#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», - дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.Шарҳ: Ҳа, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозудаги вазнлари жуда ҳам оғирдир. Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган. Бас, шундоқ экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни кўпроқ айтишга одатланайлик.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐
www.Ravza.uz | 📝
Telegram 💻
Instagram | 📝
Facebook | 🎞
Youtube