❗️
Телеграм профилингизни ҳимояланг.
Охирги 2 ҳафтада интернетнинг ўзбек сегментида «Телеграм» аккаунтларга кириб, контактларга умумий бир хил мазмундаги спам хабарлар юбориш ҳолатлари кузатилмоқда.
1. Ўзингни эҳтиёт қил, қўшнингни ўғри тутма деганларидек, аввало Телеграм аккаунтингизда расмда белгилаган созламаларни активланг, сеансни текширинг, сизни девайсларингиздан бошқа девайс «фаол статус»да эмасми.
2. Икки босқичли кодни ўрнатинг. Фирибгар мабодо тасдиқлаш кодини қўлга киритган тақдирда ҳам, сиз ўрнатган икки босқичли кодни била олмайди ва профилингизни буза олмайди.
3. Ҳар қандай шубҳали бот ва шахслар сиздан Телеграм тасдиқлаш кодини сўраган тақдирда, кодни бериб юборманг.
Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!
➥
@SIYOSIY_HABAR