ўзимизга нозил қилинган ва авваллари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирганимиз учун ва сизларнинг кўпчилигингиз фосиқ бўлганингиз учун айблайсизларми?!» – деб айт.
Аҳли китоб бўлсин, худосиз бўлсин, мушрик бўлсин, мунофиқ бўлсин, ким бўлишидан қатъи назар, мусулмон бўлмаганларнинг мусулмонларни ёмон кўришига асосий сабаб аҳли Исломнинг иймонидир. Кофирларнинг бу ишлари ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайдиган бир ҳолат. Ўйлаб кўринг-а: иймонсиз одам мўмин инсонни мўмин бўлгани учун ёмон кўрса!... Қўполроқ мисол келтирадиган бўлсак, бу нарса ароқхўр-алкаш кимсанинг ароқ ичмайдиган пок одамни фақат ароқ ичмагани учун ёмон кўришидек гап. Ароқ кони зарар нарса, буни алкашнинг ўзи ҳам бошқалардан кўра яхши билади. Аммо барибир ароқ ичмайдиган одамни айнан ароқ ичмагани учун ёмон кўради.
Шунга ўхшаб, кофирлар мусулмонларни фақат мусулмон бўлганлари учун ёмон кўрадилар. Мусулмон одам уларга ёмонлик қилмайди. Ҳеч бир ишига зарар етказмайди. Аммо кофир уни ёмон кўради. Худосизларнинг қилмишларини эсланг. Юз минглаб мусулмонларни фақат мусулмон бўлганлари учун ўлдирдилар. Масжид, мадрасаларни буздилар. Китобларни ёқдилар. Ўйлаб кўринг, бир гуруҳ мусулмон йилда бир марта келадиган ҳайит намозини ўқиш учун одамлар кўзидан йироқ, пана-пастқам жойда тўпландилар. Фирқанинг раҳбарлари миршаблар билан келиб, ҳаммаларини калтаклаб, қувдилар. Қўлга тушганини олиб бориб, қамадилар. Нима учун? Намоз ўқимоқчи бўлганлари учун! Ҳа, мусулмонларнинг айби – мусулмон бўлгани. Кофирлар бу «айб» учун уларни ҳар қандай жазога тортишга ўзларини ҳақли деб биладилар. Уларга бу ҳақни ким берди? Кофирлиги, фосиқлиги берди.
Мусулмон Аллоҳга ишонади, Аллоҳ нозил қилган Китобга – Қуръонга ишонади. Аллоҳ юборган Пайғамбарга – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонади. Бировга ёмонлик қилмайди. Ичмайди, ҳаром-хариш емайди, бузуқликка юрмайди, ўғрилик-ғарлик қилмайди. Бировнинг ҳаққини емайди. Бировга зулм қилмайди. Қўлидан ва тилидан одамларга фақат яхшилик келади, ёмонликлардан қайтади. Шу нарсалар унинг бош айби. Худосиз эса Худога ишонмайди, у кофир. Қуръонга, Пайғамбарга, нимаики яхшилик келтирадиган нарса бўлса, ҳеч бирига ишонмайди. Ибодат қилмайди. Ичади, чекади, зино қилади, ўғрилик-ғарлик, порахўрлик, зулм қилади, дунёда нимаики ёмонлик бўлса, қайтмайди. Шу билан бирга, худосиз бўлгани унга мўмин-мусулмонни айблаш-азоблаш ҳақ-ҳуқуқини беради гўё. Ушбу оятда аҳли китобларга қарата берилган, ўзида инкорни мужассамлаштирган савол ҳамма кофирларга, жумладан, Ислом динига, мусулмонларга қарши бўлганларга ҳам қаратилган. Уларнинг жавоблари қандай бўлади? Агар жавоб бермоқчи бўлсалар ҳам, бу жавоб қилмишларидан ҳам мантиқсиз чиқиши турган гап.
Келаси ояти каримада ҳам Аллоҳ таолонинг Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қилаётган хитоби давом этади.
@islomuz_kanal
@Super_kutubxona