Репост из: Super kutubxona
216. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотга чиқдик. Шунда бизга очлик етди. Ҳатто уловимиздан баъзисини сўймоқчи ҳам бўлдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрувдилар, егуликларимизни жамладик. У зотга пўстакларни тўшадик. Қавмнинг егулиги пўстаклар устига жамланди. Унинг қанчалигини чамалаб кўрмоқчи бўлдим. Чамалаб кўрсам, оёқларини йиғиштириб ётган эчкича келарди. Биз эса, бир минг тўрт юз киши эдик. Ҳаммамиз тўйгунимизча едик. Сўнг халталаримизни тўлғазиб олдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорат суви борми?» дедилар. Бир киши озгина суви бор идишни келтирди. Шунда уни косага қуйди. Ундан бир минг тўрт юз киши қуйиб-қуйиб таҳорат қилдик. Кейин саккиз киши келиб: «Таҳорат суви борми?» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорат суви тугади», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Ⓜ️🅰N🅱🅰
👇
@islomuz_kanal
Kanalga a'zo bo‘lish
⤵️⤵️⤵️
@Super_kutubxona