Репост из: Daryo — LIVE
«Ҳатто Шавкат Мирзиёевга қарши овоз берилганди», деб эслагандик тунов куни. Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида эски-янги ҳукумат аъзоларини лавозимларга тасдиқлаш жараёнида депутатлар ҳар доим ҳам якдиллик билан овоз беришмабди.
Масалан, Ином Мажидовнинг яна олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлишига оз эмас, кўп эмас нақ 22 киши қарши овоз берибди (14 нафари бетараф, ҳа). Бошқа ҳеч бир вазир бунчалик кўп қарши овоз олмаган — ўзига хос рекорд (афтидан, фарзандини бир уринишда ёки осон ўқишга кирита олмаган депутатлар кўп, шекилли).
Ботир Зокировнинг қурилиш вазири бўлишига, Шерзод Шерматовнинг халқ таълими вазири бўлишига, Алишер Шодмоновнинг соғлиқни сақлаш вазири бўлишига, Абдушукур Абдуллаевнинг Ергеодезкадастр қўмитаси раиси бўлишига 12 нафардан депутат қарши чиққан — бу Мажидовдан кейинги иккинчи натижа. Қандайдир маъноли-я бу қарши чиқишлар?
https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg