ЁМОН КЎЗДАН АСРАНГ!
Ижтимоий тармоқларга сурат қўйишга одатланиб қолган дўстлар! Оилангиз, фарзандларингиз, фаровон ҳаётингиз акс этган суратларни қўйишни бас қилинг! Ҳавас қилувчи кўзлардан кўра ҳасадчи кўзлар кўплигини, қойил қолувчи кўзлардан кўра яхши кунингни кўра олмайдиганлар кўплигини унутманг!
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам кўз теккан. У зот бизларни кўз тегишидан огоҳлантирганлар.
Мабодо кўз тегишидан қўрқмасангиз ҳам, бошқаларнинг ҳис туйғуларини ҳисобга олинг, илтимос!
Кўрдик! Сен бошқалар эга бўлмаган нарсага эга экансан. Каттакон, чиройли ҳовлинг бор экан, бошқаларда бундай уй йўқ экан. Оиланг билан тинч тотув экансан, бошқаларда фақат уруш-жанжал экан!
Буларни ҳаммага кўз кўз қилаверма!
Фарзандларинг бор экан, бошқалар тирноққа зор.
Анвойи таомлар еб суратга тушибсан, кимлардир бир бурда нонга зор.
Яхшиси, Аллоҳга ҳамд айт, неъматларига шукр қилиб, ўзингниям, оилангниям ёмон кўздан асра!
©️halovatuz
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг
Сардор Домла Телеграм каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/+bMDCciIoc3hmZWIy