Репост из: Аслановдан иқтибослар +
Афанди подшога вазир экан. Подшо эса, сал аҳмоқроқ, ўйламай гапириб юборавераркан. Бир куни чет элдан нозик меҳмонлар келадиган бўлибди.
- Подшоҳим, кутилмаганда нотўғри гапириб юбормаслигингиз учун, келинг, оёғингизга ип боғлаб қўяйлик ва бир учини столни тагидан ушлаб ўтираман. Агар бироз нотўғри фикр бошласангиз, ипни тортаман, сиз жим бўласиз - дебди Афанди.
Подшо рози бўлибди.
Меҳмонлар келиб, кечки овқатда йиғилибдилар.
- Сизларнинг юртингизда мушуклар семизми? - бирдан гап орасида сўрабди подшоҳ.
Афанди шоша-пиша ип тортибди. Кеч эди, меҳмонлар тушунмай, савол назари билан қарашибди.
Афанди суҳбатга аралашибди:
- Агар юртда тўқчилик, тўкинлик бўлса, одамлар мушукларниям яхши боқадилар. Подшоҳимиз бу савол билан юртингиздаги фаровонликни билмоқчилар.
Меҳмонлар қойил қолиб, подшоҳнинг заковатини мақтай бошлашибди. Шунда подшоҳ:
- Шундай ақлли гап айтибман-у, нега ипдан тортасан, - диямуш. 😂
Қўйидагиларни ўқиб, шу латифани эсладим. Айтилган фикрларнинг ярмини ҳам, Лола ва клип яратувчилари ўйламаган бўлишса керак.
https://t.me/fayzboguz/10974