"АЛЛОҲУ АКБАРнинг маъноси нима?"
Маълумки, зулҳижжа ойининг 10 куни, ва ҳайитдан сўнг 3 кун (Ташриқ) кунларида кўп ТАКБИР айтишга Аллоҳ таоло буйруқ қилган.
(Хаж: 28 ва Бақара: 203 оятларида)
Нега бу кунлар айни "АЛЛОҲУ АКБАР" зикри билан хосланди?
Нега ҳайитда, ва ундан сўнг 3 кун, ва ҳажда юрганда-турганда бу зикрни кўп айтамиз??
Чунки бу кунларда бир зот, ўзининг аҳли билан "АЛЛОҲ ҲАММА НАРСАДАН БУЮК" эканини ҳаётларида исботлаб ўтганлар!
У зотки: ИБРОҲИМ алайҳиссалам!
Аёли ва фарзанди Исмоилни, кимсасиз маккага ташлаб кетишга Аллоҳ амр қилганда, ортидан боласи билан югурган аёлига қайрилиб ҳам қарамадилар! Чунки у кишининг қалбида, фарзанд ва хотиндан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!
Аёли ҳам у кишига: "Сизга буни Аллоҳ буюрдими?" деб таслим бўлганда, у аёл қалбида ҳам, эридан ва бутун дунёдан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!
Бу кунларда хожилар югуриб юрган Сафо-марвода, иссиқ тош устида боласига сув излаб, мана шу сафо-марво орасида 7 марта югурган, воқеликга таслим бўлиб ноумид бўлмаган аёл қалбида ҳам, Аллоҳ барча нарсадан Акбар эди!
"АЛЛОҲУ АКБАР" деб қурбонликлар қилинадиган бу ҳайит кунларида, отасига қараб: "Аллоҳ сизга мени сўйишни буюрган бўлса, сўйинг...!" деган ўғил, ИСМОИЛ алайҳиссалам қалбида, ота-онаси, ҳаётидан кўра АЛЛОҲ АКБАР эди!
Хожилар шайтонга тош отадиган бу кунларда, ўғлини сўяётган ИБРОҲИМ алайҳиссалам олдига шайтон келиб, фарзанд муҳаббати билан уни бу йўлдан чалғитмоқчи бўлганда, унга қараб тошлар отиб қувиб кетган ИБРОҲИМ алайҳиссалам қалбларида АЛЛОҲ БАРЧА НАРСАДАН АКБАР эди!
Бу кунлар, "Аллоҳу Акбар" калимаси, Иброҳим алайҳиссалам ва у кишининг аҳлида амалий исботини топган, ва келажакда у кишига эргашганларга ҳам ибрат учун Аллоҳу Акбарни кўп айтишга буюрилган кунлардир!
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалам ҳақида айтади:
"(Иброҳим) бу калимани ўзининг ортидан боқий калима қилди.."
(Зухруф: 28)
Бу кунлар Аллоҳу Акбар тилингиздами, ёки ҳаётингизда ҳамма нарсадан кўра АЛЛОҲ БУЮКРОҚ эканини исботланадиган кунлардир!
Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдиларки:
"Бирор кунда қилинган амал, Аллоҳга бу кунлардаги амалчалик суюкли эмас"
Саҳобалар: "Ҳатто жиҳод ҳамми?" деганларида, "Ҳатто Жиҳод ҳам! Фақат бир кишики нафсию моли билан чиқиб, бирор нарсаси қайтмаса, (шу кишининг амалигина афзалдир)
(Бухорий ривояти)
Нега фақат шу кишининг амали афзал бўлиши мумкин??
Чунки бу киши, ўзининг ҳаётида: Нафси, аҳли, молидан кўра АЛЛОҲ БУЮК эканини, тилидагина эмас, амалида исботлай олган, ва Иброҳим алайҳиссаламга эргашиб, борини Аллоҳ йўлида қурбон қила олган киши бўлади..
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!
Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд..!
🍃Islomga Oshno Qalblar 🍃
https://t.me/Islomga_oshno_qalblar