Репост из: Мишарий Ал Афасий бин Рашид
Қуръон тиловат қилаётганингизда нимани ният қиласиз?
Кўпчилик мусулмонлар Қуръонни фақатгина савоб ва ажр умидида қироат қилишади. Билишмайдики, Қуръоннинг бундан бошқа яна кўплаб манфаатлари бор. Ким Қуръонни шу фазлларга ҳам эришиш ниятида ўқиса, албатта эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек:
“Aлбатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси берилур”.
Қуръон ҳаёт йўлидир. Ният эса олимларнинг тижжоратидир.
Шу қоидага кўра, ўзимга ҳам, бошқа дўстларимизга ҳам шуни эслатмоқчиманки, мусулмон кишининг Қуръон қироат қилишдаги нияти қуйидагича бўлсин:
1. Илм олиш ва унга амал қилишни ният қилиш.
2. Aллоҳдан бўлган ҳидоятни топишни ният қилиш.
3. Aллоҳ таолога муножот қилишни ният қилиш.
4. Зоҳирий ва ботиний касалликлардан шифо бўлишини ният қилиш.
5. Аллоҳ зулматлардан нурга чиқаришини ният қилиш.
6. Қалб қотиши, қаттиқлашишида муолажа бўлишини, қалб хотиржамлиги, қалб ҳаёти ва қалб ободлигини ният қилиш.
7. Қуръон Аллоҳнинг зиёфат дастурхони эканини ният қилиш.
8. Ғофиллардан эмас, зикр қилувчилар қаторида бўлишни ният қилиш.
9. Аллоҳга бўлган қаттиқ ишонч юзага келишини ният қилиш.
10. Тиловат қилишда Аллоҳ таолонинг тартил билан ўқиш буйруғига бўйинсинишни ният қилиш.
11. Ҳар бир ҳарфига 10 тадан ҳасанага эга бўлиш ва Aллоҳ кимга хоҳласа янада кўпайтириб беришини ният қилиш.
12. Қуръони каримни қиёмат кунида шафоатчи бўлишини ният қилиш.
13. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларига эргашишни ният қилиш.
14. Қуръон сабабли Аллоҳ сизни ва умматни юксалтиришини ният қилиш.
15. Жаннатнинг олий даражаларига кўтаришни, виқор тожини кийишни, ота-онамга дунёда баҳоси йўқ шараф тўнини кийдиришни ният қилиш.
16. У Зотнинг каломи сабаб Аллоҳга яқинлашишни ният қилиш.
17. Аллоҳнинг хос бандаларидан бири бўлишни ният қилиш.
18. Қуръонни маҳорат билан ўқиганлар итоатли, ҳурматланган мирзолар (яъни, фаришталар) билан бирга бўлишни ният қилиш.
19. Дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топишни ният қилиш.
20. Аллоҳ билан бирга бўлишни ният қилиш.
21. Умрнинг хорлик пайтига қайтмасликни ният қилиш.
22. Қуръон зараримга эмас, фойдамга ҳужжат бўлсин, деб ният қилиш.
23. Мусҳафга назар солиш ибодат эканини ният қилиш.
24. Сакинат тушиши, раҳмат қуршаб олиши ва Aллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилишини ният қилиш.
25. Aллоҳдан бўлган хайр ва фазлга эга бўлишни ният қилиш.
26. Хушбўй бўлишни ният қилиш.
27. Дунёда адашмасликни, охиратда бахтсиз бўлмасликни ният қилиш.
28. Aллоҳ маҳзунликларни кетказишини, ғам-ташвишларни аритишини ният қилиш.
29. Қуръон қабримда ёлғизлигимни аритувчи ҳамроҳ, сирот кўпригида нур, мени дунёда ҳидоят қилувчи ва жаннатга элтувчи бўлсин, деб ният қилиш.
30. Aллоҳ мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқлантирсин, одобимни гўзал қилсин, деб ният қилиш.
31. Нафсим мени ботил билан машғул қилмасидан, мен уни ҳақ ила машғул қиламан, деб ният қилиш.
32. Ҳавои нафс ва шайтонга қарши курашни ният қилиш.
33. Aллоҳ қиёмат кунида мен билан кофирлар орасини тўсувчи парда қилишини ният қилиш.
👇👇👇👇👇
✔️ Улашинг |
T.me/QOBILQORII