ShayxMuhammadSodiqSaboqlari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


♻️Савол:

Маст одам уч талоқ қӯйилса ӯтадими?

💠Жавоб:

Шайх Мухаммад Юсуф
Мухаммад Содиқ хазратларидан.

https://t.me/joinchat/AAAAAFNofUgixZcqkwFA8w


​​ҚАЙНОТА КЕЛИННИ ХОНАСИГА КИРИШИ

@Savollar_kanal 6839-савол

Ассалому алайкум! Қайнота келиннинг уйига яъни ётоқхонасига кирса бўладими? Қайнота “уйни мен қурганман, бу мени уйим” деган бахона билан келиннинг ётоқхонасида дам олса бўладими? Сизлардан илтимос жавобни телеграмм каналига хам жойланглар. Чунки ушбу қайнота сизларни телеграммдаги “Зикр ахлидан сўранг” канални доимо кузатиб келади. Зора ушбу жавобилар орқали керакли хулоса чиқарса.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳар бир инсонга ўз худудини белгилаб берган. Ўзганинг бу худудга тажовуз қилиши ҳаром амал ҳисобланади. Инсон обрўси инсоннинг жони ва моли билан тенг қилинган. Инсон обрўсига путур етказадиган ҳар қандай амал жонига путур етказиш билан баробардир. Бутун оламлар Роббиси Ўзининг бандаларини яратиб, уларни обрў чегараларини белгилаб, бошқа бир банда ундан тажовуз қилса унга Аллоҳ ҳам аралашмаслигини изҳор қилди. Кимдир бошқа бировни обрўсини тўкса ёки обрўсини тўкадиган иш қилса ўша инсондан розилигини олмагунича Аллоҳ ҳам жаннатга киргизмай туради. Иккиси ўртасидаги ҳаққа аралашмайди. Мана шу ҳаққлардан энг муҳими қайнота-қайнона ва келинлар ҳаққларидир. Бир уй қулф калити билан алоҳида таҳоратхонаси билан келиннинг ҳаққи ҳисобланади. Ота-она ўғлини уйланишига рози бўлдими, келинга уй ажратдими, ўз қўли билан қурган бўлса ҳам энди у уйга кирмасин. Энди у уй аёлнинг аврати ҳисобланади, уни ичида ҳар хил ҳолатлар бўлиши мумкин. Келиннинг хонасига келиннинг авратига қизиққанлар кириши мумкин. Бу эса мусулмон ота-онага ярашадиган қилиқ эмас. Аввал билмаган бўлсалар энди бундай қилмасинлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

https://t.me/joinchat/AAAAAFNofUgixZcqkwFA8w


Аёл, дўзахга тушмаслиги учун нима қилиши зарур?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


https://t.me/joinchat/AAAAAFNofUgixZcqkwFA8w


​​​​ЭРИ БОР АЁЛ БИЛАН МУНОСОБАТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум! Мен бир эрли аёл билан хар куни интернетда гаплашаман, лекин оромизда умуман ёмон ниятимиз йўқ. Ҳурмат бор фақат, сиздан илтимос мани шу аёл билан муносабат қилишим мумкинми? Ёки нотўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сизни хотинингиз билан ҳам тез орада тўғри кўнгил билан кимлардир опоқ-чапоқ бўлишни бошлайди. Шунда тўғри ёки нотўғри эканлигини биласиз. Бу каби муомалалар қарз ҳисобланади, уни албатта тўлайсиз. Аллоҳдан қўрқинг ва тезда тавба қилинг. Номаҳрам билан гаплашишни ўзи катта гуноҳлардан. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

https://t.me/joinchat/AAAAAFNofUgixZcqkwFA8w


Эркакларнинг доялик қилиши.

🎤 Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари.


