#Туйғу
Иброҳим ҲАҚҚИЙ (қуддиса сирруҳу)
ТАВАККУЛНОМА
Ҳақ шаррларни хайр айлар,
Гумон этма, ғайр айлар.
Ориф уни сайр айлар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Сен Ҳаққа ТАВАККУЛ қил,
Таваккулни роҳат бил,
Сабр айлаб, рози бўл:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Қалбинг Унга берк айла,
Тадбирингни тарк айла,
Тақдирини фикр айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Халлоқи Раҳим Удир,
Раззоқи Карим Удир,
Фаоли Ҳаким Удир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Бил Қозисин ҳожатинг,
Қил Унга муножотинг,
Тарк айла муродотинг:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Бир ишни мурод этма,
Бўлмаса, фарёд этма!
Ҳақдандир у – рад этма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳақдандир барча ишлар,
Беҳуда ғам-ташвишлар.
У ҳикматини ишлар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар бир иши фоиқдир,
Бир-бирига лойиқдир,
Не қилса – мувофиқдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Дилда ғамни дур айла,
Зикр-ла ҳузур айла!
Умринг ТАВАККУЛ айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Адолатни зулм дема,
Таслим бўл, ўтда ёнма!
Сабр айлашдан оғринма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Дема: “Бу нега бундай?”
У ўз ўрнида – шундай!
Сўнггига боқ, сабр айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳеч кимсани камситма,
Ранжитиб, дил ўкситма!
Сен нафсингга ён берма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Мўмин иши ранж бўлмас,
Ақлу ҳуши жанг бўлмас!
Ориф дили танг бўлмас:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Хуш сабри Жамилимдир,
Тақдири – кафилимдир!
У – Аллоҳ Вакилимдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар тилда Унинг оти,
Ҳар жонда Унинг ёди!
Ҳар қулгадир имдоди:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ночор қолинган жойда
Ногоҳ очилгай парда.
Дармон берар ҳар дардга:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар қулига ҳар онда,
Гоҳ қаҳр, гоҳ эҳсонда.
Ҳар лаҳза У бир шаънда:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ берур, гоҳи Мониъ,
Гоҳо тор, гоҳо Нофиъ,
Гоҳ Хофиз, гоҳо Рофиъ:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ қулин этар ориф,
Гоҳ бахтли, гоҳо ҳоиф,
Ҳар қалбга Удир соҳиб:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ қалбингни юмшатар,
Гоҳ хулқингни хуш этар.
Ишқи-ла сархуш этар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ содда, гоҳо рангин,
Гоҳо қалб қаттиқ тошдин...
Гоҳ хурраму гоҳ ғамгин,
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Оз е, оз ухла, оз ич,
Тан тубанлигидан кеч!
Дил гулшанига кел, кўч:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ўзгалар-ла, чалғима,
Нафсингга қулоқ солма,
Қалбингдан йироқ қолма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ўтмиш-ла ортда қолма,
Келажакка ҳам толма!
Ҳол билан машғул бўлма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар дам Уни зикр айла,
Ҳар нафас-чун шукр айла.
Лоқайдликни тарк айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Кел, бир он ҳайратга чўм,
Ўзинг унут, Унга тўл.
Ғафлатни қўй, ҳозир бўл:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар сўзда насиҳат бор,
Ҳар нарсада зийнат бор,
Ҳар ишда ғанимат бор:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Барча рамз – ишоратдир,
Ғойибдан башоратдир,
Ҳам айни иноятдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар бир амрини тингла,
Буйруқларини англа,
Жону қалбингга жойла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Яхши бил тилин халқни(нг),
Ҳақ қалами, эй Ҳаққий!
Ўрган одобу хулқни:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Валлоҳи, гўзал этмиш,
Биллоҳи, гўзал этмиш,
Таллоҳи, гўзал этмиш!
Кўрамиз, Мавлом нетмиш –
Нетмишса, гўзал этмиш!
Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ таржимаси
Шарр – ёмонлик.
Ғайр – ўзгача, бошқача.
Аллоҳ ҳаққи!
