🌹ЖАННАТДА БОШИМГА ТОЖ КИЙДИР БОЛАМ!
🌹Қуръонни тамоман ёдлагин болам,
Тажвидни ўрганиб маддлагин болам,
Саман отни миниб отлангин болам,
Ёрдам беролмагай на жиян - тоғам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.
🌹Одамлар сендан ҳеч рози бўлмайди,
Илмсиз қорилар қози бўлмайди,
Қўшиқчининг гўзал овози бўлмайди,
Одамларни ўз ҳолига ташлагин болам,
Қуръонни тажвидла бошлагин болам.
🌹Қиёматда ҳолим жуда ҳаробдир,
Қилган ишинг асли жуда савобдир,
Ҳатто жоҳилларга бўлгай жавобдир,
Ёрдамга келмагай на амма - ҳолам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.
🌹Буюк ҳофизлардан ўрган Қуръонни,
Ғанимат бил сенга берилган онни,
Ҳатто авайлагин бир бурда нонни,
Ёрдам беролмаса ҳатто ота - онам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.
🌹Кечалари таҳажжудда қилиб нолалар,
Сени деб оқарди бу соч толалар,
Кўча чангитиб ўйнаб юрса болалар,
Ёрдам беролмагай на иним - оғам,
Бошимга нурли тож кийдиргин болам.
🌹Беш кунлик дунёнинг лаззати қурсин,
Қўшиқчилар олдингда индамай турсин,
Қуръон билмаганлар армонда бўлсин,
Менинг биттагина ўтинчим - нолам,
Жаннатда бошимга тож кийдир болам.
🌹Дунёнинг ишлари адо бўлмайди,
Қориларнинг юзи қаро бўлмайди,
Ҳатто қиёматда гадо бўлмайди,
Қуръонни ёдлабон қори бўл болам,
Ота-онанг дардига дори бўл болам.
🌹Каъбани тавоф этиб ҳожи бўл болам,
Қиёматда ота-онанг тожи бўл болам.
@Soliham_mani#Xasta_Qizaloq dan bir sher♡♡♡♡♡