«Бу йил реанимация болаларга тўла, ўтган йили бундай ҳолат бўлмаган» — мутахассис ҳозирги кунда вакцинация нима учун зарурлигига изоҳ берди
Вакцина ҳақидаги миш-мишлар эмлана олмайдиган аҳоли қатламига зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда 23 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологиялар лабораторияси мудири Дилбар Далимова айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Дилбар Далимованинг таъкидлашича, ҳозирги касаллик, оғир ҳолатлар кўпаяётган бир вазиятда врачлар маълумот беришдан аввал мавзуни чуқур ўрганишлари керак.
«Агар қанақадир маълумотлар бўлмаса, сўранглар, биз очиқмиз, барча маълумотлар бор бизда. Лекин бундай қилмаган ҳолда, ОАВларада чиқиб вакцина ҳақида билмасдан ҳар хил гапириб, бу вакцина ўлимга олиб келаркан, деган ва ҳоказо гапларни тарқатманглар», – деди марказ масъул ходими.
Далимованинг алоҳида қайд этишича, тиббиёт ходимлари ва олимлар тарқатаётган маълумотлар аҳолига қаттиқ таъсир қилмоқда, натижада касалликлар кўпайиб, ҳатто болалар орасида оғир ҳолатлар кузатилмоқда.
«Марказ Зангота-1 ва Зангота-2 билан штаммлар ва атипик ҳолатларни аниқлашда доимий ишламоқда. Бу йил реанимация болаларга тўла. Ўтган йили бундай ҳолат бўлмаган, ҳозир гўдаклар, ёш болалар реанимацияда ётибди. Шуни ҳис қилишимиз керакки, сиз кимгадир вакцина олмагин, унинг ножўя таъсирлари кўп ва ҳоказо, десангиз, у эртага бориб қари одамларга ёки болаларга юқтирса, бу билан вакцина қилдира олмайдиган аҳолига зарар етказяпмиз», – деди мутахассис.
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ҳамкасби фикрига қўшилган ҳолда, одамлар иккиланиб турган пайтда айро фикрларнинг тақдим этилиши уларнинг соғлиғига ёмон таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Батафсил
@daryo_live