Зикр аҳлидан сўранг

@savollar_kanal Нравится 9
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Канал расмий сайти:
Savollar.islom.uz
islom.uz каналлари:
@Islomuz_kanal
@Hazratim_uz
@FiqhUz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Религия
Добавлен в индекс
08.08.2019 01:58
реклама
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
68 018
подписчиков
~38.1k
охват 1 публикации
~303.6k
дневной охват
~10
постов / день
56%
ERR %
277.36
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
8334 упоминаний канала
105 упоминаний публикаций
224 репостов
🌙 JUFTI HALOLIM 🌙
🍀 ISLOM QALBDA
arroziy.uz
Musilmonlar Kanali
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
HIDOYAT SARI.UZ | HAZRATIM
HIDOYAT SARI.UZ | HAZRATIM
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Яхшилик сари
Яхшилик сари
Яхшилик сари
🍀 ISLOM QALBDA
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Abdulloh domla maruzalari✔
Abdulloh domla maruzalari✔
🌸 | Xijobli qizlar | 🌸
Xamza(Tinchlik)N1°
Яхшилик сари
Яхшилик сари
Яхшилик сари
Яхшилик сари
Яхшилик сари
Ummat1 Muhammadiya🕊
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
SIROTOL MUSTAQIM
Musilmonlar Kanali
Ummat1 Muhammadiya🕊
HIDOYAT SARI.UZ | HAZRATIM
Irfon.uz
Maruzalar.uz 🌙
Xamza(Tinchlik)N1°
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
HIDOYAT SARI.UZ | HAZRATIM
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
HIDOYAT SARI.UZ | HAZRATIM
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Каналы, которые цитирует @savollar_kanal
Islom.uz
Islam.uz
Siyrat.uz
Islom.uz
Islom.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
Islom.uz
Siyrat.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islom.uz
Islam.uz
Siyrat.uz
Siyrat.uz
Siyrat.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
Islom.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
Islam.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
"Hilol Nashr" nashriyoti
"Hilol Nashr" nashriyoti
Islom.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
"Hilol Nashr" nashriyoti
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
ХБЭТ

@Savollar_kanal 5966-савол

Ассалому алайкум! Хозирги кунда хбет ва шунга ухшаш бир нечта ставка тикиб ўйналадиган сайтлар мавжуд. Шу ўйинлар халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ўйинлар қимор. Аллоҳ таоло Қуръони каримда қиморни ҳаром қилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
МЎМИННИНГ МЕРОЖИ КИТОБИДАН ТУШУНМАГАНИМ

@Savollar_kanal 5965-савол

Ассалому алайкум! Мўминнинг мерожи муфассал намоз китобидан 10-бет "Аллоҳ таоло охиратда мўминларга ўз зотига муносиб кайфиятсиз равишда кўринади” дейилган экан. Шу жумлаларни тушунишга ёрдам берсангизлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мўминлар Роббисини кўришади. Лекин кўрингувчи Зот сиз билан биз кўзимиз билан кўрадиган нарсалар каби бўлмайди. Чунки Аллоҳ таолонинг ҳеч қандай ўхшаши йўқ Зотдир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ҚАРЗ БЕРИБ ФОЙДА ОЛИШ

@Savollar_kanal 5964-савол

Ассалому алайкум! Бир киши 3 ой муддатга 3000$ қарз бериб, муддат тугагандан сўнг 3000ни ва фойдани ярмини олмоқчи. Бунга шариатимиз нима дейди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бирор ишга пул тикишини ва фойда кўрса ярмини олишини айтган бўлса музораба деган шартномага тушади. Қарз бериб туриб тўғридан тўғри фойда оламан деса судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР

@Savollar_kanal 5963-савол

Ассалому алайкум! Эй Абу Зарр! Хар намоздан сўнг, 33-маротабадан Субханаллоҳ, Алхамдулиллах, Аллоҳу Акбар деб зикр килиб орқасидан "Ла илаха иллАллоҳу вахдаху ла шарика лах, лахул мулку ва лахул хамду ва хува ьала кулли шайъин қодийр дуосини ўқисанг гунохларинг денгизни кўпиги қадар кўп бўлса хам Аллоҳ афв этади. (Муслим Абу Хурайрадан). Шу ҳадис саҳиҳми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, саҳиҳ.

وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَحَمِدَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبَّرَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ، وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ

Муслимнинг ривоятида эса:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дейилган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ҚАРИНДОШЛАР ТЎЙИ

@Savollar_kanal 5962-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда спиртли ичимликларсиз тўйларимиз камдан-кам бўлмоқда. Мен анчадан бери ароқ қўйиладиган тўйларга бормай қўйганман ҳатто яқин қариндошларникига ҳам. Бироқ аҳли аёлим бундай фикрга қарши, аёлим ҳам намоз ўқийди. Мен анчадан бери аёлимни дават қилиб келаман, аёлим сўзимни икки қилмайди Аллоҳ рози бўлсин. Спиртли ичимликлар қўйиб тўй қиладиган яқин қариндошларнинг тўйларига борма десам динимизда қариндош уруғдан айрилма деган масалани рўкач қилиб олмоқда. Кўнглини оғритмаслик учун ҳозирча индамай келяпман. Шу қилаётган ишим тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қариндош уруғлар ҳақидаги гапни тўғри айтибди. Ўша нарсалар қўйиладиган кунида бормасдан бошқа куни борсин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
НАМОЗНИ БИР РАКАТ КЎП ЎҚИБ ҚЎЙСА

@Savollar_kanal 5961-савол

Ассалому алайкум 1). Намоз пайтида билмасдан битта ракат кўп ўқиб юборса намоз қабул бўладими ёки бошқаттан ўқиш лозимми? Масалан шом намозининг уч ракат фарзини ўқиётган пайтида адашиб тўрт қилиб ўқиб юборса нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Учинчи ракъатни ўтириб, аттаҳиятини ўқиб кейин турган бўлса намози адо бўлади. аттаҳиятини ўқимасдан туриб кетган бўлса намози нафлга айланиб қайта ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
АЗОН ДУОСИ ИККИ ХИЛ ЭКАН

@Savollar_kanal 5960-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Аҳмад Ҳодий Мақсудийнинг "Ибодати исломия" китобларида азон дуоси қуйидагича: "Аллоҳумма робба ҳазиҳид-даъватит тамма. Вассолатил-қоимати ати Муҳаммаданил-василата вал фазила. Вад-дарожатар-рофиъатал ъолийа. Вабъасҳу мақомам-маҳмуданил-лазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафаъатаҳу явмал-қийамати иннака ла тухлифул мийъад". Иброҳим Нуриллоҳнинг "Намоз ўқишни ўрганамиз" китобларида эса: "...таммати,...фазийлата,...ваъадаттаҳу" каби бироз фарқланади. Қайси бири тўғрироқ ёки аниқроқ ёки мукаммалроқ. Жавоб учун олдиндан раҳмат сизга!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ» деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедила
р».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
АКА-УКА ХАМ ФИКР БИЛДИРИШГА ХАҚЛИМИ

@Savollar_kanal 5959-савол

Ассалому алайкум! Айтайлик, ота-она бўйига етган қиз фарзандига дугонасиникида қолишга ёки кечроқ қайтишга рухсат берди. Табиийки ака ёки ука бундай холда ота-она фикрига қарши чиқиши мумкин. Катталаримиз эса кўпинча “сен аралашма, рухсатни биз берганмиз, сен ўзингни ишингни қилавер” дейишади. Бундай холда кимнинг фикри тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ака ука бундай вақтда тадбирли бўлиши керак. Ота-она доим ҳам кўчадаги ёшларнинг ҳолидан хабардор бўлишавермайди. Уларни зеҳнида ўзларининг ёшлик даврдаги ҳолатлар ўрнашиб қолишган. Ухлатувчи дориларни ичириб расво ишларни қилаётган йигит қизларни борлигидан бехабар. Туғилган кун каби синфдошлар ўтиришларида ҳомиладор бўлаётганлар жуда кўп. Ота-оналарнинг кўпи буни билишмайди. Ота-онага хўп деб ака ука ўз билганини қилиш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
Репост из: Islom.uz
#сабоқлар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Репост из: Islam.uz
Вопрос: Молитва о прошении для себя сына

