Мирзо КЕНЖАБЕК
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
Мен кўрган таҳқирни ҳеч ким кўрмаган,
Катта қалб – майда гап сари юрмаган.
Сўз ва адабиёт кўчаларида
Бирор ит қолмади менга ҳурмаган.
* * *
Даво излаганлар бир қадар марддир,
Жаҳолат аҳлининг ҳоли кўп баддир.
Балки, ўлимнинг ҳам бордир давоси,
Ва лекин жоҳиллик бедаво дарддир.
* * *
Инсон, нафсингда не гуноҳ қилгансан? –
Дилни хор, умрингни табоҳ қилгансан.
Хоҳи бутпарастсан, хоҳи ўтпараст,
Асли ўз нафсингни илоҳ қилгансан...
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt