Фильтр публикаций




Репост из: YURISTKADR
Янгиланаётган Конституциядаги аёллар меҳнатига оид бир норма ҳақида.

Янгиланаётган Конституциянинг 42-моддаси 3-қисмида
"ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади" дейилмоқда.

Жуда муҳим норма, чунки бу қоида ҳомиладор ёки ёш болалари бор бўлган аёл ходимларнинг ҳуқуқларини энг юқори нуқтада ҳам ҳимоя қила олади.

Ҳозиргина яқин ҳамкорим, сиз яхши билган меҳнат ҳуқуқи бўйича мутахассис Мухаммадамин Каримжонов билан айни шу нормани бироз муҳокама қилиб олдик. Ҳар доимгидек, фикримиз бир жойдан чиқди.

Бизингча, янгилинаётган Конституция қабул қилинадиган бўлса, бу норманинг қўлланилиши борасида турли тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак.

Гап шундаки, юқорида ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишдан бўшатиш ҳам тақиқланиши айтилмоқда. Бир қарашда бунда агар аёл ҳомиладор бўлса, ёки боласи бор бўлса тамом, уни умуман ишдан бўшатиш мумкин эмас деган фикр ҳам туғилиши мумкин.

Лекин аслида яхшилаб қарасак, асл маъно сал бошқачароқ: 42-моддада аёлни айнан ҳомиладор эканлигини сабаб қилиб, ёки айнан боласи борлигини сабаб қилиб, ишга қабул қилмаслик, ишдан бўшатиш ёки ойлигини камайтириш мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда.

Меҳнат қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосли сабаблар мавжуд бўлса, масалан, ходимнинг ташаббуси (аризаси) бўлса, ёки тарафларнинг келишуви мавжуд бўлса, ёхуд корхона тугатиладиган бўлса ва шунга ўхшаш бошқа қонуний асослар бўлса, ҳомиладор ёки ёш боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш мумкин бўлади.

Бунда янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган янги нормалар ҳам, меҳнат ҳуқуқига доир ҳалқаро шартномалар қоидалари ҳам албатта эътиборга олинади.


Репост из: Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович
Бир масала бўйича фикр мулоҳаза.........

Қайси бир каналда ўқиганим эсимда йўқку, лекин бунга жавоб ёзаман деб қўйгандим. Вақтим бўлмасдан юриб юриб энди ушбу постни ёзмоқдаман.

Ўқиганим мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддаси 3-қисмидаги "Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади" дейилган нормага ҳавола берилган ҳолда ушбу тоифадаги аёлларни ишга қабул қилинмаслиги, меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан бекор қилинмаслиги ва уларни иш ҳақини камайтирмаслиги келтирилган эди...

Буни қарангки менга келган мурожаатда 2-курс талаба қиз, ҳомиладор ҳолда мактаб директорига ишга қабул қилишни сўраб ёзган аризаси малака талабларига мос эмаслиги сабабли рад қилинганлиги сабабли туман меҳнат инспектори иш берувчига ёзма кўрсата киритибди. Ўша инспектордан директор орқали боғланиб асос сўраганимизда бизга шу постни ўқиб берди.

Бир кулгинг келади бир йиғлагинг......

Ҳой барака топгур, иш берувчи Конституциямизнинг 42-моддаси 3-қисми ёки Меҳнат Кодексининг 119-моддаси 2-қисми 4-хатбошисидаги талабни бузганида эди, яъни ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаганда эди сиз ҳақ бўлардингиз, лекин бу ерда сиз ноҳақсиз, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри шарҳлаяпсиз десам судга беринг дейди.

Судгамас туман прокуратурасигаёқ ёзиб тушунтиргандим, протест келтиришди.

Шу сабабли ушбу нормани тушунтириб изоҳ бериш керак экан деган хулосага келдим.

Нормадан келиб чиқадиган хулоса шуки, ҳомиладорсан, боланг бор экан деб ишга қабул қилишни рад қилиш ғайриқонуний бўлади.
Меҳнат Кодексининг 408-моддасига зид равишда ҳомиладор аёлнинг меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш таъқиқланади, корхона буткул ёнилганлиги бундан мустасно.

Меҳнат Кодексининг 409-моддасига кўра уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлнинг меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш фақат ушбу Кодекс 161-моддаси 2-қисмининг 1,4,5-бандларигагина кўра бекор қилишга йўл қўйилади.

Ушбу тоифадаги аёлларнинг иш ҳақини камайтиришга фақат ўзларини розиликлари билан йўл қўйилади, яъни Меҳнат Кодексининг 186-моддаси талаблари бўйича тўлиқсиз иш вақти белгиланганда.


Хуллас мана шунақа гаплар.....Кимда юқоридаги фикр мулоҳазаларимга эътироз ва қўшимчалар бўлса изоҳларда ёзишингиз мумкин.




Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий этиш бўйича тизимли ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига «Ягона миллий меҳнат тизими
» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ
жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, давлат органлари ва ташкилотлари мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиши белгиланмоқда.

Мазкур Қонун фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари, меҳнат соҳасидаги муносабатларнинг электрон тизимга ўтиши таъминланишига, давлат органлари ва ташкилотларида ходимни ишга қабул қилишда ноқонуний рад этиш ҳолатлари камайишига, шунингдек, ишга кираётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби бюрократик тўсиқлар бартараф этилишига хизмат қилади.

Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
@Huquqkadr




Репост из: FARG‘ONA VILOYATI ADLIYA BOSHQARMASI (RASMIY)
#Adliya_tabrigi

Qadrli Vatan himoyachilari!

Sizlarni Ozbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 33 yilligi hamda Vatan himoyachilari kuni bilan samimiy muborakbod etamiz.

Yurtimiz tinchligi va farovonligi, osoyishta hayotini ko‘z qorachig‘idek asrab-avaylashdek sharafli va mas'uliyatli faoliyatingizda ulkan muvaffaqiyatlar doimiy hamroh bo‘lsin.

Hurmat bilan,
Adliya vazirligi jamoasi


📌 Kanalga ulanish


​​🇺🇿 14 январь Ватан ҳимоячилари куни билан барчангизни табриклаймиз

Юртимиз тинчлиги, фаровонлиги, ўзбек халқи ҳаётини осойишта бўлишига, ватанни кўз қорачиғидек асраб авайлаш каби масъулятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Барча ватан ҳимоячиларига оилавий бахт, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ёр бўлишини. Оилаларида барака ҳеч қачон тарк этмалигини ва яратганни ўзи уларни доимо ҳар хил хавф-хатардан асрашини тилаб қоламиз!


Репост из: Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович
Саволлар бўлса ёзинглар


Репост из: Хонмирзо-Шерзодбек Хакимович
@Ruxsor_TRK


Репост из: Ta'lim nazorati
Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik haqidagi hujjatlarni tan olish bo‘yicha 2025-yilning birinchi choragida test sinovlarini o‘tkazish muddatlari belgilandi.

YANVAR
➖ 14-yanvar
➖ 31-yanvar

FEVRAL
➖ 14-fevral
➖ 28-fevral

MART
➖ 13-mart
➖ 28-mart

❗️ DIQQAT: test sinovlarida ishtirok etadigan talabgorlar ro‘yxati, test sinovi o‘tkaziladigan hududlar va test sinovlarini boshlanish vaqti haqidagi maʼlumotlar qo‘shimcha ravishda test sinovlari o‘tkazilishi belgilangan muddatdan kamida 3 kun oldin eʼlon qilinadi.

⚠️ Izoh: test sinovlarini o‘tkazish muddatlariga o‘zgartirishlar kiritilgan taqdirda, bu haqda kanilimiz (@uztdi) orqali qo‘shimcha maʼlumot beriladi.

📩 Qoʻshimcha savollarni Telegram botimiz (@uztdibot)ga yuborishingiz mumkin.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali


Репост из: Huquqiy axborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Сизларни 8 январь - прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Онлайн фирибгарлик янги тури.
Сизга 12 ойга премиум совға қилинди деган хабар келади, фаоллаштириш керак дейди. Код киритсангиз тамом, пулларингиз қулоғини ушлааааббб кеееетади.
Эҳтиёт бўламиз!!


Репост из: Ta'lim nazorati
ona tili va tarix ustama.pdf
274.7Кб
Ona tili va tarix oʻqituvchilariga milliy sertifikat uchun 50% ustama berish toʻgʻrisida koʻrsatma berilgan

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2025-yil 1-yanvardan boshlab ona tili va tarix fani oʻqituvchilariga milliy sertifikat uchun 50 foiz ustama toʻlash toʻgʻrisida 2024-yil 19-dekabr kuni hududiy MMTVlarga yuqoridagi koʻrsatma xatni yuborgan.

❗️Eslatib oʻtamiz, ustama B+, A va A+ va eski baholash asosida 80 va undan yuqori balga ega sertifikatlar uchun qoʻllaniladi.

Taʼlim nazorati rasmiy kanali






Репост из: FARG‘ONA VILOYATI ADLIYA BOSHQARMASI (RASMIY)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Yangi_yil_tabrigi

Aziz va muhtaram yurtdoshlar, qadrli do'stlar!

🔔 Sizlarni kirib kelayotgan yangi 2025-yil bilan samimiy muborakbod etamiz!

💥 Yangi yil Sizlarga ulkan muvaffaqiyatlar, baxtu saodat, tinchlik-xotirjamlik, sihat-salomatlik va xonadonlaringizga fayzu-baraka olib kelsin!

🎉 Aziz yurtdoshlar, yurt tinchligi, Vatan ravnaqi va xalq farovonligi yo'lida olib borayotgan sermazmun va fidokorona mehnatingizda omad va zafarlar doimo yor bo'lsin!

Farg'ona viloyat adliya boshqarmasi

Kanalga ulanish:
✈️
Telegram 🌐Websayt 📷Instagram 🔵Facebook


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Яқинлашаётган янги йил  муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бу янги йилда ҳаётингизни янада мазмунли, баракотли ва шукронали қилсин. Сизга соғлик-саломатлик, оила тинчлиги ва барча хайрли ниятларингиз амалга ошишини сўрайман.

Аллоҳ таоло бу йилда қилган барча дуоларингизни қабул қилсин, ҳаётингизни доим раҳмат ва файз билан тўлдирсин. Қалбингиздаги иймон нури янада мустаҳкамлансин, илмингиз зиёда ва ризқларингиз кенг бўлсин!

Ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг розилигига мувофиқ ўтсин. Умрингиз хайрли амаллар, хизмат ва меҳнатлар билан гўзал бўлсин.

Янги йил муборак! Аллоҳнинг омонлиги сиз билан бўлсин!

890 0 11 3 12




Показано 20 последних публикаций.