Моида сураси, 58-оят. Агар намозга нидо қилсангиз, уни эрмак ва ўйин қилишади. Бу уларнинг ақл юритмайдиган қавмлигидандир.
Динсизлар, кофирлар ва худосизлар турли йўллар билан Ислом динини масхаралашади, ўйин қилишади. Айниқса, ҳозирги пайтда бу нарса авж олган. Худосизлар зулми остида яшаган мусулмонлар буни жуда яхши биладилар.
Аммо Аллоҳ таоло Ўз динини масхара ва ўйин қилувчиларга мисол тариқасида айнан намозни масхара ва ўйин қилишларини алоҳида кўрсатаётганида катта маъно бор. Аввало, намоз диннинг устуни ва энг бош рамзларидан биридир. Қолаверса, кофирлар ҳам Исломни масхара қилишда кўпроқ намозни мўлжал қиладилар. Худосизларнинг динга қарши олиб борадиган фаолиятига назар соладиган бўлсак, буни яққол кўрамиз. Уларнинг динга қарши нутқларида, мақолаларида, эшиттиришларида ва кўрсатувларида, кино ва театрларида – ҳамма-ҳаммасида намозни масхара қилиш бор. Намозга азон айтилганда: «Ана энди мусулмонларнинг фалон қилиши бошланади», деб масхара қилганларини ўзимиз кўриб-эшитганмиз. Шу ва шунга ўхшаш бошқа ҳолларни ўйлаб, Қуръони Каримнинг мўъжизасига яна бир бор тан берилади.
Мўминларга қаратилган кофирларни дўст тутмаслик ҳақидаги чақириқлар тамом бўлганидан сўнг кейинги оятда Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилади.
@islomuz_kanal
@Super_kutubxona