Хазрат! Да будет Аллах доволен Вами! Прошу извинить, что отниваю Ваше драгоценное время. Я услышал об одной молитве: «Кто, положив руку на живот своей беременной жены, произнесет: “Бисмиллахил Ахадис Сомадиллазий лам йалид ва лам йуулад. Аллахумма инний саммайту маа фии хазал батни Мухаммадин би исми Мухаммадин саллаллаху алайхи васаллам”, у того родится мальчик». И рассказавший это человек, назвал сказанное хадисом. Хазрат, действительно ли существует такой хадис, или же это опыт улемов, или такого вообще не существует?

Ответ: Бисмиллахир Рахманир Рахим!

Такое существует. Есть и те, кто проверил на личном опыте.

Шейх Мухаммад Садык Мухаммад Юсуф
#Спросите_людей_зикра
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Читать полностью
ҚЎЛНИ ҚУЛОҚ БАРОБАРИДА КЎТАРИШ

@Savollar_kanal 5958-савол

Ассалому алайкум! Намозда ифтитох такбирида қўллар қулоқнинг юмшоғига теккизилади деб бир нечта китобларида ўқиганман. Яқинда жума мавизасида имом бир хадис айтди, менимча у хадисни муфтийнинг тезисидан ўқиб берди. Хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини қулоқлари баробарига кўтарардилар деб айтилганди. Агар пайғамбаримиз алайхиссалом фақат қулоқлари баробарида кўтарган бўлсалар, қўлни юмшоғига текказиш қаердан чиққан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Омма халққа қулоғига теказасан деса қулоқ баробарида кўтариш деган нарсани осонроқ тушинишган. Шундан китобларга киритилган. Қуйида "Ихтилофлар сабаблар ечимлар" китобидан иқтибос:

Мисол учун, «Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ» китобида қуйидагилар айтилади:

وَالْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، أَنْ يَمَسَّ بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، لِيَتَيَقَّنَ بِمُحَاذَاةِ يَدَيْهِ بِأُذُنَيْهِ، كَمَا ذَكَرَهُ فِي النِّقَايَةِ

«Тенглаштиришдан мурод икки бош бармоқларни икки қулоқнинг юмшоқ жойига теккизишдир. «Ниқоя»да зикр қилинганидек, икки қўлнинг икки қулоққа тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун».
Бу ҳақда «Дуррул Мухтор»да қуйидагилар айтилади:

مَاسًا بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، هُوَ الْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، لِأَنَّهَا لَا تُتَيَقَّنُ إِلَّا بِذَلِكَ

«Икки бош бармоғини икки қулоғининг юмшоқ жойига теккизган ҳолида. Зотан, тенглаштиришдан мурод шудир. Чунки бусиз тенглашганига ишонч ҳосил бўлмайди».
Бу гап ҳанафийларнинг китобларида йўқ, деган гап мутлақо тўғри эмас. Қўлнинг бош бармоқларини қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизиш масаласи «Раддул Муҳтор», «Ал-Лубоб фий шарҳил китоб», «Фатавои Қозихон», Али Қорийнинг «Шарҳул Виқоя», «Мажмаъул анҳур» ва яна баъзи китобларда баён қилинган.
Шундай экан, «Ҳатто ҳанафий уламоларнинг фиҳқий китобларида ҳам қўлни қулоқ юмшоғига теккизиш кераклиги ҳақида сўз кетмаган» деган гап қаердан олинган ва нима учун айтилган? Бу ҳақдаги гап бемазҳаблар томонидан ҳаводан олинган. Ҳанафий мазҳабидаги китобларни биламиз, дейиш учун олинган. Аммо ҳанафий мазҳабида нима гап бор-у, нима гап йўқлигини биладиган улардан бошқа кишилар ҳам борлигини хаёлларига келтирмаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисни амал қилишга ва аниқликка мойил қилиб тушунган уламоларнинг гапи хато бўладими? Ундан кейин, такбири таҳримада бош бармоқларини қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизганларнинг намози қабул бўлмай қоладими? Агар шундай бўлса, шу вақтгача шу тарзда намоз ўқиб келганларнинг ҳоли нима бўлади? Бу ихтилофни юзага келтирган бемазҳабларнинг асосий «мазҳаби» юқоридаги каби саволлар қўзғаб, намозхонлар орасида ихтилоф ва жанжаллар чиқаришдир.
Энг муҳими, ушбуни намозга оид хато деб жар солишдан кимга фойда бор? Қандай фойда бор? Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ҚАРЗЛАРИ

@Savollar_kanal 5957-савол

Ассалому алайкум! Пайғамбаримз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзлари бўлганми? Ҳаётлари давомида кимдандир қарз олганларми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарз олиш жоизлигини билдириб қўйиш учун қарз олганлар. Ҳамда қарзни узишга аниқ кўзлари етиб олиб, зирх(совут)ларини гаровга қўйганлар. Ҳозирги кунда ишини фақат юришишини ўйлаб, юрмай қолса буткул ботқоққа ботишини ўйламасдан қарз олаётганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қарз олганларини далил қилишлари тўғри эмас.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: تُوُفِّيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَدِرْعُهُ مَرْهُونَةٌ بِعِشْرِينَ صَاعًا مِنْ طَعَامٍ أَخَذَهُ لِأَهْلِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари аҳлларига олинган йигирма соъ таом учун гаровга қўйилган эди».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.
Шарҳ: Жоҳилият вақтида ҳам гаров қўйиш бор эди. Аммо гаров қўювчи белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, мол эгаси гаровга қўйилган нарсани ўзиники қилиб олар эди. Исломда эса бу ҳукм¬га адолатли равишда ўзгартириш киритилди. Агар гаровга нарса қўйган одам белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, у гаровга қўйган нарсасини сотиб, пулни мол эгасига беради, ортиб қолганини эса ўзи олади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган вақтларида ҳам урушга киядиган совутлари у кишига насияга таом сотган тожирнинг олдида гаров сифатида тургани нимага далолат қилади? У зотнинг ниҳоятда содда ва оддий ҳаёт кечирганлари ҳамда аҳли аёллари нафақаси учун ўз меҳнатлари билан молга эришишга уринганликларини кўрсатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдин Ислом Арабистон Ярим оролига тарқалиб бўлиб, у ер дунёга танилган давлатга айланган эди. Агар у зот хоҳласалар, дунё оёқлари остига тўшалар эди. Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буни хоҳламадилар. Оддий ҳаёт кечиришда давом этдилар. Оилаларини боқишга қийналиб, таом сотиб олишга пул топа олмай, совутларини гаровга қўйиб, йигирма соъ таом олган ҳолларида вафот этдилар. У зотнинг умматлари ушбу ҳақиқатни яхши тушунмоғи керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ЙЎЛДОШДАН ОЛИНГАН ДОРИ

@Savollar_kanal 5956-савол

Ассалому алайкум! Одам йўлдошини қайта ишланишидан олинган дорини ичиш жоизми? Таркибидаги моддалар инсон организмига ижобий таъсир кўрсатар экан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг

https://islom.uz/maqola/1320

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
ТЎЙГА МАШИНА ҲАЙДАБ ЧИҚИШ

@Savollar_kanal 5955-савол

Ассалому алайкум! Мени малибу машинам бор. Ўзим ҳозирда четда ишлайман, акам машинада тўйга чиқаябди. Келин куёвни заксга обориб шаҳар айлантириб сўнгра тўйхонага оборади. Эрталабдан кечгача хизматда юради, шу иши шариатда жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! ЗАГСга чиққанларнинг аҳволи қанақалиги ўзингизга маълумку. Ҳали никоҳ ўқилмаган бўлади, ўқилганда ҳам бир аҳволда бўлишади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
САҲОБАНИНГ ҲАДЯСИ

