📝ТАШРИФ
- Қизим... Агар қиз фарзанд кўрсанг, исмини Муаззам қўяйлик. Билмадим, келинойиларинг қиз кўрганда бу таклифни ҳеч айтолмадим. Менимча бу исмни сен учун қизғандим шекилли. Куёвимга ўзим тушунтираман. Дунёда яшаб ўтган шундоқ аёл изсиз кетмасинлар...
- Ҳамма арафа куни мозорбошига чиқса мен бир хафта аввал чиқаман. Бора солиб энг аввал Муаззам ойингни қабрларини саришталаб қўяман. Ўзи қабр шундоқ ҳам ҳар доим покиза сақланади. Аммо кўнглим- да нима қилай. Ўзимга ўзим "Ойимнинг қизлари бўлганда "Онаизорим" деб учиб - қўниб келган бўларди , мен келин бўла туриб уларни қизсизликларини билдирмай дейман. Арафа куни эса яна мозорбошига чиқаман".
- Гули , Муаззам ойинг ҳақида ҳам бир нарсаларни ёзсанг-чи ?
Сени қандоқ яхши кўрардилар а?
Бу сўзлар Онажонимга тегишли .
Муаззам Ойим Раҳматуллаева бу адамларнинг оналари . Дунёдан ўтганларига қирқ йилга яқин вақт бўлибди. Улардан икки ўғил қолган. Адамлар ва амаким . Ҳозирда эса умрилари узоқ бўлсин амаким ҳаётлар. Адамлар оталари Юсуф додамга , амаким эса Муаззам ойимга жуда ўхшайдилар.
Онам ҳар ҳомиладорлигимда орзу қилганлардек менга қиз кўриш ва унга Муаззам дея исм бериш насиб қилмади. Ҳозирда амакимнинг Муаззамхон исмли ширингина набиралари бор.
Онажоним ҳар доим "Шундоқ аёл беному нишон ўтиб кетишлари керак эмас" дердилар.
Балки шу вақтгача қўлимга қалам олиб , нималарнидир қоралашим онажонимнинг орзуларининг ушалиши учун бир сабаб бўлгандир.
Бугунги қисмда қаҳрамоним Фотиманинг кечмишларига раҳматли Муаззам Ойимнинг ҳаётларини кўчириб қўяқолдим.
Уларнинг жуфтлари Юсуф додамлар ҳаётда жуда , жудаям чиройли киши бўлганлар. Барваста гавдали , оқ юзли , кўзлари эса кўкишга мойил. Мен билган Муаззам ойимлар эса нозик жуссали , қоп- қора қош -кўзлари пиликдек , ўта чаққон , меҳри дарё ва ҳаддан ташқари кўнгиллари бўш аёл бўлганлар.
Онамнинг айтишларича табиат жиҳатдан Муаззам ойимлардан шундоқ юлган- у менга ёпиштирган эмиш. Бу дегани мен бу дунёда ҳаммадан ҳам характер жиҳатдан Муаззам ойимга кўпроқ ўхшар эканман.
Муаззам ойим ўтган асрнинг 30-йилларидан сал аввал додамларнинг никоҳларига кирган эканлар. Орада анча вақт фарзанд бўлмаганда одамларнинг гапи билан паранжи ёпиб кўчама- кўча тиламчилик қилиб бола тиланган ҳам , ўзлари бош бўлиб ўз устиларига додамларга бола туғиб бериши учун кундош олиб берган ҳам , ўша кундошнинг тоби қочганда оқ ювиб , оқ тараган ҳам ўзлари бўлган экан. Мен жуда кўп эшитганман. Раҳматли додамлар иккинчи бор уйланган аёлларини ёқтирмаган , "Муаззам , сендан бошқаси керакмас" дея жуда кўп маротаба тихирлик қилган эканлар.
Бу ёзишма "Дунёда Фотимага ўхшаш аёл бормикан? " деган саволга жавоб эди ва у аёл Хазонрезгининг бувиси бўлади.
Яна шуни таъкидлашим керакки, асар яхлит бувимларнинг ҳаётлари хақида эмас. У ерда матонатли аёллардан бир нечтасининг тақдирлари бош қаҳрамон образида навбат билан ёритилмоқда.
Аллоҳим , ўтганларимизни руҳларини шод, қолганларни умрини узун ва саломат қилгин .
Амийн
Хазонрезги
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK