Abduqodir Khusanov ни кўпчилик қатори мен ҳам яқинда таниб, ўйинларини қизиқиб кузатишни бошладим. Ватандошлик юзасидан табиийки.(Ўйинни тўлиқ кўрмайман, унга тегишли қисқа лавҳаларни кўраман).
У Ўзбекистонни ва ўзбек миллатини дунёга яна ҳам кўпроқ данилишига катта ҳисса қўшди. Дунёнинг энг кучли футбол клубларидан бирининг таркибига қўшилиши билан мухлисларнинг севимли футболчисига айланди. Аллақачон асосий таркиб ўйинчиси бўлиб олди. Яна кўп гапириш мумкин. Аллоҳ хайрли ва зиёда қилсин!..
Лекин гап бу ҳақида эмас.
Абдуқодирга Гелик мошинаси совға қилинган видео лавҳани кўпчилик кўрди, ўша кўпчилик лавҳадаги геликка ва уни совға қилган кишига диққат қаратди. Ҳодисанинг ўта қийматли эканини гелинкнинг қимматлиги билан ўлчашди — Абдуқодирга фалон юз минг долларлик гелик совға қилишди!
Буни мен ҳам муборак бўлсин, дейман.
Аммо мен шу лавҳада Абдуқодирнинг ўнлаб геликдан қиммат турадиган бир хулқини кўрдим. Ҳар ҳолда мен унинг шу хулқини ўзи учун ҳам, ота-онаси учун ҳам, Ватани учун ҳам энг катта қиймати деб ҳисобладим. Бу хулқ шуки, унга мошинанинг калитини беришганида калитни отасига узатиб, аввал сиз хайдаб беринг, деб узатганидир. Отаси кўнмаганидан кейин, ҳеч бўлмаса очиб беринг деб, калитни берди!
Бу унинг қадрияти ва ахлоқининг яққол нишонасидир. Ҳамманинг ҳам фарзанди қандайдир катта муваффақиятга эриша олмайди. Лекин эришганларнинг ҳам жуда ози ахлоқини жиловлаб юра олади. Ота-онани эса, ўша ахлоқи, жумладан ўзининг ардоқланиши кўпроқ севинтиради. Бу бизлар учун оддий муомала тури бўлиб кўриниши мумкин, чунки бизда бу қадрият қон билан кириб жон билан чиқади. Аммо ривожланган давлатларга қаранг, шугина ахлоқ улар учун қанчали катта нарса. Масалан, Криштиано Ронадло онасига ўзи билан бир уйда яшаши учун шароит қилиб бергани қанча қахрамонлик сифатида гапирилади. Ҳа, бу уларда жуда катта қахрамонлик, жуда катта фазл ҳисобланади. Чунки ўша материалист ахлоқ оғушига шўнғиб кетган жамиятда бу чиндан ҳам катта иш-да. Биздачи, бизда бу қадрият — қон билан киритилган ахлоқ!
Абдуқодирда яна бошқа бир нечта хусусиятга эътибор бердим. Табассуми, ҳаёси кучлилиги ҳам унинг самимий ва камтар эканини кўрсатиб туради. Уни буюк футболчи бўлиши менимча, мазкур ахлоқи сабабидан ҳам бўлди. Энди Абуқодирга давомий фаолиятида ҳам шу қадрияти, одоб-ахлоқи билан қолишини ва шу билан ғарб дунёсида ҳам ижобий таъсирга эга бўлишини тилаб қоламан!
Гап шу ҳақида эди…)
Ikrom Sharif sahifasidan.
@Shuhrat_Ali_blogi