SOF IBRAT Илмий-маърифий канал.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


«Соф Ибрат» – Қалбларга ибрат улашувчи илмий-маьрифий канал 🌙
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар.
(Аҳзоб сураси, 41-оят)
Реклама хизмати: @sofiibratreklama
@Peshqadam_kutubxonauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


«Қайси уйда одам яшамаса, шайтон ва жинлар масканига айланади. Қайси қалб Аллоҳнинг ёди ила обод қилинмаса, у қалб ҳам шайтонлар масканига айланади».


https://t.me/sof_iibrat


KITOBXONLAR QAYERDASIZLAR👀

Sizlar uchun 10 kunlik konkurs boshladik 10 kun ichida ajoyib kitoblardan birini yutib oling 👀

Sovg'alar👇


🏆1-o‘rin Fotih Dumanning kitoblari (8ta kitob)
🏆2-o‘rin «Zikr ahlidan so‘rang» kitoblar to‘plami (8ta kitob)
🏆3-o‘rin  «Hislatli hikmatlar sharhi» kitoblar to‘plami (5ta kitob)
🏆4-o‘rin «Saodat asri qissalari» to‘plami (4 ta kitob)
🏆5-o‘rin «Islom tarixi» 2 ta kitob
🏆6-o‘rin «Men»  va «Yashamoq» kitoblari
🏆7-o‘rin «Yaxshilik va silai rahm»  2ta kitob
🏆8-o‘rin «Baxtiyor oila» kitobi
🏆9-o‘rin «Eng sharafli ummat» kitobi
🏆10-o‘rin «Millioner sahobalar» kitobi

Polooooon pulga sotiladigan kitoblarni 10 kunda tekinga yutib olish imkoniyatini qo'ldan boy bermang

👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈
👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈
👉 KONKURSDA QATNASHISH 👈


"Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасининг фойдалари:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм"ни айтишни кўпайтир, чунки у жаннат конларидандир", дедилар.

Макҳул айтдилар:
Ким "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ, валаа малжаа миналлоҳи иллаа илайҳ"ни айтса, Аллоҳ таоло ундан етмишта зарар эшигини очиб ташлаб, бартараф қилади. Уларнинг энг пасти камбағалликдир.

Имом Термизий ривояти.

Маъноси: Аллоҳдан бошқа бирор куч ва қувват йўқ, фақат Аллоҳдан бошпана изланади.


https://t.me/sof_iibrat


НОЗИК ХИЛҚАТ

- Қачон сен ҳақиқий эркак бўлсанг, шунда аёлинг ҳам чинакам аёл бўлади.

- Қачон сен подшоҳ бўлсанг, шунда аёлинг малика бўлади.

- Қачон сен мадраса бўлсанг, шунда аёлинг иқтидорли ўқувчинг бўлади.

- Қачон сен ҳамиятли, рашкли бўлсанг, шунда аёлинг иффатли ва ҳаёли бўлади.

- Ўзинг ҳеч нарса бўла туриб, аёлингдан ҳамма нарса бўлишини талаб қилма!

- Аёл шундай хилқатки, унга инфоқ қилганингда, танасидаги очлик ҳисси йўқолиб, сени дуо қилади.

- Аёл шундай хилқатки, агар йиғласанг, бошингни кўксига қўйиб, сенга тасалли беради.

- Аёл шундай хилқатки, агар уни севсанг, қалбидан жой оласан.

- Аёл омонат бўлиб, эъзоз ва ҳимоя учун яратилгандир.

- Аёл инсон шахсияти шаклланадиган илк мадрасадир.

(Нозимжон Ҳошимжон)


https://t.me/sof_iibrat


Жаннат оналар оёғи остида

Ўқитувчи ўқувчиларга уйга вазифа берди: “Эртага ҳамма жаннатдан бир тупроқ олиб келсин. Нимага жаннатдан эканлигини тушунтириб берасизлар” дея таъкидлаб ўқувчиларга жавоб берди.

Эртаси куни ўқитувчи ўқувчилардан сўради: “Қани кимни уйга вазифага тайёр”, дея сўради. Ўқувчилар бирин-кетин доска ёнига чиқиб ўзларининг жавобини айта кетди.

Аҳмадхон: “Мен тувача олиб келдим. Бунда одамлар сув ичишади. Сув эса оби ҳаёт”, деди. Фотима: “Интернетда дунёда энг қимматли нарса тупроқ дейишган экан. Мен тупроқ жаннатдан бўлса керак деб ўйладим”.