•┈•┈•┈•┈•❁🍁❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAFNofUgixZcqkwFA8w


АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАКНИ МАССАЖ ҚИЛИШИ

@FotihaUz 50104-савол

Ассалому алайкум! Аёл киши номаҳрам эркак кишига даволаш мақсадида массаж қилса бўладими? Агар гуноҳ деб ҳисобланса қандай гуноҳлар турига киради?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Ҳаром амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба

https://t.me/joinchat/AAAAAFNofUgixZcqkwFA8w


​​АРОҚ ЖАННАТНИНГ ШАРОБИМИ

@Savollar_kanal 6832-савол

Ассалому алайкум! Бир инсон ароқ жаннатнинг шароби, шунинг учун бу дунёда ҳаром қилинган деди. Шу гап ростми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жаннатда ҳам ичганда инсонни хурсанд қилувчи ичимликлар бўлади. Лекин уларни бу дунёдаги маст қилувчи ичимликларга солиштирмаслик керак. Аллоҳ таоло у ичимликларни сифатини баён қилиб

لَا يُصَدَّعُونَ عَنْهَا وَلَا يُنزِفُونَ۝

19. Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
Жаннатийлар у шаробдан таъсирланиб, бошлари ҳам оғримайди, маст бўлиб, довдирамайдилар ҳам. (“Воқеъа” сураси). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

https://t.me/joinchat/AAAAAFNofUgixZcqkwFA8w


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ШАЙТОН БУ ❌ВИДЕОНИ КЎРИШИНГИЗНИ ХОХЛАМАЙДИ

🔴Шайтон бизларни турли холатлар бн Васвасага чорлайди. Бу видеони кўриб ШАЙТОНДАН УЗОҚ ТЎРИШ юлларини билиб олинг💯

♻️УЛАШИНГ


​​🛑 Бирга ғусл қилиш

Ассалому алайкум! Эр ва хотин биргаликда кийимсиз, бир-бирини чўмилтирган ҳолда ғусл қилса бўладими ? Хуфтон намозларини ўқиганларидан кейин жинсий алоқа қилсалар макруҳ бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 146. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга «фарақ» деб аталадиган мис идишдан ғусл қилар эдим», деганлар».
Яна бир ривоятда «Икковимиз ҳам жунуб эдик», дейилган.
Икки ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Оиша онамиз васф қилган «фарақ» деб аталувчи мис идишга ўн олти ратл сув сиғар экан (олти ярим литрдан кўпроқ).
Фарақ маълум бир идишга қўйилган ном бўлмай, ўн олти ратл сув сиғадиган мис идиш Ҳижозда шу ном билан юритилади.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинаётган бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларидан бошқа киши била олмайдиган нарса – жунуб ҳолидаги эр-хотин бир идишдан ғусл қилишлари жоизлиги масаласи ривоят қилинмоқда. Мўминлар оналарининг асосий хизматларидан бири ҳам шу. Эр-хотин орасида бўладиган шариат ишларини Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўриб-билиб, Ислом умматига ривоят қилиб бериш ҳам катта хизмат саналади. Ҳадисдан олинадиган фойда очиқ-ойдин кўриниб турибди.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎞#видео

Бомдод намозига ухлаб қоляпсизми?
Унда ушбу видеони кўринг!


РЎЗА ОЧИЛИШИ

Savollar_kanal 5011-савол

Ассалому алайкум! 1) Рўзадор одам тушида жинсий алоқа қилса ва маний тўкилса манийси ўнгида ҳам тўкилса рўзаси очиладими? 2) Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Очилмайди.
2). Ғусл қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ «Зикр аҳлидан сўранг» каналига уланиш


Қайнота билан ёлғиз қолиш

1)Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!Саволим: Мен аксари вақтларда уйда кундузлари қайнотам билан ёлғиз қоламан. Баъзилар бу нарса мумкин эмаслигини айтиб қолишди. Шу ҳолатда мен нималарга эътибор беришим керак?Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иложи борича, у киши билан бир жойда турмасликка ҳаракат қилинг.