@Savollar_kanal 5954-савол

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар Ноимон ибн Амр деган бир сахоба Пайғанбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилиш учун бозорга бориб энг яхши мевалар, овқатлар, яхши нарсалар олиб Расуллулоҳнинг олдиларига бориб “ё Расуллулоҳ мен сизга шуларни хадия қилмоқчиман” дер эканлар. Расуллулоҳ алайхиссалом олиб танавул қилар эканлар. Бироздан кейин меваларни сотувчиси келиб Ноимондан пулини сўраб келса Ноимон сотувчини Росуллоҳнинг олдиларига олиб келиб “ё Расуллулоҳ халиги нарсаларни пулини бунга берворин” дерканлар. Шуна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сен менга буни хадя қилмаганмидинг” дерканлар. Ноимон “ё Рассуллулоҳ сизга хадия қилгандим, аммо буларни тўлашга пулим йўқ, лекин шуларни сиз ейишингизни хохладим. Шунинг учун сизга олиб келдим” дерканлар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таббассум қилар ва меваларни пулини сотувчига берарканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хар сафар Мадинага Ноимон келсалар шу ишни такрорларканлар ва Рассуллоҳни кулдирар эканлар. Шу хадис саҳиҳми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳадис қуйидаги.

حدث محمد بن عمرو بن حزم عن أبيه قال: كان بالمدينة رجل يقال له نعيمان , وكان لا يدخل في المدينة رسل ولا طرفة إلا اشترى منها , ثم جاء به إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال: يا رسول الله , هذا هدية لك .
فإذا جاء صاحبه يطلب ثمنه من نعيمان جاء به إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال: أعط هذا ثمن هذا , فيقول رسول الله صلى الله عليه وسلم: " أو لم تهده لي " . فيقول يا رسول الله لم يكن عندي ثمنه , وأحببت أن تأكله , فيضحك النبي صلى الله عليه وسلم , ويأمر لصاحبه بثمنه

Амр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мадинада Нуъаймон исмли киши бўлиб, сут ёки янги мевалар келса сотиб олар, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келиб, “Я Расулуллоҳ бу сизга ҳадя” дер эди. Қачон эгалари келиб Нуъаймондан пулини талаб қилса уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб келиб “Бунга буни пулини беринг” дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уни менга ҳадя қилмаганмидинг” десалар, “Я Расулуллоҳ олдимда унга берадиган пулим йўқ эди, сиз уни ейишингизни яхши кўрдим” дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб эгасига пулини тўлаб қўйишга буюрар эдилар. (“Аллоҳ истиъаб фии маърифатил асҳаб” китобидан). Санадини билмадик. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
НИКОҲИМ НИМА БЎЛГАН?

@Savollar_kanal 5953-савол

Ассалому алайкум! Мен уч тўрт йил аввал Россия давлатида татар масжидида бир инсон билан никохдан ўтганман, лекин бу никоҳга акам рози бўлмаган. Отам йўқ, акам ота ўрнида, лекин онам бор эдилар ёнимда. Домланинг ўқиган никоҳи бизникига ўхшамас эди. Акам норози бўлгани учун у инсондан рухсат хам сўрамай Ўзбекистонга қайтганман. Акамни норозичилигисиз хам у инсон билан орамизда никоҳ бўлганми? Бу вокеага 4 йил бўлди, ҳозир бошқа инсонга турмушга чиққанман бу ерда. Фарзандим бор, у халол фарзандми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Россияда ўқилган никоҳда агар никоҳнинг шартлари топилган бўлса никоҳингиз боғланган бўлади. Бу билан ўша кишидан талоғингизни олмагунингизча бошқага никоҳингиз шаръан боғланмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Читать полностью
173-саҳифа.

АЪРОФ СУРАСИ
171-178-оятлар.
Абдулбосит қори Қобилов

@Savollar_kanal
Attached file
@Savollar_kanal #Қуръон
Репост из: Siyrat.uz
ЭЙ АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ, СИНГЛИМНИНГ ЎҒЛИ КАСАЛГА ЧАЛИНИБ ҚОЛДИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд тишларининг ораси очиқ эди. Гапирганда тишлари орасидан нур чиққандек кўринар эди».

Давоми...
👇
http://siyrat.uz/maqola/10709

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Читать полностью
Репост из: Islom.uz