@Saida_Aziz_Ijodi
Иброҳим ҲАҚҚИЙ (қуддиса сирруҳу)
ТАВАККУЛНОМА
Ҳақ шаррларни хайр айлар,
Гумон этма, ғайр айлар.
Ориф уни сайр айлар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Сен Ҳаққа ТАВАККУЛ қил,
Таваккулни роҳат бил,
Сабр айлаб, рози бўл:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Қалбинг Унга берк айла,
Тадбирингни тарк айла,
Тақдирини фикр айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Халлоқи Раҳим Удир,
Раззоқи Карим Удир,
Фаоли Ҳаким Удир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Бил Қозисин ҳожатинг,
Қил Унга муножотинг,
Тарк айла муродотинг:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Бир ишни мурод этма,
Бўлмаса, фарёд этма!
Ҳақдандир у – рад этма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳақдандир барча ишлар,
Беҳуда ғам-ташвишлар.
У ҳикматини ишлар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар бир иши фоиқдир,
Бир-бирига лойиқдир,
Не қилса – мувофиқдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Дилда ғамни дур айла,
Зикр-ла ҳузур айла!
Умринг ТАВАККУЛ айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Адолатни зулм дема,
Таслим бўл, ўтда ёнма!
Сабр айлашдан оғринма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Дема: “Бу нега бундай?”
У ўз ўрнида – шундай!
Сўнггига боқ, сабр айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳеч кимсани камситма,
Ранжитиб, дил ўкситма!
Сен нафсингга ён берма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Мўмин иши ранж бўлмас,
Ақлу ҳуши жанг бўлмас!
Ориф дили танг бўлмас:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Хуш сабри Жамилимдир,
Тақдири – кафилимдир!
У – Аллоҳ Вакилимдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар тилда Унинг оти,
Ҳар жонда Унинг ёди!
Ҳар қулгадир имдоди:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ночор қолинган жойда
Ногоҳ очилгай парда.
Дармон берар ҳар дардга:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар қулига ҳар онда,
Гоҳ қаҳр, гоҳ эҳсонда.
Ҳар лаҳза У бир шаънда:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ берур, гоҳи Мониъ,
Гоҳо тор, гоҳо Нофиъ,
Гоҳ Хофиз, гоҳо Рофиъ:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ қулин этар ориф,
Гоҳ бахтли, гоҳо ҳоиф,
Ҳар қалбга Удир соҳиб:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ қалбингни юмшатар,
Гоҳ хулқингни хуш этар.
Ишқи-ла сархуш этар:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Гоҳ содда, гоҳо рангин,
Гоҳо қалб қаттиқ тошдин...
Гоҳ хурраму гоҳ ғамгин,
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Оз е, оз ухла, оз ич,
Тан тубанлигидан кеч!
Дил гулшанига кел, кўч:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ўзгалар-ла, чалғима,
Нафсингга қулоқ солма,
Қалбингдан йироқ қолма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ўтмиш-ла ортда қолма,
Келажакка ҳам толма!
Ҳол билан машғул бўлма:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар дам Уни зикр айла,
Ҳар нафас-чун шукр айла.
Лоқайдликни тарк айла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Кел, бир он ҳайратга чўм,
Ўзинг унут, Унга тўл.
Ғафлатни қўй, ҳозир бўл:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар сўзда насиҳат бор,
Ҳар нарсада зийнат бор,
Ҳар ишда ғанимат бор:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Барча рамз – ишоратдир,
Ғойибдан башоратдир,
Ҳам айни иноятдир:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Ҳар бир амрини тингла,
Буйруқларини англа,
Жону қалбингга жойла:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Яхши бил тилин халқни(нг),
Ҳақ қалами, эй Ҳаққий!
Ўрган одобу хулқни:
Кўрамиз, Мавлом найлар –
Найларса, гўзал айлар!
Валлоҳи, гўзал этмиш,
Биллоҳи, гўзал этмиш,
Таллоҳи, гўзал этмиш!
Кўрамиз, Мавлом нетмиш –
Нетмишса, гўзал этмиш!
Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ таржимаси
Шарр – ёмонлик.
Ғайр – ўзгача, бошқача.
Аллоҳ ҳаққи!
@Saida_Aziz_Ijodi