19-декабр — истеъдодли шоир Раҳмат Бобожон таваллуд топган кун!
“Ишқсизларга дўзах бобин очар, дўстлар”
Аҳмад Яссавий
@SharqYulduziJurnali
***
Сен мени қайғуга кўмгайсан,
Ва узоқ хаёлга чўмгайсан,
Кетарсан, кўнарсан бу ғамга,
Аммоки видога кўнмайсан…
Бу тушлар шундай баддуодир,
Таъбирдан олма ҳеч хавотир,
Биласан, келмоғинг хатодир,
Англайсан, хатога кўнмайсан…
Умримга татиган сафосан,
Сўнггида хайри бор жафосан,
Таъқиққа ошиққан Ҳаввосан,
Бул Одам Атога кўнмайсан…
Дард қилар кунларим давомат,
Кўзларда яшнайди маломат,
Бу Ишқни айларсан мудом рад,
Сен нега Худога кўнмайсан?!
“Ишқсизларга дўзах бобин очар, дўстлар”
Аҳмад Яссавий
@SharqYulduziJurnali