2) Эр хотин жинсий алоқа

Ассалому алайкум! Бу саволни бериш ниятида эмасдим, лекин бир жойда буни ўқиб, сизлардан сўрашга қарор қилдим. Одобсизлик қилган бўлсам минг бор узр сўрайман.
Савол: аёл узрли ҳолатда бўлса, эр аёлидан уни қониқтиришини талаб қилса, аёл қандай йўл тутиши керак?
ЖАВОБ: Алҳамдулиллаҳ; Бу масалалар кимнингдир назарида арзимас бўлиб кўринаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳаётда шу каби муаммолар аксар оилаларда тотувлик йўқолишига, ҳатто оила бузилишига, энг камида ҳаром ишларга қўл уришга сабаб бўлади.
Жавобга келадиган бўлсак, бунинг ечими бор. Аёл қўли, оёқлари ўртаси, қўлтиқлари ёхуд кўкраклари ёрдамида эрини қониқтириши мумкин ва бу шариатга зид эмас, валлоҳу аълам.
Устозлар юқоридаги савол-жавоб тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Жавоб тўғри, лекин мана шу ҳаракатлар охир оқибатда ҳаромга бошлаб қўйиш эҳтимоли бўлса, яъни Аллоҳ ҳаром қилган нарсага бориб қолишига сабабчи бўлса бу ишни қилиш ҳам мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


​​​​#Рамазонда энг кӯп сӯраладиган саволлар:
#Савол_жавоб

1⃣ РЎЗАДОР ОДАМ ТИШ ПАСТАСИ БИЛАН ТИШИНИ ТОЗАЛАСА БЎЛАДИМИ?

✅ Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди. Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

2⃣ УКОЛ (ИНЪЕКЦИЯ) ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА БУЗИЛАДИМИ?

✅ Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

3⃣ ТИШ ОЛДИРСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅ Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

4⃣ ҒАРҒАРА ҚИЛИШ БИЛАН РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅ Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

5⃣ ЭСДАН ЧИҚАРИБ ЕБ-ИЧГАН ОДАМ ЭСИГА ТУШГАЧ ТАОМЛАНИБ ҚЎЙСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅ 1) эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

6⃣ ҒИЙБАТ ҚИЛСА, ЁЛҒОН ГАПИРСА РЎЗА ОЧИЛАДИ ДЕБ ЎЙЛАГАН КИШИ ҒИЙБАТ ҚИЛИБ ҚЎЙИБ, ҚАСДДАН ТАОМ ЕСА КАФФОРАТ ЛОЗИМ БЎЛАДИМИ?

✅ Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

7⃣ ҚЎЛИ БИЛАН ШАҲВАТИНИ ҚОНДИРСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅ Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

8⃣ РЎЗАДОР КУНДУЗИ УХЛАБ, ТУШИДА ЭҲТИЛОМ БЎЛИБ ҚОЛСА, РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅ Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

9⃣ РЎЗАДОР КИШИ ИСИРИҚ, БУҒ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИ ҲИДЛАСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅ Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

🔟 СУРИЛАДИГАН ДОРИ (МАЗЬ) ВА ШУ КАБИ ВОСИТАЛАРНИ БАДАНГА СУРТСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅ Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

1⃣1⃣ РЎЗАДОР ШЎР СУВДА ОҒЗИНИ ЧАЙСА БЎЛАДИМИ?

✅ Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

1⃣2⃣ КАСАЛ ВА МУСОФИР РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТА ОЛМАСА-ДА, ЎЗИНИ ЕБ-ИЧИШДАН ТЎХТАТИБ ТУРИШИ КЕРАКМИ?

✅ Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

1⃣3⃣ РЎЗАДОР СУВ БИЛАН МУБОЛАҒАЛИ ТАРЗДА ИСТИНЖО ҚИЛСА, БАВОСИЛ (ГЕМОРРОЙ) КАСАЛИГА ДУЧОР БЎЛГАНЛАР ЎША ЖОЙЛАРИГА ДОРИ ҚЎЙИШСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅ Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
©Соф ислом

♻️ Хаммага улашинг, билмаганлар қолмасин!

