📝“ҚАҲРАТОННИ ҚАЙИРГАН, МУҲАББАТИМ!”
Айрим воқеалар ҳаётимизда ўчмас из қолдиради. Уларнинг аксариятини ёдга ҳам олмаймиз, гоҳо. Лекин ўша чуқур хотира қолдирганларини эса ўзимиз ҳам эсга олишни, кўз олдимизга келтиришни истайверамиз. Сиз билан боғлиқ ўша дамларни мен ҳар сония хотирласам дейман...
Бундан етти-саккиз йил илгари эди, чамамда. Барчанинг эсида бўлса керак, қиш жуда қаттиқ келди. Қалин қор эримайдигандек, аёзнинг дами сира кесилмайдигандек туюларди бизга. Айниқса, биз тоғ-ён бағрида яшамаймизми, гўё совуқ ўлкаларда яшаётгандек бўлиб қолгандик. Тинимсиз ёғаётган қор, қуёшнинг чиқишига йўл бермас, бундан худди қутираётгандек бўлаётган совуқ шамол увиллаб, баттар кучайиб қорни ўзи истаган томонга улоқтириб ўйнарди. Устига ёпган кўрпаси тобора қалинлашиб бораётган ер эса янада оғирлашиб қолгандек, уйқуга кетгандек бирор жойдан бўй кўрсатай демасди. Тоғу тошлар, дашту адирлар, ҳамма-ҳамма жой оппоқ ва совуқ эди.
— Қор яна бир кун ёғса, туман маркази билан ҳам алоқамиз узилади. Йўллар шундоқ ҳам беркилиб бўлди, — деди бир куни ишдан ҳориб қайтган отам ташвишланиб. — Туғруқхоналарда чақалоқ туғилиши билан уйига жавоб бериб юбораётган экан. Бу совуқда музлаб қолиш ҳеч гапмас-да... Ишқилиб, бизнинг қишлоқда яқин орада кўзи ёрийдиганлар йўқмиди? Ҳозир туғруқхонага ҳам олиб бориб бўлмайди.
— Менам шуни ўйлаб қўйгандим. Ишқилиб, бу қаҳратон кунлари бирортани тўлғоқ тутиб қолмасин! — деди онам ҳам хавотир билан. — Кўпчиликнинг ўтини ҳам тугабди. Ҳовлисидаги дарахтларни кесиб, ёқишни бошлашибди.
— Қиш қаттиқ келди. Бунақасини ҳеч ким кутмаган-да. Нимасини айтасан, бугун эшитдим, қайсидир қишлоқда бир одамнинг машинаси қорда юрмай тўхтаб қолибди. Ўзи ҳам бирорта хонадонга кирмай, машина ичида ётиб қолаверибди. Эрталаб кўришса, музлаб қолганмиш... — қайғуга ботиб деди отам.
— Вой-вой-ей, одамлар ҳам қизиқ. Бирортаникига кирсанг, сени кўкрагингдан итарармиди? Кеча қўшнилар айтишганди, бир алкаш киши ҳам йиқилиб, ётиб қолган жойида кечаси билан қолиб кетиб, музлаганмиш...
Бу воқеалар худди эртакдан эшитилар, аммо ҳақиқат эканлигига ҳеч бир шубҳасиз ишонадик. Чунки ташқарида буралаб ёғаётган оппоқ қор “Ҳар нарсага қодирман”, дегандек тобора авж оларди. Одамларнинг ҳатто ҳовлини курашга ҳам ҳафсаласи қолмади. Чунки кураб тугатмасдан орқасини тағин қалин қор қопларди-да. Ҳар кунлик ишимиз фақат уйни иситиш, овқатланиш ва мол-ҳолдан хабар олишдан иборат бўлиб қолди. Бошқа иш қилишнинг ҳам иложи йўқ.
— Бирорта такси йўқ. Йўллар муз боғлаган. Буям етмагандек, шамол қорни йўлга уюб ташлабди. Йўллар ёпиқ. Ишга боролмадим, — деб қайтиб келди эртасига отам.
— Телефон қилиб қўйган бўлсангиз бўлди. Тушунишар, ўзлари ҳам кўриб ўтиришибди-ку! — онамнинг овозида шукрона бор эди. — Шукр, қайтиб келибсиз. Бу совуқда қандай бориб-келаркансиз, деб хавотирда эдим. Бир томондан яхши бўлибди. Йўллар очилиб, музлар сал эриса, кейин борарсиз. Кеча Саттор подачининг ўғли йўлдан чиқиб кетиб, қорга қулабди. Ҳалиям ҳеч кимга ҳеч нарса қилмабди. Бўлмаса, машина тўла одам бўлган экан. Ҳар хил гапни эшитиб, қўрқиб ҳам қолдик.
Ўша куни отам ҳам биз каби уйдан чиқмади. Ҳаёт тўхтаб қолгандек, вақт совуқда музлагандек эди гўё. Кун қисқа бўлса-да, сира кеч тушмаётган ўхшарди.
— Бекорчилик одамни жуда ёмон чарчатади-да. Шунақа сиқилиб, ҳоридимки... — деди отам бошидаги ёстиқни икки буклаб ёнбошларкан. — Ишлаган яхши-да! Бу совуқ қачон сал юмшаркан-а?
— Ҳалиям ёғяпти-ку! — дедим қўлимдаги каштамни нари суриб. — Кашта тикишга вақт тополмай юрардим. Мана, безор ҳам бўлдим.
— Ношукр бўлма қизим. Биз эркакларга мана шу иш ҳам йўқ, — деди сира бўш ўтирмайдиган отам вақтига ачиниб.
У қилдик, бу қилдик амаллаб кунни кеч қилдик. Қоронғи туша бошлагани сари менинг юрагимни ҳам ғулғула қоплай бошлади. Чунки қорнимда турган оғриқ, ўқтин-ўқтин кўнглимни ҳам айнитмоқда эди.