Нурмат Отабеков: Мажбурий эмланишдан асоссиз бош тортган 14 тоифадаги ходимларга қандай жазо қўлланиши кўриб чиқилмоқда
Республика махсус комиссияси томонидан мажбурий вакцинация қилинувчи шахслар асоссиз эмланишни рад этган тақдирда, қандай жазо қўллашни кўриб чиқиш Адлия вазирлиги зиммасига юклатилган. Бу ҳақда, 23 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Республика махсус комиссиясининг 17 июль куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида аҳоли билан мулоқотга кирувчи 14 тоифадаги ишчи-ходимларни 1 сентябрдан 1 ноябргача 3 дозада вакциналар билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланган эди. Лекин оммага ошкор этилган хабарда 14 тоифага кирувчи шахслар мажбурий эмланишни асоссиз рад этган тақдирда, уларга қандай чора кўрилиши қайд этилмаган.
«Дарё» мухбири АОКАда бўлиб ўтган анжуманда мажбурий эмлашни асоссиз рад этган шахсларга қандай чора кўрилиши ҳақида масъулларга савол билан мурожаат қилди. Саволга Нурмат Отабеков жавоб берар экан, ушбу масалага қонуний баҳо бериш Адлия вазирлиги зиммасига юклатилганини айтиб ўтди.
«Республика комиссиясининг охирги баённомасида айнан мана шу масала бўйича Адлия вазирлигига топшириқ берилган. Жавобгарлик нуқтаи назаридан бу масалага ойдинлик киритилади ва омма эътиборига етказилади», – деди мутахассис.
Батафсил
@daryo_live