Ўқитувчи: “Яна ким тайёр” деб сўради. Дилшод ҳаяжон билан қўлини кўтарди. Ўқитувчи: “Қўрқма доскага чиқ” деди. Унинг қўлида бир парча тупроқ бор эди. Буни кўрган ўқувчилар кулишди. Ўқитувчиси эса “Бу тупроқ жаннатданми” деб сўради? Дилшод эса “Бу тупроқда Онам юрган эдилар. Жаннат оналар оёғи остидадир” деб жавоб берди...

Акбаршоҳ Расулов таржимаси



https://t.me/sof_iibra
t href='' rel='nofollow'>


– Келинингизга «болани олдир», деб айтдим. Тўрттаси етади ўзи. Шундоғам рўзғорга етказа олмаяпман – ҳасрат қилди ўғил онасига.
— Шундай дегин. Отанг ҳам бир вақтлар сени, бешинчи фарзандимни «олдир» демаган экан-да. Шунда бойиб кетармидик cенсиз?!

"Мен, дадам ва Алсгеймер" китобидан.


https://t.me/sof_iibrat




#дуо

"Роббанаа лаа туаҳизнаа ин насийна ав аҳтаана."

Маъноси
: Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин.


https://t.me/sof_iibrat


Солиҳа бир аёл вафот этди. Ҳар гал унинг қабрини зиёрат қилгани келишганда, қабрининг тупроғидан атиргулнинг хиди келиб турар эди. Бунинг сабабини эридан сўрашганда: аёлим ҳар кеча уйқуга ётишдан олдин Мулк сурасини ўқиб ётар эди, умирининг охирги кунигача бу одатини тарк қилмади, деб жавоб берди.

Мулк сурасини ўқишни одат қилганларга Аллоҳнинг рахмати бўлсин. Иншааллоҳ у қабр азобидан сақлайди.


https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Сийрат

ИЛК ВАҲИЙ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар


https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 УЧИНЧИ ДЎСТИНГИЗ БОРМИ?
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


https://t.me/sof_iibrat


#ТАФАККУР

Дунёнинг ташвишини чекманг, чунки у Аллоҳнинг измида.

Ризқдан ғам чекманг, чунки унга Аллоҳ кафил. Келажакни ўйлаб, куйинманг, чунки у Аллоҳнинг қўлида.

Фақат бир нарсанинг ғам-ташвишида бўлинг: Раббимни қандай рози қиламан?!


https://t.me/sof_iibrat




#КУН_ДУОСИ

САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، وأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

(Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.)
(Бухорий ривояти).


https://t.me/sof_iibrat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дуо

Бозорга кирганда ўқиладиган дуо

لا إِلهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَريكَ لَهُ لَهُ المُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ يُحْيِي ويُمِيتُ وَهُوَ حَيٌّ لا يَمُوتُ بِيَدِهِ الخَيْرُ وَهُوَ على كُلّ شَيْءٍ قَدِير

Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду юҳйи ва йумийту ва ҳува ҳаййун лаа ямууту биядиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр.

Маъноси: Ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Барча мулк Аллоҳникидир ва ҳамд Унинг учундир. У (зот) тирилтиради ва ўлдиради. У тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг қўлида ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

(Имом Термизий ривояти).


https://t.me/sof_iibrat


НЕГА АЁЛ ҚОВУРҒАДАН ЯРАТИЛГАН?

Бир донишманддан сўрадилар:
"Нима учун Moмо Ҳаво Одам Атонинг айнан, қовурғасидан яратилган?"

Донишманд жавоб берди:
"Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки қалбига яқин бўлсин, қалбининг маҳбубасига айлансин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин, деб унинг қовурғасидан яратилди” деди.


https://t.me/sof_iibrat

3k 0 26 8 31

📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

https://t.me/Sof_iibrat


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌸🍃💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

https://t.me/Sof_iibrat


АСАБИЙЛАШМАЙ, ДЕСАНГИЗ...

Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.


Бахтли ҳаёт сари” китобидан


https://t.me/sof_iibrat


Намозни ўқимаслик учун қуйидаги сабаблар бўлиши керак:
- ўлик
- руҳий касал
- ёш гўдак
- ҳайвон

Хўш, ушбу сабабларнинг қайси бирини келтира оласиз?
Сизнинг баҳонангиз нима?

Умар ибн ал-Хаттоб айтдилар:
"Намозни маҳкам ушланг, чунки уни йўқотсангиз, қолган ҳамма нарсани йўқотасиз.


https://t.me/sof_iibrat

Показано 20 последних публикаций.