📚 Ҳар бир мусулмон учун муҳим 16 калом 📚
📖Инсон ҳаётда турли ҳолат ва шароитларга дуч келади. Ана шундай
пайтларда Исломда тил ва дил билан айтилажак маълум жумлалар мавжудки,
уларни ҳар бир эътиқодли мусулмон билиши зарур. Қуйида ана шундай
иборалар билан танишамиз.
📖Аввало ҳар қандай ҳолат аввалида “Бисмиллааҳ” каломи айтилади. Бу “Аллоҳ номи билан (бошлайман)”, деган маънони билдиради.
📖 "Ассалааму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ” – «Сизга тинчлик ва
Аллоҳнинг раҳмати, баракоти бўлсин”. Бу бир мусулмон иккинчи мусулмонни
кўрганда айтиладиган каломдир.
📖 Ҳар қандай воқеа-ҳодиса
Аллоҳнинг иродаси билан содир бўлади. У яхшилик, ёмонлик, қийинчилик,
синов, ғам-ташвиш, бундан қатъий назар, «Аллоҳу акбар» (“Аллоҳ Буюкдир”)
каломини канда қилмаслик керак.
📖 Ҳаётингизда қувончли, бахтли воқеа содир бўлганда “Субҳааналлоҳ” калимасини айтишни унутманг.
📖 Қодир Эгамнинг иродаси, марҳамати билан яхши ҳодиса рўй
берганда «Алҳамдулиллааҳ» («Аллоҳга ҳамд айтаман ёки барча мақтовлар
Аллоҳга хосдир») дейилади.
📖 «Маашаа-аллоҳ» – Ажабланиш ва ҳайрат
чоғида Аллоҳга тасанно айтиш, барча нарса У Зот хоҳиши билан юз
беришига иқрор бўлиш хайрли амалдир.
📖 «Иншаа-аллоҳ»(«Аллоҳ
хоҳласа...» Бу бирор юмуш аввалида, нимадир кутилаётган, ваъда
берилаётган чоғда ҳаммаси Буюк Аллоҳнинг иродаси билан содир бўлишини
таъкидлашдир.
📖 Кўнгилга қўрқув, хавотир оралаганда, енгиб
бўлмас тўсиққа дуч келинганда «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл» (Бизга
Аллоҳнинг Ўзи етарли. У Зот энг яхши Вакилдир) калимаси айтилади.
📖 Мияга ёмон ўй-фикрлар келганда «Аувзу биллааҳи минаш шайтонир
рожийм» (Тошбўрон қилинган шайтон (ёмонлиги)дан Аллоҳ паноҳ беришини
сўрайман) калимаси такрорланади.
📖 «Астағфируллоҳ» («Аллоҳдан
мағфират сўрайман»). Бу калом гуноҳига иқрор бўлганда ёки гуноҳ амалга
гувоҳ бўлиб қолганда айтилади.
📖 «Валлоҳул мустаъаан» (“Аллоҳнинг кўмаги менга етарли”). Ўзингизни нажотсиз, ожиз ҳис қилганингизда шу каломни такрорланг.
📖 Ўлим хабарини эшитганда ёки жудолик рўй берганда «Иннаа лиллааҳи ва
иннаа илайҳи рожиъувн» («Барчамиз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчимиз»),
дейилади.
📖 Бирор муваффақият аввалида, муҳим топшириқ
олинганда «Ва маа тавфийқий иллаа биллааҳ» («Менинг ютуқларим,
муваффақиятим фақат Аллоҳ(нинг ёрдами) биландир») калимасини канда
қилманг.
📖 «Аамийн» («Дуоларимизни ижобат эт!») – Дуо якунида, бир одам иккинчи одамга яхшилик тилаганда айтилади.
📖 «Баарокаллоҳу фийк» – «Аллоҳ сенга хайр-барака ато этсин!» Миннатдорлик
изҳор этилганда айтилади. У «раҳмат», “ташаккур” каломи мазмунига яқин.
📖 Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларининг муборак номларини эшитганда “Соллаллоҳу алайҳи ва
саллам” (Аллоҳ у зотга салавот ва салом йўлласин) каломи айтилади.
🔖 Албатта Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEWq3agORQrmKbuwbQ