Улашинг📲


ҲОИЗАНИНГ ҲАДИС ЎҚИШИ

Ассалому алайкум! Аёл киши ҳайз кўрган пайтида араб тилида ҳадис ўқиши жоизми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Жоиз. Фақат Аллоҳнинг исми, оятлар келган жойларини қўл билан ушламаслиги керак.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

© Бинту Содиқ

#Saboqlar_uz

📲 Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, инша Оллоҳ!

https://t.me/joinchat/AAAAAEwoJUlymbyG2te9xg


🎙ОМАД ҲАҚИДА
(Шайҳ Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари)

Ⓜ️anba ➡️ @islom_yulduzi
♻️Улашинг📲⤵️
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEtlXG2xJzZjYPI4Xg


#Dolzarb☝🏻⚠️(Архив)
🎙 Телефонда эрига хиёнат қилган келин
(Ҳозирги айрим келинларни ҳолати)

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

➡️Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган. Бизга уланинг


@Savollar_kanal

62-савол

22 ёшдан кейин

Ассаламу алайкум! Устозлар савол бироз нокулай бўлса узр. Бир одамнинг айтишча, эркак киши ёши 22га киргач ҳам уйланмаса, нафсни қондириб турмаса касалликка чалинар эмиш. Ҳозир менинг ёшим 24да, уйланишга шароит тўғри келмаса, фахш иш қилишга Аллоҳдан қўрқаман. Нима қилиш керак? Ўша одамнинг гаплари қанчалик ҳақиқатга яқин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:


Ва алайкум ассалом! “Эркак киши ёши 22га киргач ҳам уйланмаса, нафсни қондириб турмаса касалликка чалинар эмиш” деган гап фосиқ кишининг гапи. Агар уни ҳалол деса диндан чиқиш хавфи ҳам бор. Лекин шариатимизда сиз каби инсонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида никоҳга тарғиб жуда кучли тарзда келган. Ушбу ҳақиқатни англаб етишимиз учун қуйидаги икки ҳадисни ўрганиб чиқамиз.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رضي الله عنه  قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги «никоҳга қодир бўлса», деб таржима қилинган ибора арабчада «боъа»дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.
Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ёки маънавий жиҳатдан қудрати етмаган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутишлари керак. Шу йўл билан улар шаҳватларини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бошқа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади.
Оддий ҳолатларда эса бу икки хавфнинг олдини никоҳ олади. Никоҳдаги киши ўз шаҳватини ҳалол йўл билан қондирганлиги учун, кўзи номаҳрамларга қарашдан тийилган, фаржи ҳаромга юришдан сақланган бўлади.(“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️


➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ САБОКЛАРИ»
КАНАЛИГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!


✅Manba


@Savollar_kanal

59-савол

Фарзанд ётоғи

Ассаламу алайкум! 4-5 ойлик чақалоқ ота-онаси билан ухлаши табиий. Шунда фарзандини ухлатиб, ўша хонада эр-хотин яқинлик қилишлари жоизми? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

ЖАВОБ:


Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ САБОКЛАРИ»
КАНАЛИГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!


Manba


@Savollar_kanal
52-савол
Ҳайз ҳолатида зикр айтиш мумкинми?

Ассалому алайкум устоз.
Мен ҳар куни зикр қилиб юришликни ўзимга одат қилиб олмоқчиман. Сизни китобингизда таҳорат бор пайтда қилиб юриш керак дейилган. Ҳайз ва бетаҳорат пайтларда зикрларни айтиб юриш мумкин эмасми?

ЖАВОБ:

- Қуръони Каримни ўқиш мумкин эмас. Қолганлари бўлаверади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!✔️

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ САБОКЛАРИ»
КАНАЛИГА КИРИШ УЧУН БОСИНГ!


📖 «РАШК»

Ўлим ёқасидаги аёл эридан сўрабди:
- Мен ўлсам қанча вақт ўтиб уйланасиз?
- Қабринг қачон қуриса, ўшанда.
- Ваъда берасизми?
- Ҳа.
Маълум вақтдан кейин аёл вафот этибди. Эр ҳар куни аёл қабрига борар, аммо қабр ҳеч қуримас эмиш.
Эр бир куни тунда қабр олдига борса, аёлнинг укаси қабрга сув қуяётган экан. Нега бундай қилаётганини сўраса
- Опам ҳар куни қабримга сув қуйгин деб васият қилганлар - деб жавоб берибди...

Биласизми шунақа инсонлар бор вужуди билан севади, фақат ўзиники бўлишини хоҳлайди. Шунақа инсонингиз бўлса қадрига етинг!..


https://t.me/joinchat/AAAAAEwoJUlymbyG2te9xg

Показано 20 последних публикаций.

322

подписчиков
Статистика канала